ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3276 Министерство юстиции Республики Узбекистан 29/04/2019 14/05/2019 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3276

          ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида” 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Пенсия ва нафақа тайинланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 августига қадар:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотлар базасини “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими  билан интеграция қилиниши таъминласин;

пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

мазкур қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 249-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири                                                          А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ ________даги

____-сон қарорига

1-илова

 

 

 

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиаллари томонидан тўланади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

9. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашни рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилгач, 5 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган томонидан сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки рад этилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади. Нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақидаги маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.

13. Ваколатли орган нафақа пулини тайинлаган тақдирда, тўлов қайдномаларини шакллантириб, сўровномада келтирилган АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиалига юборади ҳамда нафақани банкнинг қайси филиалидан ва қачон олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

14. Давлат хизматлари маркази маълумот келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчини хабардор қилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ ________даги

____-сон қарорига

2-илова

 

 

Пенсия ва нафақа тайинланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент фуқароларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали Пенсия ва нафақа тайинланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашни рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 5 дақиқа мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

13. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ ________даги

____-сон қарорига

3-илова

 

 

Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент пенсия ва нафақа олувчиларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали Пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашни рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 5 дақиқа мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

13. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ ________даги

____-сон қарорига

4-илова

 

 

Дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсларни (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган нафақа пулини (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш юзасидан мурожаат этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиалларида тўланади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага дафнни ўтказганлик ҳолати тўғрисида ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотнома ва ўлик бола туғилганда ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этган тақдирда (перинатал ўлим) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси илова қилинади.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пулини тайинлаш ёки рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади ҳамда қарорни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади. Нафақа тайинлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда рад этиш сабаблари кўрсатилади.

13. Ваколатли орган нафақа пулини тайинлаган тақдирда, тўлов қайдномаларини шакллантириб, АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиалига юборади ҳамда нафақани банкнинг қайси филиалидан ва қачон олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига (ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда ариза берувчига) электрон тарзда юборади.

14. Давлат хизматлари маркази, маълумот келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг ____ йил
___ _______даги ____-сон қарорига
5-илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ушбу Низом 5-бандининг “а”, “б”, “г”, “д” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда нафақа Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) мурожаат қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) томонидан тайинланади.

Ушбу Низом 5-бандининг “в” кичик бандида кўрсатилган шахс вафот этганда нафақа корхона, муассаса ёки ташкилот (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тайинланиши мумкин”.

2. 7-бандда:

иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Нафақа тайинлашни сўраб бошқа жисмоний шахс ёки бир вақтнинг ўзида бир неча киши мурожаат этганда, дафнни ўтказганлик ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади”.

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. 10-бандда “Ушбу Низомнинг 5-банди “а” – “е” кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 14-банддаги “Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси” деган сўзлар “Давлат бюджети” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 16-17, 21-бандлар чиқариб ташлансин.

6. 19-банд иккинчи хатбошисидаги “ушбу Низом 5-бандининг “а”, “б”, “г”, “д” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган шахслар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. 22-банддаги “Пенсия жамғармаси бўлимининг юқори органига” деган сўзлар “бўйсунув тартибида юқори турувчи органга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 35-банддаги “Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимига ёхуд, мавжуд бўлса, юқори органига шикоят қилиши мумкин” деган сўзлар “бўйсунув тартибида юқори турувчи органга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 44-банддаги “Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси” деган сўзлар “Давлат бюджети” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Umumiy takliflar

903