ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3298 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 01/05/2019 16/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3298

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГҚАРОРИ

 

Транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Дарё ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги 981-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган дарёлар ўзанларидаги участкаларда тўпланиб қолган ҳамда тозаланиши лозим бўлган қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Хавфсиз дарё” ДУК) ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига рухсат берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши таъминлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари томонидан дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган участкалардан фойдаланиш учун шартнома тузилган кундан беш иш кунидан кечиктирмай, ҳар бир участка бўйича белгиланган тартибда бўнак маблағларни “Хавфсиз дарё” ДУКга ўтказиб берилиши белгилансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик-муҳофаза ишлари бўйича ўринбосари Ш.Х.Джураев зиммаларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                                                                            А. Арипов

Umumiy takliflar

584