ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
336 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 25/08/2018 09/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-336

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил «__» __________
даги _____-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати йўл-патруль ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ЙПХ деб аталади) ходимларининг фаолиятини баҳолаш, шунингдек, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.

2. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра қониқарсиз деб топилган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига таъсир чораси сифатида улар лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул ушланиши қўлланади.

Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди
ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди.

3. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра самарали деб топилган ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан лавозим маошининг
50 фоизгача миқдорида бир марталик пул мукофоти қўлланади.

Ушбу пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди
ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.

2-боб. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тартиби

        

4. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ташкил этиладиган бириктирилган йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Комиссия таркибига лавозими бўйича қуйидагилар киради:

раис – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;

раис ўринбосарлари – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари;

комиссия аъзолари:

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда МАДХ-АДХ деб юритилади) бошлиқлари;

комиссия котиби – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг кадлар бўйича ўринбосарлари.

6. Комиссия ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечикмай, ҳар чоракдаги иш якунлари бўйича мажлислар ўтказади. Комиссия қарорлари раис томонидан тасдиқланадиган, комиссия аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган мажлислар баённомаларида акс эттирилади.

Комиссия мажлисларига тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар,
шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.

Комиссиянинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

7. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:

бириктирилган йўналишларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг ҳолатини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузадилар;

таҳлил қилинаётган даврда бириктирилган йўналишларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайдилар;

жойларга борган ҳолда таҳлил қилинаётган чорак мобайнида эришилган аниқ натижаларни кўрсатган ҳолда, бириктирилган йўналишларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитадилар;

чорак якунлари бўйича бириктирилган йўналишларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолайдилар ва уларнинг ишини яхшилаш чораларини қўллайдилар.

8. Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.

9. Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларидан бир марталик пул ушланиши ушбу Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

Тегишли ДЙҲХХ ЙПХ ходими аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.

10. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига бир марталик пул мукофотини тўлаш ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

11. Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан ушбу Низомга мувофиқ фаолиятининг баҳолаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмайди:

ДЙҲХХ ЙПХ ходими тегишли ҳудудга вақтинча бириктирилганда ёки улар томонидан мажбуриятлари вақтинча бажарилганда;

ДЙҲХХ ЙПХ ходимини тегишли ҳудудга бириктириш даврининг давомийлиги ҳисобот чораги муддатидан ошмаганда;

тегишли ҳудудга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларини битириши билан ички ишлар органига хизматга қабул қилинган ДЙҲХХ ЙПХ ходими бириктирилганда – фаолиятни мураббийлар раҳбарлигида амалга ошириш даврида;

ўрнатилган тартибда меҳнат таътилига чиққанда, узоқ муддатли махсус тадбирларга жалб қилинганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида) хизмат вазифасини вақтинча бажара олмаган тақдирда.

12. Агар бир ҳудудга икки ва ундан ортиқ ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари бириктирилса, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва пул ушланиши ёки мукофотлаш уларнинг ҳар бирига нисбатан тенг даражада қўлланади. ДЙҲХХ ЙПХ ходими фаолиятини мураббий раҳбарлигида амалга ошираётган ҳолатлар бундан мустасно.

13. Бириктирилган йўналишларда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятини баҳолаш дастлаб бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.

Агар ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятида бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонларига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, бундай ҳолатда баҳо бериш комиссия томонидан бир марталик пул мукофотини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.

ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятида баҳолашнинг иккита мезонига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш қўлланмайди.

14. Комиссия томонидан ҳар чоракда баҳолаш якунлари бўйича бир марталик пул ушланиши ва мукофотларни қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланадиган хулосалар тайёрланади.

15. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш миқдорлари асосланган бўлиши ва баҳолаш мезонларига тўғри келиши керак.

16. ДЙҲХХ ЙПХ ходимига нисбатан кетма-кет тўртта чоракда пул ушланиши қўлланилган ҳолатларда унинг фаолияти комиссия ва ички ишлар органининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишларини ва мукофотларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссиялар хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-санасидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

18. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

19. ДЙҲХХ ЙПХ ходимларга нисбатан бир марталик пул ушланиши
ва мукофот тарзидаги иқтисодий таъсир чораларининг объектив ва тўғри қўлланиши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари жавоб берадилар.

20. Пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати
ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги

низомга

1-ИЛОВА

 

Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар Бажариш муддатлари
1-босқич

Қорақалпоғистон

Республикаси ИИВ,

Тошкент шаҳар ИИББ
ва вилоятлар ИИБ  
ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссияларни (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил қилиш.

Ички ишлар органи

раҳбариятининг

буйруғи бўйича
2-босқич Махсус комиссиялар

1. Таҳлил қилинаётган даврда ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг жорий кўрсаткичларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузиш.

 

2. ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш
ва таҳлил қилиш.

Махсус комиссиянинг

биринчи мажлисида

 

ҳар чорак

давомида
3-босқич Ишчи гуруҳлар

1ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятини ҳолатини ўрганиш.

 

2. ўрганиш якунларини махсус комиссияларга тақдим этиш.

Чорак

давомида

4-босқич Махсус комиссиялар

1Мажлислар ўтказиш ва чорак якунлари бўйича ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

 

2. ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари фаолияти тўғрисидаги ҳисотларни эшитиш.

 

3. ДЙҲХХ ЙПХ ходимлари бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан баҳолаш.

Ҳар чоракда

(ҳисобот

чорагидан кейинги ойнинг

15-санасига       қадар)
5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ  1. Бир марталик пул ушланишини ёки пул мукофотини қўллаш тўғрисидаги буруқ қабул қилиш. Ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар)

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати
ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги

низомга

2-ИЛОВА

Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидан иқтисодий таъсир чораларини қўллаш
МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Кўрсаткичлар

Лавозим маошига нисбатан пул ушланиши миқдорлари (фоизда)

1.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида одамлар ўлими ёки оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

3 та ҳодиса*

4 та ҳодиса**

15 %

4-6 та ҳодиса*

5-7 та ҳодиса**

25 %

7 та ва ундан ортиқ*

8 та ундан ортиқ**

50 %

2.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

4 та ҳодиса*

5 та ҳодиса**

10 %

5-7 та ҳодиса*

6-8 та ҳодиса**

25 %

8 та ва ундан ортиқ*

9 та ундан ортиқ**

50 %

3.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида оғир тан жароҳати билан боғлиқ  йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

6 та ҳодиса*

7 та ҳодиса**

5 %

7-8 та ҳодиса*

8-9 та ҳодиса**

10 %

9 та ва ундан ортиқ*

10 та ундан ортиқ**

15 %

4.

Ҳудудда (ёки йўналишда) яшовчи пиёдаларнинг айби билан содир бўлган ҳамда уларнинг вафот этишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси.

4 та ҳодиса*

5 та ҳодиса**

10 %

5-7 та ҳодиса*

6-8 та ҳодиса**

15 %

8 та ва ундан ортиқ*

9 та ундан ортиқ**

20 %

5.

Расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор бўлиши

2 та*

3 та**

10 %

3-5 тагача*

4-6 тагача**

25 %

6 та ва ундан ортиқ*

7 та ундан ортиқ**

50 %

6.

ЙПҲ ходимнинг хатти-ҳаракати ҳамда муомала маданиятидан норози бўлиб ёзилган аризалар (тасдиғини топганлари натижасига кўра)

2 та*

3 та**

10 %

3-5 тагача*

4-6 та тагача**

25 %

6 та ва ундан ортиқ*

7 та ундан ортиқ**

50 %

Изоҳ. Бир марталик пул ушланишининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

*Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳисобланган шаҳарлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, барча туман (шаҳар)ларда хизмат олиб борувчи ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

**Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳисобланган шаҳарлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳизмат олиб борувчи ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти
натижаларини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги

низомга

3-ИЛОВА

 

Ички ишлар органларининг ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан чорак якуни бўйича

пул мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Лавозим маошига нисбатан пул мукофоти миқдорлари (фоизда)

1.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида одамлар ўлими ёки оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган.

15 %

2.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган.

10 %

3.

Бириктирилган ҳудудда (ёки йўналишда) чорак давомида оғир тан жароҳати билан боғлиқ  йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган.

10 %

4.

Ҳудудда (ёки йўналишда) яшовчи пиёдаларнинг айби билан уларнинг вафот этишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмаганда.

5 %

5.

Расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор бўлмаганда

5 %

6.

ЙПҲ ходимнинг хатти-ҳаракати ҳамда муомала маданиятидан норози бўлиб ёзилган аризалар келиб тушмаганда (тасдиғини топмаганлари ҳам)

10 %

7.

Чорак давомида (ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125, 125-1, 126-128-4, 128-6, 129-130,  133-135-1, 137-138-5, 139-141 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланганда.

0,5 %-

*ҳар 10 та аниқланган ҳолат учун

**ҳар 15 та аниқланган ҳолат учун

8.

Чорак давомида (ДЙҲХХ ЙПХ ходимларининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  131, 136, 128-5, 147-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланганда.

1 %-

*ҳар 10 та аниқланган ҳолат учун

**ҳар 15 та аниқланган ҳолат учун

9.

Аниқланган жиноятлар, шу жумладан, олиб қочилган транспорт воситаларини аниқлаш

10 % - аниқланган иккита жиноят учун

10.

Муқаддам ким томонидан содир этилганлиги номаълум бўлган жиноятларни, шу жумладан йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган шахсни аниқлаш (ҳар бир ҳолатга нисбатан)

10% - ҳар бир фош этилган жиноят учун

11.

Қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш (ҳар бир шахсга нисбатан)

10% - ҳар бир аниқланган шахс учун

Изоҳ. Бир марталик пул мукофоти энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

*Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳисобланган шаҳарлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, барча туман (шаҳар)ларда хизмат олиб борувчи ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

**Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳисобланган шаҳарлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳизмат олиб борувчи ДЙҲХ ЙПХ ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

Umumiy takliflar

2615