ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
338 Хокимият Ташкентской области 25/08/2018 10/09/2018 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-338

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги         ПҚ-2916-сон “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳамда Тошкент вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 19 июлдаги 175-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона янги тарифларни белгилаш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги         ПҚ-2916-сон “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳамда Тошкент вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 19 июлдаги 175-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона янги тарифларни белгилаш мақсадида

1. Тошкент вилоят “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиққан ҳолда янги тарифларни белгилаш бўйича вилоят ҳокимлигига тақдим этган мурожаат хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2018 йил 1 октябрдан Тошкент вилоятида “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатадиган ҳудудларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича қуйидаги  ягона янги тарифлар белгилансин:

Аҳолига бир киши учун бир ойга - 2500 сўм;

Юридик ташкилотларга 1 м3 учун – 41100 сўм, (ҚҚС билан 49320 сўм),

Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳоли учун 1 тн учун 50000 сўм, юридик ташкилотлари учун 65000 сўм этиб белгилансин.

 

3. Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси ўрнатилган тартибда жорий йилнинг  20 сентябрига қадар қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган ягона янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилсинлар.

4. Кўчмас мулкдан фойдаланилганда қаттиқ маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи ва ушбу кўчмас мулк ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларининг хизмат кўрсатиш доирасида жойлашган бўлса, ушбу мулк эгаси (юридик ва жисмоний шахслар) улар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши юзасидан шартнома тузилиши шарт.

5.“Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси (Р.Батиркулов) Тошкент вилояти “Махалла” хайрия жамғармаси (Х.Хамидов) билан хамкорликда жойларда янги тарифлар, чиқиндиларни ташлаш тартиби, сунъий чиқиндихоналарни юзага келиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан семинарлар ўтказиш графикларини тузиб, вилоят ҳокимлигига ахборот бериб бориши белгилансин.

6. Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли ва юридик шахслар билан “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси ўртасида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартномаларни қисқа муддатда тузилишига амалий ёрдам кўрсатишлари белгилаб ўтилсин.

7. “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари таҳририяти (Ғ.Шералиев)га вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган ягона янги тарифлар тўғрисида тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

8. Тошкент вилояти ҳокимининг 2017 йил 12 октябрдаги “Тошкент вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида”ги 591-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарлари О.Рустамов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Юсупов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                                    Ғ.Ибрагимов

Umumiy takliflar

1099