ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3357 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 22/06/2019 21/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

Распоряжение Кабинета Министров
Навоий вилоятида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, мактабгача таълимга қамраб олишни кенгайтириш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг мактаб таълимига сифатли тайёрланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисида
ID-3357

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

Навоий вилоятида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, мактабгача таълимга қамраб олишни кенгайтириш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг мактаб таълимига сифатли тайёрланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий вилоятидаги Қизилтепа агросервис ва транспорт коллежи, Нурота маиший хизмат кўрсатиш коллежи, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежлари ётоқхоналари (кейинги ўринларда - объектлар) негизида давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги 1 ой муддатда объектлар бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мактабгача таълим вазирлигига бепул берилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020 йил ва келгуси йиллар Инвестиция дастурларини шакллантиришда янгидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб мактабгача таълим муассасаларининг сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджет маблағларини ажратилишини назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган педагог кадрлар билан таъминлаш юзасидан зарур чоралар белгиласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-тиклаш ишларининг сифатли равишда амалга оширилиши ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.

7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Umumiy takliflar

571