ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
339 Хокимият Наманганской области 25/08/2018 09/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Наманган вилоятида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни тартибга солиш ҳамда жамоат тартибини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-339

      Наманган вилояти ҳудудида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш жойларида ҳамда савдо ва умумий овқатланиш объектларида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6 ва 25-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Белгилаб қўйилсинки, вилоят ҳудудида:

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида фаолият кўрсатувчи савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида соат 21:00 дан 09:00 га қадар алкоголли маҳсулотларни сотишга йўл қўйилмайди;

умумий овқатланиш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа фаолият тури билан шуғулланаётган кўнгилочар масканлар ва бошқа савдо объектлари (ресторан, кафе, бар ва тунги клублар)да хизмат кўрсатиш соат 23:00 дан бошлаб тўхтатилади.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган чекловлар қуйидаги савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарига нисбатан татбиқ этилмайди:

вилоят ҳудудида ўрнатилган тартибда фаолият юритаётган меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари таркибида ташкил этилган;

махсус туризм зоналарида (эркин туризм зоналари, кичик туризм зоналари, туризм зоналари ва туризм кластерлари) фаолият юритувчи;

“Tourist friendly” тизими орқали сертификатланган.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

вилоят ички ишлар органлари, давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида мазкур қарорнинг 1-бандида ўрнатилган қоидага риоя этилишини текширадилар;

маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тузилади ҳамда бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар (фото- ва видеоматериаллар ҳамда камида иккита холис иштирокида тузилган далолатнома) билан бирга ўрнатилган тартибда маъмурий судларга ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун юборилади;

ашёвий далил сифатида дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар), умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублардан алкоголли маҳсулотлар, назорат-касса машиналари, банк терминаллари ҳамда савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа воситалар олиб чиқилмайди;

тадбиркорлик субъектини мазкур қарорга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан унинг фаолиятини тўхтатиб туришга асос бўлмайди.

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ички ишлар органлари ва Давлат солиқ идоралари билан биргаликда:

савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин;

алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ва “қора бозор”лар ташкил этилишини олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;

уч ой муддатда алкоголли маҳсулотлар савдо қилинадиган савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарини техник қўриқлаш воситалари, ёнғиндан дарак берувчи, қўриқлаш сигнализациялари ва видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш ҳамда ўрнатилган тартибда ички ишлар органларининг техник қўриқлаш пунктларига уланишини таъминласин.

4. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳларни жалб этган ҳолда тунги клуб кўринишидаги кўнгилочар савдо объектларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ёнғинга қарши ва санитария ҳолатларини, шунингдек ушбу объектларда шаклланаётган маънавий-ижтимоий муҳитни ўрганиб чиқсин ва натижалари бўйича қонунда белгиланган чораларни кўрсин;

савдо объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарига берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.

5. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Атаходжаев):

ваколат доирасида мазкур қарорнинг 1-бандида ўрнатилган қоидаларни бузилиши бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларнинг тузилишини;

тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар (фото- ва видеоматериаллар ҳамда камида иккита холис иштирокида тузилган далолатнома) билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий судларга юборилишини таъминласин.

6. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикасига қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш тавсия қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 181-моддаси талабларига мувофиқ мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Мазкур қарор кучга киргунга қадар 1-бандда ўрнатилган қоида умумий овқатланиш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа фаолият тури билан шуғулланаётган кўнгилочар масканлар ва бошқа савдо объектлари (ресторан, кафе, бар ва тунги клублар, алоҳида савдо заллари (секциялар) учун тавсиявий хусусиятга эга эканлиги инобатга олинсин.

8. Ушбу қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайти (namangan.uz)га жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Атаходжаев ҳамда Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                Х. Бозаров

Umumiy takliflar

924