ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3389 Центральный банк Республики Узбекистан 16/05/2019 25/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3389

 

Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 2331, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Иштирокчилар ўртасидаги ўзаро кредит ахбороти алмашинувида кредит ахборотининг бутлигини, ишончлилигини ва махфийлигини таъминлаш учун Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

     М. Нурмуратов

           Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

              ____-сон

Umumiy takliflar

231