ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
333 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 25/08/2018 09/09/2018 4

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
ЕНГИЛ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ОЙНАЛАРИНИНГ ТУСИНИ ЎЗГАРТИРИШГА (ҚОРАЙТИРИШГА) РУХСАТНОМА БЕРИШ, УНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-333

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:

1. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга қиради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги, Бош прокуратураси ва
Давлат хавфсизлик хизматининг
2018 йил
 ____ ________ қарорига

ИЛОВА

 

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, рўйхатга олиш ва унинг
 амал қилиш муддатини бекор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1 боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ)нинг ҳудудий  бўлинмаларида енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, рўйхатга олиш ва унинг  амал қилиш муддатини бекор қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

енгил автотранспорт воситасининг эгаси – автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;

мурожаат этувчи шахс - енгил автотранспорт воситалари (М1 тоифа)  ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат беришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ёки юридик шахси, чет эл фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш мақомига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқаросининг ички ишлар органларида доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи қайд этилган миллий паспорти билан, чет эл давлатларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи ваколатхоналари  ёки юридик мақомдаги шахслари;

рухсатнома - ДЙҲХХ томонидан енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартиришга(қорайтиришга) рухсат берувчи расмий ҳужжат.

2 боб. Рухсат беришнинг талаб ва шартлари

3. Рухсатномани бериш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинма (бўлим, бўлинма, пункт)лари (кейинги ўринларда -ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан амалга оширилади.

ДЙҲХХнинг ҳар бир ҳудудий бўлинмалари ўз ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари учун енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартиришга(қорайтиришга) рухсат беришни амалга оширади.

4. Енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)  ишлари  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК (кейинги ўринларда - иш бажарувчи) томонидан рухсатнома ва тасдиқланган Давлат стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

5. Енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) қуйидаги ёруғлик ўтказиш даражаси бўлишига рухсат берилади:

орқа ойнаси - 5 фоиздан кам бўлмаган;

орқа ён ойналари - 30 фоиздан кам бўлмаган;

ойналарни кўзгусимон тусда ўзгартиришга(қорайтиришга) рухсат этилмайди.

6. Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см.дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш(қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди. Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см.дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш(қорайтириш)  қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

енгил автотранспорт воситасининг эгаси томонидан мустақил равишда;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан тасдиқланган нархлар асосида иш бажарувчи томонидан.

3.боб. Енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш ва уни ҳисобга олиш тартиби

7. Рухсатнома мазкур Низомнинг 1-иловасида тасдиқланган тартибга асосан берилади.

8. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома енгил автотранспорт воситаси эгасининг ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаларига мазкур Низомнинг №№ 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклга асосан берилган аризага мувофиқ тақдим қилинади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаларига ариза мурожаат этувчи шахс томонидан шахсан топширилиши шарт.

9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова этилиши лозим:

енгил автотранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (жисмоний шахсларга-Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги паспорти, ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун – Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи тўғрисидаги белгиси қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти,  фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);

енгил автотранспорт воситасининг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат, бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки йўл варақасининг (юридик шахсларга) нусхалари;

енгил автотранспорт воситасининг мазкур шахсга тегишлилигини тасдиқловчи (техник паспорт, техник талон) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;

юридик шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатномани олишга ишончнома ва ишончнома берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

тўлов қилинганлиги ҳақидаги банк ҳужжати:

а) енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат бериш учун белгиланган тўлов миқдори (Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган чет эл ваколатхоналари ва юридик шахслари);

б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан тасдиқланган нархлар асосида аввал ўрнатилган ва механик шикастланиш натижасида яроқсиз ҳолга келган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнани ёки тусини ўзгартирувчи материални тиклашга иш бажарувчининг хизматлари учун.

Мурожаат этувчи шахсдан мазкур бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.

10. Рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар намунаси ҳамда маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

11. ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун масъул бўлган ходим:

енгил автотранспорт воситасини бевосита кўздан кечиради;

мурожаат этувчи шахсдан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилади, 4-иловага асосан (қоғоз ёки электрон шаклда) рўйхатга олиш ва рухсатномаларни бериш учун юритилган махсус китобда қайд этади ва 5-иловага асосан рухсатномани расмийлаштиради, имзолайди ва ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмаси  бошлиғи (раҳбари)нинг муҳрини қўяди.

12. Рухсатнома мазкур ҳудудий ДЙҲХХ бўлинмасида хизмат олиб борувчи иш бажарувчининг  филиалига енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари амалга оширилганидан сўнг муҳр (штамп) билан тасдиқлаш учун топширилади. Рухсатнома мурожаат этувчи шахсга махсус рўйхатга олиш китобига имзо чекканидан сўнг берилади.

13. ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига хизмат кўрсатувчи иш бажарувчининг филиали томонидан:

тақдим этилган енгил автотранспорт воситасининг ойналарини тасдиқланган давлат стандартлари талаблари асосида тусини ўзгартириш(қорайтириш) ишлари бажарилади;

енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича бажарган ишларини мазкур Низомнинг 6-иловасига асосан бажарилган ишларини ҳисобини юритиш китобига ёзиб боради. Шунда енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартирган (қорайтирган) филиалнинг иш бажарувчи ходими томонидан рухсатноманинг орқа томони тўлдирилади, имзоланади ва шахсий штампи қўйилади.

14. ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси ходими енгил автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш (электрон ва қоғоз шаклидаги) маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади (берилган рухсатноманинг серияси, рақами, берилган жойи,вақти ва амал қилиш муддати).

15. Аризани қабул қилишдан бошлаб барча ишлар икки соат ичида амалга оширилиши керак.

16. Қуйидагиларга асосланган ҳолда рухсатнома берилмаслиги мумкин:

мурожаат этувчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганида;

мурожаат этувчи шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги шубҳа туғдирганда ва аниқ бўлмаган маълумотлар мавжуд бўлганида;

автотранспорт воситасининг ойналарида тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун имкон бермайдиган техник шикастлар бўлганида.

Рухсатнома беришни бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан рад этишга йўл қўйилмайди.

17. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда рухсатномаларни рўйхатга олиш китобига ва аризага рад этиш сабаблари ёзиб қўйилади, мурожаат этувчи шахснинг талабига асосан унинг нусҳаси берилиши мумкин.

4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш,  дубликатини бериш

18. Рухсатномани қайта расмийлаштириш фақатгина қуйидаги холларда амалга оширилади:

енгил автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш маълумотларига ўзгартириш киритилганида (қайта жихозлаш, давлат рақам белгиси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси ўзгартирилганда);

эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганида (жисмоний шахснинг фамилия, исми, шарифи ўзгарганида, юридик шахснинг турар жойи (почта манзили) ўзгарганида ёки номи қайта номланганида);

енгил автотранспорт воситалари ойналарини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлик миқдори ўзгартирилганда.

Қайта расмийлаштириш эгасининг аризаси ва тақдим этган тасдиқловчи ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатининг қолган вақти учун қайта расмийлаштириб берилади.

19. Енгил автотранспорт воситасининг эгаси ўзгарганида ДЙҲХХда қайта рўйхатлаш вақтида янги эгасига аввалги рухсатнома унинг қолган вақти учун қайта расмийлаштириб берилади. Бундай ҳолларда аввал берилган рухсатнома енгил автотранспорт воситаси қайта рўйхатга олинаётган жойдаги ДЙҲХХ бўлинмасига топширилиши лозим.

20. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш тартиблари асосида амалга оширилади.

21. Агар рухсатнома йўқолса ёки яроқсиз ҳолга келса унинг дубликати мурожаат этувчи шахснинг аризасига асосан берилади. Яроқсиз ҳолга келган рухсатнома аризага илова этилади.

Рухсатнома дубликатини бериш ва қайта рўйхатга олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси рухсатнома дубликатини ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг икки соат ичида беришга мажбур.

Дубликат берилганидан сўнг олдин берилган рухсатнома бекор қилинади. Агар янги дубликат берилганидан сўнг у топилса ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади ва ҳудудий ДЙҲХХга  белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширилиши керак.

5 боб. Якуний қоидалар

22. Рухсатнома бир йил муддатга берилади. Агар эгаси ундан фойдаланишни амалдаги муддат тугашидан олдин бекор қилмоқчи бўлса тўловнинг қолган муддат учун суммаси қайтарилмайди.

23.Рухсатнома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобини юритиш ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

24. Иш бажарувчи енгил автотранспорт воситалари  ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишларини бажариб бўлганидан сўнг мазкур Низомнинг 7-иловасига асосан тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари бажарилганлиги тўғрисда далолатнома расмийлаштиради.

25. Енгил автотранспорт воситаларидан ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш, шунингдек, енгил автотранспорт воситасининг ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олган ҳолда ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлигини мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилганидан юқори фоизга ўзбошимчалик билан ўзгартириш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг
тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома
бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг
амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини

ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар Тадбирлар Муддати

Мурожаат этувчи шахс

Ойналарининг туси ўзгартириладиган (қорайтириладиган) енгил автотранспорт воситасини ва зарур бўлган ҳужжатларни ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига тақдим қилиш

Мурожаат этувчи шахснинг хохишига асосан

ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси  ходими

1. Енгил автотранспот воситасини кўздан кечиради.

2. Мурожаат этувчи шахсдан зарур бўлган ҳужжатларни қабул қилиб олади, уларни текширади ва рухсатномани ҳисобга олиш китобида қайд этади.

3. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани расмийлаштиради.

Дарҳол

 

 

 

 

Умумий навбат асосида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУКнинг ҳудудий бўлинмаларининг ишчиси

1. Тақдим қилинган енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишларини амалга оширади.

2. Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича бажарилган ишларини ҳисобини юритиш китобига киритади.

3. Рухсатноманинг орқа томонини тўлдиради, имзолайди ва шахсий штамп билан тасдиқлайди.

Умумий навбат асосида

 

 

 

 

Ўзгартиририш якунлагач дарҳол

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш,
уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг
амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

_________________________________ЙҲХБ
(ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)

____________________________ бошлиғига
ЎваИОБ)

Юридик шахсларга (Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий
давлатлар юридик шахсларига) тегишли енгил автотранспорт воситаси
ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА

 

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ енгил
(енгил автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

автотраснпорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингиз ва ўзгартириш ишларини амалга оширишингизни сўрайман.

 

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги Низомнинг
9-бандига мувофиқ тўлдирилади
)

 

Раҳбар                    _____________________                      __________________

                                                            (имзо)                                                    (Ф.И.О.)

Изоҳ. Юридик шахс номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида тўлдирилади.

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга
олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

 

_________________________________ЙҲХБ
(ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)

____________________________ бошлиғига
ЎваИОБ)

__________________________________дан 
(мурожаат этувчи шахснинг фамилияси, 
исми, отасининг исми

____________________________________________
(почта манзили)

____________________________________________
(телефон рақами)

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА

 

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ енгил
(енгил автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

автотраснпорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингиз ва ўзгартириш ишларини амалга оширишингизни сўрайман.

 

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________(Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги Низомнинг
9-бандига мувофиқ тўлдирилади)

 

 _____________________                      __________________
(мурожаат этувчи шахс имзоси)                             (Ф.И.О.)

 

20____йил «_____» _________

Изоҳ. Жисмоний шахс томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш,
уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг
амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

_________________________________ ЙҲХБ   ___________________________ томонидан
(ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)                                            (РЎваИОБ

енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатномаларни ҳисобга олиш

КИТОБИ

мурожаат  келиб тушган вақт ва сан

АТВ эгаси

рўйхат манзили

русуми

РЎДРБ

ўзгартириш далолатно-маси рақами

рухсатнома серияси ва рақами

амал қилиш муддати (санаси)

АТВ эгасининг имзоси

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни
рўйхатга олиш ва рухсатноманинг
амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатноманинг
намунаси
(олд томони)

 

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома

 

Серияси  ______              №  _________

 

1. ________________ турдаги _________________ русумли, _________________ рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгили, ____________  рангли автотранспорт воситасига берилган.

 

2. Эгаси _________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жисмоний шахснинг  Ф.,И.,О. ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари)

 

3. Рухсатнома берилган: ___________________________________________________

                                                                                      (ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси номи)

4. Рухсатномани берди: __________________   _____________    _________________                      

                                               (ДЙҲХХ ходими лавозими)                 (имзоси)                                 (Ф.И.О.)

                                                 

                                                                            М.Ў.

 

5. Рухсатнома берилган сана 20____йил «_____»_________

 

6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати (санаси): 20___ й. «____»________ гача.

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома намунасининг

ТАВСИФИ

 

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 80 х 130 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультарбинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги умумий «сув белги»си мавжуд.

Офсетли ёзув, серияси икки ҳарфли, номери олтита рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтирақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Кирилл алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Рухсатноманинг олд томонида унинг номланиши рус тилида ёзилган, серия ва рақамлари мавжуд, автотраснпорт воситасининг тури, русуми, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, ранги, эгасининг маълумотлари, берилган ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмаси номи, берган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О., берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

Рухсатноманинг орқа томонида енгил автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари орқа, орқа ён томонлари учун алоҳида,  ўзгартириш (қорайтириш)ни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ДУКнинг ҳудудий филиали номи, масъул шахснинг лавозими, Ф.И.О., ўзгартириш (қорайтириш) бажарилган сана кўрсатилади.

Рухсатномадаги ёзувлар сиёҳ ручкада, ёки чоп этиш принтерида киритилади, ДЙҲХХ мансабдор шахсининг имзоси ва муҳр билан, орқа томонида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ДУКнинг ҳудудий филиали масъул шахси имзоси ва штампи билан  тасдиқланди.    

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни
рўйхатга олиш ва рухсатноманинг
амал қилишини бекор қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази”
ДУКнинг  ______________ филиали томонидан енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича бажарилган ишларини ҳисобини юритиш

китоби

транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.

автомобиль русуми

РЎДРБ

Сарфланган махсулот (материал) миқдори (ўлч. бир.)

ўзгартириш санаси ва далолтнома №

эгасининг розилиги

техник-инспектор-нинг имзоси

орқа ойнага

орқа ён ойналарига

олд ойнага

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини
ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга
олиш ва рухсатноманинг амал қилишини
бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

7-ИЛОВА

Енги автотранспорт воситаси ойналарининг тусини
ўзгартириш (қорайтириш)ни бажариш

Далолатномаси

№ ____

Русуми ____________

РЎДРБ  _____________

Эгаси _________________________________________

Қайд этиш гувоҳномасининг серияси __________ № ___________

Сарфланган махсулот (материал)нинг сертификати _____________________

 

ойналарнинг туси ўзгартирилган (қорайтирилган)дан кейинги ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари:

орқа                               _____ %;

орқа ён (ўнг томон)     _____ %;

орқа ён (чап томони)   _____ %.

 

Олд ойнаси тепа қисмининг туси ўзгартирилган (қорай          тирилган) полосаси   
эни ___ см.

Ойналар ёруғлик ўтказувчанлиги ўлчанган асбобнинг сертификати ______________

Изоҳ  _______________________________________________________
 (ойналари механик шикастланган ёки автотранспорт воситасидан фойдаланиш

__________________________________________________________________
тақиқланган шартлар мавжуд бўлган ҳолатлар)

 

Хулоса: мазкур енгил автотранспорт воситасининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналари __________________________ талабларига мувофиқ келади.

                                                        (стандарт рақами)

 

Далолатномани тузди: ___________________    ____________  _______________

                                   (лавозими)                             (имзоси )                       (Ф.И.О.)

 

 

20__ йил «_____» _________

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК филиалининг енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишларини бажарган ва ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчаган ходими томонидан тўлдирилади.

Ойналар ёруғлик ўтказувчанлиги бунга мўлжалланган ва қонунчиликда белгиланган тартибда текширувдан ўтган махсус асбоб ёрдамида бажарилади.

Umumiy takliflar

1617