ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
329 Министерство юстиции Республики Узбекистан 24/08/2018 08/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ–476-сон Қонуни)
ID-329

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ–476-сон Қонуни)

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ–476-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

 

                         Ўзбекистон Республикасининг

                                  Бош вазири                                                                                                А. АРИПОВ

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил ____

______________даги_________-сон қарорига

ИЛОВА                        

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида” 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) 3-бандининг учинчи хатбошисидаги “нотариал архивларни” сўзлари “идоравий нотариал архивларни” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2010 йил 5 майдаги ПФ–4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда) 2-банднинг тўртинчи хатбошида, 6-банднинг биринчи, тўртинчи, еттинчи хатбошиларида, 7-банднинг учинчи хатбошисидаги “нотариал архивлар” сўзлари тегишли келишикдаги “идоравий нотариал архивлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги “нотариал архивлар”, “ФҲДЁ органлари архивлари” сўзлари  тегишлича “идоравий нотариал архивлар” ҳамда “ФҲДЁ органлари идоравий архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:

а) 1-банднинг бешинчи хатбошисида, 60-бадандининг иккинчи хатбошисида, 71-бандда, 94-банднинг иккинчи хатбошисида, 131-банднинг учинчи хатбошисида, 135-бандда, 139-банднинг учинчи хатбошисида, 143-банднинг учинчи хатбошисида, 144-банднинг учинчи хатбошисида, 154, 171, 182-бандларда, 193-банднинг иккинчи хатбошисида, 198-банднинг еттинчи хатбошисида, 199-банднинг биринчи хатбошисида, 208, 209, 213, 216, 221-бандларда, 222-банднинг биринчи хатбошисида, 229-банддаги “ФҲДЁ архиви” сўзлари тегишли келишикдаги “идоравий ФҲДЁ архиви” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 159-банднинг иккинчи хатбошисида, XIV-бобнинг номида, 210-212, 215, 217, 218-бандлардаги “ФҲДЁ органи архиви” сўзлари тегишли келишикдаги “ФҲДЁ органи идоравий архиви” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 205-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“205. Туманлар (шаҳарлар)даги ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари деб аталади) ҳамда Агентлик бошқармалари идоравий ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг идоравий архиви ҳисобланади.

ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади”;

г) 207-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги “уйлари архивларида” ва “уйлари архивлари” сўзлари тегишлича “уйлари идоравий архивларида” ва “уйлари идоравий архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 220-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“220. ФҲДЁ органи идоравий архивларида далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари уларнинг тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари агентлик бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивларига топширилади”;

е) 221-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“221. Агентлик бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва уларни доимий сақлаш учун давлат архивига топширадилар”.

ж) 223-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“223. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган Агентлик бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига ёки никоҳ уйига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.

Зарурият бўлганда, Агентлик бошқармасининг ушбу идоравий ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйи идоравий архивига хабарнома юборади”.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банди “а” кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги “нотариал архивларни” сўзлари “идоравий нотариал архивларни” сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:

а) 205-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 207-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари, 223-банднинг иккинчи хатбошида “ФҲДЁ бўлимлари” сўзлари тегишлича “ФҲДЁ бўлимларининг идоравий” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 221-банддаги “Марказий” сўзлари “белгиланган тартибда” сўзлари билан алмаштирилсин;

Umumiy takliflar

958