ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3240 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 24/04/2019 09/05/2019 4

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3240

Описание: http://cli.lex.uz/ld/irs/doc/1721135

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БанДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон
“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир                                                                         Ш. Кудбиев

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” __________,

_______-сон

Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирининг
2019 йил “___” ___________даги  ____-сонли буйруғига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги
ПҚ-4227-сон “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда “жамғарма” деб юритилади) маблағлари ҳисобидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (бундан буён матнда АБКМ деб юритилади) йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга юборган иш берувчиларга, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун томорқа ер эгаларига
субсидиялар бериш ҳамда банд бўлмаган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва фермер
ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш тартибини белгилаб беради.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ишсиз шахслар – ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно);

томорқа ер участкаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда
уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириладиган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкаси.

2. Банд бўлмаган аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари
ва ишчилари, томорқа ер эгалари ҳамда АБКМ йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш ва тадбиркорликка ўқитиш:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ўқув марказлари, касб-ҳунар коллежлари ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ўқув муассасалари;

корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўқув бўлинмалари;

таълимни ташкил этиш хусусида рухсатномаси бўлган нодавлат тижорат ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ва уюшмалар;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари қошидаги ўқув муассасалари;

касб-ҳунар коллежлари;

шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган тадбиркор халқ усталарининг “Уста-шогирд” мактаблари;

белгиланган тартибда касбга ўқитишни амалга оширувчи бошқа юридик шахслар (бундан буён матнда касб-ҳунар таълими муассасалари деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.

3.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги
965-сонли қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (бундан буён матнда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахслар деб юритилади) учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланадиган ва ташкилотлар томонидан захирага қўйиладиган шахслар тоифасига қуйидагилар тегишли бўлади:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;

одам савдоси қурбонлари.

4. Субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун берилади:

а) иш берувчиларга - АБКМ йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида тўловларни амалга ошириш;

б) АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга
 - рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлаш;

в) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун
12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;

г) енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш “Томорқа хизмати” МЧЖ, АБКМ ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 10 баробаригача бўлган миқдорда.

5. Грантлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

a) касб-ҳунар таълими муассасаларига – банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;

б) касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида
касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишни молиялаштириш.

6. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган субсидиялар, қоида тариқасида, ҳар бир шахс учун бир маротаба берилади.

7. Субсидия ва грантлар учун ажратиладиган маблағларнинг жами миқдори смета ҳужжатларига мувофиқ республика бўйича ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳар йил учун алоҳида белгиланади.

8. Грантлар Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари (бундан буён матнда давлат буюртмачиси деб юритилади) томонидан смета ҳужжатларида белгиланган маблағлар доирасида ўрнатилган тартибда берилади.

9. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур Низомда белгиланган касб-ҳунар таълими муассасалари давлат харидларини ижро этишга талабгор сифатида иштирок этади.

 

 

2-боб. Иш берувчиларга АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплашга субсидия ажратиш тартиби

 

10. Субсидия АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплашга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик ҳақининг 4 баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.

Бунда, мазкур субсидия йўлланма асосида ишга қабул қилинган ходимнинг иш даври 3 йилдан ошган ёки ходимларни соҳаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун маблағ ажратиш назарда тутилган бюджет ва хўжалик ҳисобидаги давлат ташкилотлар, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

11. Иш берувчи АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида субсидияни олиш учун АБКМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мурожаат хати;

ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

иш берувчи ва касб-ҳунар таълим муассасаси ўртасидаги тузилган шартнома нусхаси (шартноманинг асл нусхасини кўрсатган ҳолда);

12. АБКМ томонидан иш берувчиларнинг субсидия олиш учун тақдим этган ҳужжатлари ўрганиб чиқилади ва тақдим этилган ҳужжатлар АБКМ йўлланмаси билан солиштирилади ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.

13. АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ расмийлаштирилгандан сўнг, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даврида ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида иш берувчиларга субсидия тўлаб берилади.

14. Иш берувчи томонидан ходимни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш якунлангандан сўнг беш иш кунида тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, диплом, гувоҳнома) нусхаси АБКМга тақдим этилади.

Агарда ҳужжат нусхаси тақдим этилмаса, АБКМ иш берувчига ўқув курсларини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилиши лозимлиги ҳақида талабнома юборади, шундан сўнг субсидияни қайтариш чораларини кўради.

15. Иш берувчиларга АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплашга субсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

3-боб. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз
шахсларга якка тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш
ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидия ажратиш тартиби

 

16. Субсидия АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга қуйидаги турдаги харажатларни қоплашда энг кам ойлик иш ҳақининг
10 бараваридан ошиб кетмаган миқдорда:

1) якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар
ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун давлат божи тўлашга, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш учун тўловга ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш учун хизмат ҳақини тўлашга;

2) тадбиркорликка ўқитишга;

3) кредит олишда унинг таъминоти сифатида кредитни қайтармаслик хавфидан суғурта полисини расмийлаштириш харажатлари учун тўлаб берилади.

Ишсиз шахс ажратилган мазкур субсидияни юқорида кўрсатилган 3 турдаги харажатларнинг барчасига ёки алоҳида турлари бўйича йўналтиришни мустақил ҳал қилади, бунда иккинчи ва учинчи турдаги харажатларни қоплаш учун ишсиз шахс тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.

Бир нафар ишсиз шахс учун юқорида кўрсатиб ўтилган ҳаражатларнинг барча турлари ёки алоҳида бир тури учун ажратиладиган субсидия миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан ошиб кетмаслиги лозим.

17. АБКМ томонидан белгиланган тартибда ишсиз шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ишсизларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси учун харажатларни қоплаб беришга субсидия олиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳақида маълум қилади.

18. Ишсиз шахс субсидия олиш эҳтиёжи мавжудлигини ёзма равишда мурожаат қилгандан сўнг, АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ бир иш кунида расмийлаштирилади. Буйруқда субсидия ҳисобидан қопланадиган харажатлар турлари
ва субсидия миқдори ва ажратиш муддати кўрсатилади. Ишсиз шахсга буйруқнинг нусхаси тақдим этилади.

19. Субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилгандан сўнг, ишсиз шахс бир ой ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиши ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши зарур.

20. Давлат хизматлари маркази тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими орқали АБКМга белгиланган пул маблағларини тўлаб бериш бўйича электрон сўровнома юборади.

21. АБКМ, тақдим этилган сўровномани ўрганиб чиқиб, ҳаққонийлигини текширади ҳамда ўттиз дақиқа ичида жамғарма маблағлари ҳисобидан пул маблағларини электрон шаклда Давлат хизматлари марказининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради ва Давлат хизматлари маркази ишсиз шахсни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўради.

22. Ишсиз шахсларни тадбиркорликка ўқитиш АБКМ ва тадбиркорлик фаолиятини ўқитишни ташкил этадиган касб-ҳунар таълими муассасалари билан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

23. АБКМ томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ишсиз шахслар рўйхати шакллантирилади ҳамда ушбу рўйхатни касб-ҳунар таълими муассасасига тақдим этади.

24. Касб-ҳунар таълими муассасаси махсус ўқув курслари дастурлари асосида, АБКМ билан келишилган ҳолда, ишсиз шахсларни тадбиркорлик фаолияти асослари
ва кўникмаларига ўқитишни ташкил этади.

25. АБКМ ва касб-ҳунар таълими муассасаси ўртасида ишсиз шахсларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тузилган шартномага асосан ишсиз шахслар учун  субсидия маблағларини касб-ҳунар таълими муассасасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда тадбиркорликка ўқитиш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган сарф-харажатлар ушбу мақсадлар учун белгиланган субсидиянинг умумий миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим.

26. Ишсиз шахс тижорат банкларидан кредитни унинг таъминоти сифатида кредитни қайтармаслик хавфидан суғурта полиси асосида олаётган ҳолларда, олинаётган кредитни қайтармаслик хавфидан суғурталаш шартномасини АБКМга тақдим этади.

27. АБКМ ишсиз шахс учун суғурта ташкилотига кредитни суғурталаш полиси учун тўлов (суғурта премияси)ни қоплаш учун пул маблағларини тўлиқ ёки қисман тўлаб  беради. Бунда суғурта полиси учун тўлов жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган сарф-харажатлар миқдори ушбу мақсадлар учун белгиланган субсидиянинг умумий миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим.

28. АБКМ ишсиз шахс учун суғурта ташкилотига кредит олишда суғурта полиси учун тўловни 1 иш кунида суғурта ташкилотининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

29. АБКМда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказишга, тадбиркорликка ўқитишга ва кредит олишда суғурта полисига субсидия ажратиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

4-боб. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш тартиби

 

30. Субсидия туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган иш ўринларининг энг кам сондан ортиқ миқдорда ушбу тоифадаги шахсларни ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир шахс учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўлаб берилади.

31. Ташкилотлар квоталанган иш ўринларидан ортиқ миқдорда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни АБКМнинг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда ишга қабул қилиши мумкин.

32. Ташкилотлар квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда қабул қилинган ҳар бир аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ишга олганидан сўнг, субсидия олиш учун АБКМга буюртма беради. Буюртмага квоталанган иш ўринларига ва квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар ва квотага мансублиги бўйича ҳужжатлар нусхаларини илова қилинади.

33. АБКМ ташкилотнинг субсидия олиши бўйича буюртмасини ва квоталанган иш ўринларига ва квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар ва квотага мансублиги бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва квотадан ташқари қабул қилинган ҳар бир ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида субсидия ажратиш туғрисидаги буйруқни расмийлаштиради.

34. АБКМ субсидия тўланган ойнинг охиригача давлат солиқ инспекциясидан квоталанган иш ўринларига ва квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ўтган ой учун ишлаган иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган(ҳисобланган)лиги тўғрисида маълумотларни олади.

Агарда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган
ёки квоталанган иш ўринларида ишлаётган шахслардан бирига иш ҳақи ҳисобланмаган тақдирда субсидия бериш тўхтатиб қўйилади.

35. АБКМ квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган
ва квоталанган иш ўринларида ишлаётган шахслар учун 12 ой давомида ҳар ойда ишлаётган ойдан кейинги ойида ишлаган иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган(ҳисобланган)лиги тўғрисида маълумотлар тасдиқлангандан сўнг, 1 иш кунида ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига субсидияни тўлаб беради.

36. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

5-боб. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар
ва суғориш воситалари харид қилиш учун томорқа ер эгаларига
субсидия ажратиш тартиби

37. Субсидия банд бўлмаган томорқа ер эгалари учун енгил конструкцияли иссиқхоналарни ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун “Томорқа хизмати” МЧЖ, АБКМ ҳамда томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан
10 баробаригача бўлган миқдорида тўлаб беради.

38. АБКМ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) билан биргаликда банд бўлмаган шахсларнинг енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатишга, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситаларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш мақсадида томорқа ер участкаларини ўрганиб чиқади.

39. Ўрганиш натижасига кўра, томорқа ер участкасида қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларини етиштириш учун ушбу низомга 4-иловага мувофиқ намунавий шаклда
уч томонлама шартномани тузилади.

40. АБКМ томонидан уч томонлама тузилган шартнома бўйича субсидия маблағларини “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

41. “Томорқа хизмати” МЧЖ томорқа ер эгаларига 3 кун муддатда шартномада кўрсатилган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиб беради, уруғликлар, кўчатлар етказиб беради, суғориш воситаларини ўрнатиб беради ва бу ҳақда АБКМга маълумот беради.

42. Кенгаш томорқа ер участкаси ҳолатини мониторинг қилади ҳамда ҳисобини юритади.

6-боб. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш тартиби

 

43. Грантлар давлат буюртмачиси томонидан тузиладиган таркибдаги харид комиссиясининг (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ижобий хулосасига асосан белгиланган тартибда ажратилади.

44. Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқлари
ва уларнинг ўринбосарлари тегишлича комиссия раҳбари ва унинг ўринбосари, Комиссия аъзолари – Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали
ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси, Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси, юрисконсульт ва бошқа тегишли таркибий бўлинмалар раҳбар ва ходимларидан
камида 5 нафардан иборат таркибда тузилади.

45. Комиссиянинг вазифалари, мажбурият ва ваколатлари, шунингдек, иштирокчилар таклифларини баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомиллари давлат буюртмачиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

46. Комиссия аъзолари харид қилиш тартиб-таомиллари амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар, давлат харидларининг асосий принциплари, тижорат сирларини ошкор этмаслик ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилишлари шарт.

47.  Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мақсадлар учун грант ажратиш шартлари, жумладан таклиф этиладиган лойиҳаларнинг батафсил тавсифи, лойиҳалар бўйича асосий талаблар, лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд, ўтказиш муддатлари, лойиҳа учун ажратилган маблағнинг аниқ ҳажми давлат буюртмачиси томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.

48. Грантнинг умумий қиймати касб-ҳунарга тайёрланадиган, қайта тайёрланадиган ва малакаси ошириладиган шахслар сонидан ва бир ўқувчига тўғри келадиган харажатларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда касб-ҳунарга тайёрланадиган, қайта тайёрланадиган ва малакаси ошириладиган ҳар бир шахс учун касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлаб бериладиган жами ўқитиш харажатлари миқдори, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 24 баробаридан ортиқ бўлмаслиги керак.

49. Грант ажратиш харид қилиш тартиб-таомиллари асосида, хусусан бўлажак давлат хариди тўғрисидаги эълонни махсус ахборот порталига жойлаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш, ўтказиш ва якуни бўйича ғолиб иштирокчини аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, шу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ амалга оширилади.

50. Касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани ошириш харажатлари қуйидагилардан иборат:

сақлаш харажатлари;

меҳнатга ҳақ тўлаш;

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар.

 

7-боб. Ажратилган грант ҳисобига касб-ҳунарга ўқитиш ва шартнома
талабларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби

 

51. Ажратилган грант ҳисобига ишсиз шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юбориш ва таълим жараёнини ташкил этиш, касбий таълим жараёнини назорат қилиш, ишсизларга таълим олиш даврида стипендия тўлаш ва меҳнат стажини юритилиши, шунингдек мазкур низомда назарда тутилмаган бошқа тартиб-қоидалар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

52. Касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани оширишни тугатган шахсларга касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан ўқув курсини тугатганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (сертификат, диплом, гувоҳнома) берилади.

53. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган иштирокчи билан давлат буюртмачиси ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома имзоланган кундан эътиборан грантни амалга ошириш бошланган ҳисобланади ҳамда грант ижроси шартномада кўрсатилган муддатда якунланади (қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган сабабларга кўра лойиҳа муддатини узайтириш ҳоллари бундан мустасно).

54. Давлат буюртмачиси билан давлат харидлари тўғрисидаги шартнома тузган  иштирокчи давлат харидлари ижрочисидир (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади).

55. Ижрочининг ҳисобварағига грант маблағлари келиб тушгандан сўнг  ижрочи томонидан ҳар ой учун кейинги ойнинг 5 санасидан кечикмасдан лойиҳа учун белгиланган муддат якунлангангунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасида тузилган шартномада белгиланган шаклларга мувофиқ ҳисобот тақдим этиб борилади.

56. Давлат буюртмачисининг тегишли таркибий бўлинмалари грант бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар бўйича ижрочи томонидан тақдим этилган ҳисоботларга мувофиқ маълумотларни йиғади, жамлайди ва таҳлил қилади.

57. Давлат буюртмачиси томонидан ажратилган грант доирасида амалга оширилган ишлар ҳақидаги якуний ахборот белгиланган шакл ва тартибда ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан умумлаштирилади.

58. Давлат буюртмачиси ижрочининг грант доирасида амалга ошираётган ишлари сифатини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боришга ҳақли.

59. Тақдим этилган ҳисобот маълумотлари ёки ўтказилган мониторинг натижаларига мувофиқ ижрочи томонидан шартномада кўрсатилган талабларни ҳар қандай ҳолатда бажаришдан бош тортиши ёки бажармаслик ҳолатлари аниқланса, давлат буюртмачиси ижрочидан маблағларни қайтариш бўйича чораларни кўради.

 

8-боб. Якуний қоидалар

 

60. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

61. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазири

2019 йил “___” ________

 

 

 

Б. Ходжаев

 

Молия вазири

2019 йил “___” ________

 

 

 

Д. Кучкаров

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази

директори

2019 йил “___” ________

 

 

 

М. Холмухамедов

 

Марказий банк раиси

2019 йил “___” ________

 

 

 

М.Нурмуратов

 

Давлат солиқ қўмитаси Раиси

2019 йил “___” ________

 

 

 

Б. Мусаев

 

Савдо-саноат палатаси раиси

2019 йил “___” ________

 

 

 

А. Икрамов

Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б

2019 йил “___” ________

 

 

 

 

А.Хаитов

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомга

1-илова

 

Иш берувчиларга АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни
молиялаштиришга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

АБКМ

 

Банд бўлмаган фуқароларни йўлланма билан иш берувчига юборади.

 

 Фуқаролар мурожаат этганда

     
             

2-босқич

 

Иш берувчи

 

Йўлланма бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга субсидия олиш учун АБКМга мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

Ишга қабул қилган санадан бошлаб 3 йил давомида

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 АБКМ

 

1. Иш берувчиларни субсидия олиш бўйича буюртмаси ўрганиб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиради.

2. Ҳар бир ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даври учун ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида иш берувчиларнинг банк ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

 

 

 3 иш кунида

 

 

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомга

2-илова

 

 

АБКМда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибда тадбиркор
сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказишга, тадбиркорликка
ўқитишга ва кредит олишда суғурта полисига субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш

муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 АБКМ

 

1. Ишсиз шахсларни тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси учун харажатларни қоплаб беришга субсидия олиш ҳуқуқи мавжудлигини хабардор қилади.

2. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиради.

 

 Ёзма равишда мурожаат қилгандан сўнг
1 иш кунида

     
             

2-босқич

 

Ишсиз

шахс

 

1. Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини Давлат хизматлари марказига тақдим этади.

2. Кредитни қайтармаслик хавфидан суғурталаш шартномасини АБКМга тақдим этади.

 

1 ой муддатда

 


2 ой муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Ахборот тизими орқали тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш ҳамда муҳр ва штамп тайёрлашга белгиланган пул маблағларини тўлаб бериш учун АБКМга сўровнома юборади.

 

Пул маблағлари ўтказилган кун

     

 

 

 

 

 

 

 

АБКМ

 

Ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш бўйича касб-ҳунар таълими муассасаларига мурожаат қилади.

 

10 иш кунида

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомга

3-илова

 

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ
миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Иш берувчи

 

1. Квоталанган энг кам сонидан ортиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни АБКМнинг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда ишга қабул қилади.

2. Квоталанган иш ўринларига ва квоталанган энг кам сонидан ортиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ҳар бир қабул қилинган шахсни субсидия олиш учун АБКМга буюртма беради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

 

 

Иш берувчининг хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

 АБКМ

 

1. Ташкилот томонидан субсидия олиш бўйича буюртмасини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича ва квотадан ташқари қабул қилинган ҳар бир ходим учун субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиради ёки рад жавобини беради.

2. Давлат солиқ инспекциясидан квоталанган иш ўринларига ва квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсларни ҳар ойда ишлаган иш ҳақидан даромад солиғи тўлаганлиги (ҳисобланганлиги) тўғрисида маълумот олади.

3. Квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда қабул қилинган ҳар бир ходим учун ҳар ойига энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги ўн икки ой давомида ҳар ойда ташкилотларнинг банк ҳисоб рақамларига субсидия ўтказиб беради.

 

 

2 иш кунида

 

 

 

Ҳар ойнинг
25 санасига қадар

 

 

ДСИдан маълумот олгандан сўнг
1 иш кунида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомга
4-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисида уч томонлама

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА*

     

«___»____________ 20__ й.

____________________

тумани

 

_____________ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда АБКМ деб юритилади) номидан директор ____________________________________(Ф.И.Ш) бир тарафдан, “Томорқа хизмати” МЧЖ номидан директор _________________________________ (Ф.И.Ш) иккинчи тарафдан, ____________________да яшовчи томорқасида деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш билан ва сотиш билан банд бўлган томорқа ер эгаcи (кейинги ўринларда Томорқа ер эгаси деб аталади) _____________________________________ (Ф.И.Ш) учинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

 

I. Шартнома предмети

1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон
“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ушбу Шартнома тузилди.

1.2. Банд бўлмаган томорқа ер эгалари учун енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан субсидия берилади.

1.3. Мазкур шартнома бўйича АБКМ тўловни амалга ошириш ва “Томорқа хизмати” МЧЖ томорқа ер эгасига маҳсулотларни етказиб бериш (ўрнатиш), томорқа ер эгаси эса харид қилинган воситалардан самарали фойдаланиш мажбуриятини зиммасига олади.

 

Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги

Маҳсулот миқдори

1 дона маҳсулот баҳоси

Суммаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚҚСсиз

 

Умумий суммаси

 

Шартнома бўйича умумий суммаси ___________________________________________ _______________________________________ сўмни ташкил этади (сўзлар билан ёзилади).

 

II. Субсидия миқдори, тўлов шартлари, кўрсатиладиган хизматлар

сифати ва бажарилиш муддатлари

 

2.1. “Томорқа хизмати” МЧЖ субсидия олиш учун АБКМга томорқа ер эгалари билан тузилган шартномани тақдим этади. Шартномага асосан АБКМ томорқа ер эгалари учун енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун (кераклиси сўзларнинг тагига чизилади) энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 10 баробаригача “Томорқа хизмати” МЧЖга субсидия тўлаб беради.

2.2. Шартнома кучга киргандан кейин 5 кун мобайнида АБКМ “Томорқа хизмати” МЧЖга  шартноманинг умумий суммасининг 15% миқдорини тўлов ўтказиш йўли билан амалга оширади. Шартнома умумий суммасининг  қолган 85% тўловини “Томорқа хизмати” МЧЖ маҳсулотни томорқа ер эгасига тўлиқ етказиб берилгандан сўнг АБКМ томонидан тўлаб берилади.

2.3. Ушбу шартномага мувофиқ харид қилинган (ўрнатилган) қишлоқ хўжалик воситалари ва томорқадан олинган барча даромадлар Томорқа ер эгасининг мулки ҳисобланади.

 

III. Шартнома тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

3.1. АБКМнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

тақдим этилган уч томонлама шартномани ўз вақтида имзолаш ва шартномада назарда тутилган субсидияни ўз вақтида тўлаб бериш;

Томорқа ер эгаларига шартномада назарда тутилган маҳсулотлар етказиб берилмаган тақдирда пул маблағларини қайтариб олиш бўйича “Томорқа хизмати” МЧЖга талабнома бериш;

“Томорқа хизмати” МЧЖ ва томорқа ер эгаларидан шартномага кўра харид қилинган маҳсулот етказиб берилганлиги бўйича маълумот олиш;

шартнома бўйича енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатишга, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари харид қилиш учун ажратилган субсидияни “Томорқа хизмати” МЧЖга тўлаб бериш.

 

3.2. “Томорқа хизмати” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

субсидия олиш учун АБКМга буюртма бериш;

Томорқа ер эгаларига шартномага асосан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиб бериш, уруғликлар, кўчатлар етказиб бериш, суғориш воситаларини ўз вақтида ўрнатиб бериш (кераклиси сўзларнинг остига чизиш билан белгиланади);

амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни АБКМга тақдим этиш;

харид қилинган маҳсулот(лар) яроқсиз бўлса ёки шартномада белгиланган маҳсулот(лар) томорқа ер эгаларига етказиб берилмаган тақдирда субсидия маблағларини АБКМга зудлик билан қайтариш;

томорқа ер эгалари томонидан томорқа ер участкасида экин экилганлигини мониторингини олиб бориш;

шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида АБКМни зудлик билан хабардор қилиш;

 

3.3. Томорқа ер эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

Шартномага кўра харид қилинган (ўрнатилган) маҳсулотлардан самарали фойдалани;

“Томорқа хизмати” МЧЖ  дан шартномага кўра харид қилинган маҳсулотларни ўз вақтида етказиб берилишини талаб қилиш;

“Томорқа хизмати” МЧЖ дан шартномага кўра харид қилинган маҳсулотларнинг зарур сифат параметрлари таъминланган бўлишини талаб қилиш; 

томорқа ерида оила эҳтиёжидан ташқари етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон бозорларида, тайёрлов ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;

томорқа ерида етиштирилган маҳсулотлар ҳақида “Томорқа хизмати” МЧЖга маълумотлар тақдим қилиш;

ўз ихтиёрларига кўра, томорқа ерида банд бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадалини тўлаш;

томорқа ерида эгаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бўйича иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди;

шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш.

 

IV. Тарафларнинг жавобгарлиги

4.1. Агар “Томорқа хизмати” МЧЖ томорқа ер эгаларига 3 кун муддатда маҳсулотларни етказиб берилмаган тақдирда олинган субсидияни АБКМга қайтариш шарт.

Мазкур шартнома ижроси давомида АБКМ, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва томорқа ер эгаларига зарар етказилса, қонунчиликда белгиланган тартибда ёки ушбу шартномада келишилган тартибда тарафлар уларни қоплаш учун жавобгардир.

4.2. Тарафлар мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажармаганликлари учун даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

4.3. Тарафлар шартнома талабларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

V. Низоларни ҳал этиш тартиби

 

5.1. Мазкур шартнома юзасидан вужудга келадиган низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилади.

5.2. Тарафлар низоларни ҳал этишда ўзаро келишувга эришилмаса, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

 

 

VI. Қўшимча шартлар

6.1. Ушбу Шартнома 3 та (учта) нусхада тузилиб, улар бир хил юридик кучга эга.

6.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар барча тарафларнинг келишувига кўра ёзма равишда амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда киритилиши мумкин.

6.3. Шартноманинг амал қилиш муддати ______________________________ .

 

Тарафларнинг реквизитлари

 

__________туман (шаҳар) Аҳоли
бандлигига кўмаклашиш маркази

Манзил:

Ҳ/р :_______________________________

"_________________" банк бўлими, МФО:__________________

ИНН______________________,

телефон ____________________

 

Марказ дериктори:                _____________

“Томорқа хизмати” МЧЖ

 

Манзил:

Ҳ/р:______________________________

"_________________" банк бўлими, МФО:__________________

ИНН______________________,

телефон ____________________

 

Корхона раҳбари             _____________

 

Томорқа ер эгаси

 

Фуқаро _______________________________________  _________   

                                                               (Ф.И.Ш)                                                  (имзо)

Паспорт: серия ______________ № ______________________

________________да__________________ томонидан берилган.

*Изоҳ: Тарафларнинг келишувига мувофиқ шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Umumiy takliflar

850