ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
325 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 24/08/2018 08/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-325

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилда балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3505-сон қарори ижросини ҳамда ижара тўловларини ҳисоблашда овланган балиқ ҳажмларини ортиб боришини рағбатлантирадиган тизимни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 124-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

 

    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” ___________даги

______ сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 7 мартдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг
биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга
доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 124-сон қарорига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда кўллар тизими ҳудудида жойлашган оролча ва қуруқликлар белгиланган тартибда Дирекцияга балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун доимий равишда танҳо фойдаланишга берилсин.”

2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сув ҳавзасида келгусида балиқларни кўпайтириш мақсадида балиқ чавоқлари етиштириш учун Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудуди атрофида балиқ парваришлаш, тўлиқ тизимли инкубация цехини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш;”

3. 5-банддаги “13” рақами “21” рақами билан алмаштирилсин;

4. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекциясидавлат унитар корхонасининг бошқарув тузилмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Директор

 

 

 

Менежер

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Директорнинг

биринчи ўринбосари

 

 

 

Директор

ўринбосари

 

 

 

Директор

ўринбосари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўллар тизимини балиқлантириш ҳамда браконьерликни олдини олиш ишларини ташкил

этиш шўъбаси

2

 

 

 

Замонавий технологиялар асосида тўлиқ тизимли инкубация цехи фаолиятини юритиш, сунъий сув ҳавзаларида ва қафас мосламаларда балиқ чавоқлари ҳамда товар балиқлар етиштиришни ташкил этиш шўъбаси

2

 

 

 

Канцелярия

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Балиқ захираларини мониторинг қилиб бориш, балиқ ресурсларини ҳамда янги тур балиқларни кўпайтириш ишларини ташкил этиш мутахассиси

1

 

 

 

Балиқ чавоқлари

ва товар балиқлар етиштириш учун

озуқа экинларини экиш ҳамда омухта емлар тайёрлашни ташкил этиш мутахассиси

1

 

 

 

 

Бухгалтерия

шўъбаси

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик хизмат

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижарачилар билан ишлаш шўъбаси

2

 

 

 

Қурилиш ишларини ташкил этиш мутахассиси

1

 

 

 

Иқтисодчи

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқарув ходимлари сони 21 штат бирлигидан иборат.

*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.

5. 2-иловада:

а) 9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Комиссияга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади.”;

б) 44-банднинг “в”кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“в) балиқ овлаш хўжалиги томонидан ўтган йилда бир гектар табиий сув ҳавзасини ўртача балиқ (турлари бўйича) чавоқлари билан балиқлантириш миқдори.”;

в) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“45. Ижарага берилган сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Иҳ = Ҳ1 х Му х Ис, бунда:

Иҳ – ижара ҳақи;

Ҳ1 – бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, (10 кг белгиланган ўзгармас коэффицент);

Му – сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га

Ис – мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорининг фоиз ставкаси, сўмда.”;

г) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“46. Ижара ҳақи ҳисоблашда ижарага берилган сув ҳавзаси участкасининг ҳар гектаридан овланадиган балиқ миқдори энг камида 10 кг ҳисобида қўлланади”;

д) 47-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

е) 51-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ижара ҳақини тўлаш шартлари ўз муддатида амалга оширилмаган ҳолларда табиий сув ҳавзаси участкасидан фойдаланиш бўйича ижара шартномаси бекор қилинади.”;

6. Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Балиқ овлаш ҳўжаликлари томонидан тўланадиган ижара ҳақини ҳисоблашда сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигининг
энг ками гектарига 10 кг ўзгармас коэффициент қилиб белгилаган
ҳолда қўлланиладиган

СТАВКАЛАР МИҚДОРЛАРИ

 

Маҳсулдорлик,
га/кг

Энг кам ойлик иш ҳақининг фоизи

Ижара ҳақини ҳисоблаш формуласи

10 гача

100,0

(10 х 1 х 100 % ЭКИҲ/ 100)

10,1-30 гача

90,0

(10 х 1 х 90 % ЭКИҲ/ 100)

30,1-50 гача

80,0

(10 х 1 х 80 % ЭКИҲ/ 100)

50,1-70 гача

70,0

(10 х 1 х 70 % ЭКИҲ/ 100)

70,1-80 гача

60,0

(10 х 1 х 60 % ЭКИҲ/ 100)

80,1-90 гача

50,0

(10 х 1 х 50 % ЭКИҲ/ 100)

90,1-100 гача

40,0

(10 х 1 х 40 % ЭКИҲ/ 100)

100,1 дан юқори

30,0

(10 х 1 х 30 % ЭКИҲ/ 100)

Эслатма:

 1) Бир гектарнинг ўртача ҳосилдорлиги 10 кг (белгиланган ўзгармас коэффицент).

 2) Сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га.

 3) 1 га табиий сув ҳавзага қўлланиладиган энг кам иш ҳақи миқдорининг фоиз ставкаси.

 4) Энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) 184 300 сўм. Бунда:

 1 га табиий сув ҳавзага энг юқори 100 % ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи 18 430 сўм.

(10 х 1 х 100% ЭКИҲ / 100) = 18 430

 1 га сув ҳавзага энг паст 30 % ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи 5 529 сўм.

(10 х 1 х 30% ЭКИҲ / 100) = 5 529

Umumiy takliflar

1063