ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3239 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 24/04/2019 09/05/2019 13

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3239

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштириш, тугатиш жараёнини амалга оширишда ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

  1. “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектларини тугатиш бўйича туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

молия-хўжалик фаолиятини бир йил мобайнида амалга оширмаган, шунингдек ихтиёрий тугатиш жараёнини бошламаган ҳамда қарзи мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини уч йил муддатга мажбурий тўхтатиш режимига ўтказиб қўйиш;

молия-хўжалик фаолиятини бир йил мобайнида амалга оширмаган, қарзи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш бўйича суд органларига даъво киритиш;

фаолияти мажбурий тўхтатилган тадбиркорлик субъектларини Фуқаролик кодексига асосан уч йиллик даъво муддати ўтгандан сўнг давлат реестридан чиқариш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзархив агентлиги томонидан ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини қабул қилишда хизматларнинг амалдаги нархларни пасайтириш чораларини кўрсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

                       

                                Ўзбекистон Республикаси  Президенти                         Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил “____” __________

-сон қарорига

ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг
фаолиятини тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида

НИЗОМ

 

Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади), якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни ихтиёрий тугатиш ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини мажбурий тўхтатиш тартибини белгилайди.

1-боб.Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

молия-хўжалик фаолияти – тадбиркорлик субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, тадбиркорликнинг барча турдаги фаолият турларига тегишли ҳамда бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти;

тугатиш – тадбиркорлик субъектларнинг барча тугатиш жараёни якунига етказилгандан сўнг давлат реестридан чиқариш;

тўхтатиш – якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятини ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда маълум муддатга вақтинчалик тўхтатиш;

мажбурий тўхтатиш - тадбиркорлик субъектларни белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмасдан ихтиёрий тугатиш ёки ихтиёрий тўхтатишни амалга оширмаган ҳолларда давлат идоралари томонидан мажбурий тўхтатиш (ҳаракатсиз режимга ўтказиш) чораларини қўллаш;

тугатувчи -таъсисчи томонидан тадбиркорлик субъектларини тугатиш бўйича тайинланган жисмоний шахс;

тугатиш комиссияси-тугатилаётган корхонанинг таъсисчилари томонидан бир нечта фуқаролардан ташкил топган комиссия аъзолари.

2. Ушбу Низомнинг қоидалари:

банклар ва бошқа кредит ташкилотларини;

шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни;

давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик аломатлари бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди;

мажбурий тўхтатиш тартиби – фермер хўжаликларига ва давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган тадбиркорлик субъектларга татбиқ этилмайди.

3. Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) ёки ваколатли органи томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

корхонанинг тугатувчиси ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почтаси);

аризани қабул қилиш жойи ва муддати;

корхонани тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

4. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.

5. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.

6. Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрисида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.

7. Корхона муассислари (қатнашчилари) тугатишнинг, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс эса тўхтатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

 

 

2-боб. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш тартиби

 

8. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида корхонанинг бошқарув органлари унга корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.

9. Тугатувчи:

а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;

б) ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхонанинг молиявий, тўловлар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

в) корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

г) ушбу Низомда белгиланган ўз ваколати доирасидаги масалаларни ҳал қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

10. Тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда, корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

11. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади ҳамда ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг комиссия қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.

12. Тугатувчининг ваколатлари:

а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда - корхонанинг тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказган орган томонидан давлат реестрига киритилган кунда;

б) корхона фаолияти тикланганда - тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва корхона фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;

в) корхона банкрот деб эътироф этилганда - корхона банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;

г) янги тугатувчи тайинланганда муассислар (иштирокчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади.

Ушбу ҳолатда корхонага тегишли барча ҳужжатлар, муҳр, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва мол-мулклар янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддатда рўйхат бўйича масъуллар томонидан имзоланган тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда топширилади.

3-боб. Хўжалик юритувчи субъектларни ихтиёрий
тугатиш тартиби

13. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи хўжалик субъектларини ихтиёрий тугатиш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади;

14. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:

а) рўйхатдан ўтказган органга - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

б) хўжалик юритувчи субъектнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобрақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади), хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка:

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда), тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;

в) хўжалик юритувчи субъектнинг миллий ва чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақаларига, жамғарма депозит ҳисобварақаларига ва муддатли депозит ҳисобварақаларига хизмат кўрсатувчи банкларга - уларни ёпиш тўғрисидаги аризани ҳамда миллий валютадаги маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги, чет эл валютасидаги маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкдаги хорижий валюта талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномасини тақдим этади.

15. Рўйхатдан ўтказган орган, Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни олганидан сўнг бир иш куни ичида қуйидаги ишларни амалга оширади:

хўжалик юритувчи субъектнинг давлат реестрига ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрисида рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда - Бюро) тизим орқали хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган расмий сайтига хўжалик юритувчи субъектни икки ойдан кам бўлмаган муддатда тугатилиши тўғрисида эълонни жойлаштиради.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги маълумотларидан банклар ва бошқа манфаатдор давлат органлари электрон айирбошлаш орқали бепул фойдаланади.

16. Қуйидагилар:

рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:

давлат солиқ органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;

барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек рўйхатдан ўтган органдан ташқари бошқа ҳудудларда эгалигидаги объектларга ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи бўйича пеняларни ҳисоблаш тўхтатилади;

Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади;

кредиторлар талабларини таъминлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;

корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;

мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;

барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;

хўжалик юритувчи субъектнинг миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:

хўжалик юритувчи субъектнинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;

тугатиш жараёнида 2-сон картотекага қабул қилинган ҳужжатлар тугатувчи томонидан рўйхатга олинган ҳолда ижро этилмасдан уларни қўйган субъектларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) қайтарилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақалари, жамғариладиган ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан мазкур ҳисобварақлар ёпилиб, ҳисобварақдаги миллий валюта қолдиқларини асосий ҳисобварағига, хорижий валюта қолдиқларини хорижий валютада очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.

17. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;

б) хўжалик юритувчи субъектнинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан субъект қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;

в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;

г) хўжалик юритувчи субъектнинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва хўжалик юритувчи субъектнинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш
чора-тадбирларини кўради.

18. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг тизим орқали хабарномасини олгандан бошлаб, 5 иш кунида иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжудлигини аниқлайди ва унда тугатилаётган субъект қарздор сифатида иштирок этади.

19. Тугатилаётган хўжалик юритувчи субъект юзасидан давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказган органнинг хабарномасини олган кундан бошлаб 3 иш кун ичида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади ва бунда текширув ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан (қонунчиликда белгиланган муддатлардан) ошмаслиги керак.

Текширишда хўжалик юритувчи субъектнинг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (агар корхонани текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) хўжалик юритувчи субъектни тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ бунда даъво қўзғатишнинг молия ҳисоботи тақдим этган солиқ тўловчилар бўйича - беш йил муддатга риоя қилиниши шарт.

Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.

Текшириш якунларига кўра солиқ қонунчилиги бузилишлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.

Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналарни ихтиёрий тугатиш давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказган органнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб уч иш кун ичида солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этади.

20. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳаракатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламенти” асосида электрон рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда – тизим деб юритилади) орқали амалга оширилади.

21. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.

Оралиқ тугатиш баланси хўжалик юритувчи субъект ёки муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.

22. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) ҳар қайси кредиторларни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

23. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қонунчиликда белгиланган навбат бўйича суммаларни тўлаш амалга оширилади.

24. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш хўжалик юритувчи субъектнинг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.

Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми белгиланган навбат бўйича қондирилади.

25. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилиниб, корхона мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади;

Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда, қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.

26. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида, ушбу Низомнинг 26 ва 27-бандларида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.

27. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига ҳамда «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида ҳосил бўлган тафовут бир ҳафта муддатда кредитор томонидан хисоб-китоб қилиб тўланади.

28. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

29. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатувчи хўжалик юритувчи субъектни тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

30. Тугатувчи:

кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек хўжалик юритувчи субъект қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан кейин;

хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулки, мол-мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу корхонага нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.

31. Тугатиш баланси хўжалик юритувчи субъектнинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Тугатувчи тугатилаётган хўжалик юритувчи субъект қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюронинг ҳудудий бошқармасига сўров юборади.

Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, хўжалик юритувчи субъектнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатувчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборишини таъминлайди.

Бюронинг ҳудудий бошқармаси, хўжалик юритувчи субъект қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.

32. Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси, шунингдек, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақидаги туман (шаҳар) мажбурий ижро бюросининг жавоби олингандан кейин, тугатувчи хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисоб рақами очилган банкка ҳисоб рақамини ёпиш тўғрисидаги мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган ҳисоб рақамни ёпади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобварақалари хатланган бўлса, уни ёпилишига йўл қўйилмайди. Бунда, тугатувчи 2-сон картотекани тўлаш (қайтариш) ва хатлашни бекор қилиш чораларини кўради.

33. Тугатувчи хўжалик юритувчи субъектни давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидагиларни тақдим этади:

корхонанинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса);

ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини (агар мавжуд бўлса);

хўжалик юритувчи субъект ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномаcини;

хизмат кўрсатувчи банкни асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.

34. Рўйхатдан ўтказган орган ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин 2 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 30-32-бандлари ижроси таъминланганлигини тизим орқали текширади ҳамда давлат реестрига хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.

Агарда, Низомнинг 30-32-бандларда тутилган маълумотлар тизимда мавжуд бўлмаса ёки 33-бандларда назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига ёзувлар киритишни рад этади.

Низомнинг 21-34-бандларида назарда тутилган холатлар
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналарга татбиқ этилмайди.

Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади. Реестрга киритиш рад этилган тақдирда тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса) қайтарилади ва ёпилган банк ҳисобварақалари қайта тикланади.

35. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин икки иш кунида:

хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини тизим орқали хабардор қилади;

тугатилган хўжалик юритувчи субъектнинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса) белгиланган тартибда йўқ қилиш чораларини кўради;

хўжалик юритувчи субъектга берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги филиалини хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

36. Хўжалик юритувчи субъект - юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак. Агар тугатувчи давлат органларини томонидан белгиланган вазифаларни бажармаганлиги натижасида муддат кечикканини асослаб берган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қўшимча бир ой муддатга узайтириш мумкин.

Агар кўрсатилган муддат ўтгунгача ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказган орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилгани тўғрисида хабар қилади, ёпилган банк ҳисобварақалари қайта тикланади.

37. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.

4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлар фаолиятини мажбурий тўхтатиш тартиби

38. Бир йил мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналарнинг банкдаги хисобварақлари юзасидан банклар уч иш куни муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига электрон ахборот тақдим этади ва ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланиши чекланади.

Ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:

банк ҳисобварағи, охирги операция ўтказилган ва тўхтатилган сана тўғрисидаги маълумотлар;

банк ҳисобварақларида пул маблағларининг қолдиғи;

кредиторлик қарзларнинг мавжудлиги (2-сон картотека рўйхати);

корхонанинг мансабдор шахслари.

39. Корхоналарга тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисобварақларига кирим қилинади. Бунда, корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар (2-сон картотекаси) тугатувчи тайинлангунига қадар ўрнатилган тартибда тўланади. Тугатувчи тайинланганидан кейин корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар (2-сон картотека) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда тўланади.

40. Давлат солиқ хизмати органи хизмат кўрсатувчи банкдан мазкур Низомнинг 38-бандида кўрсатилган маълумотлар олинган кундан бошлаб уч ҳафта муддатда қуйидаги ҳолатларни аниқлайди ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдимнома (корхонанинг барча қарздорлигини (2-сон картотекасини) кўрсатган ҳолда) юборади:

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги;

мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаганлиги (бундан кейин мол-мулки бўлмаган корхоналар деб аталади);

корхонанинг рўйхатдан ўтган юридик манзилида жойлашмаганлиги;

бюджет олдида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи мавжуд эмаслиги;

муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаганлиги (бундан кейин муассислари бедарак бўлган корхоналар деб аталади) ҳолатларини аниқлайди.

Ушбу муддат ичида корхона фаолиятини тиклаш истагини билдирса, давлат солиқ хизмати органи хулосасини олган ҳолда, хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат этади.

41. Рўйхатдан ўтказувчи орган қарздорлиги мавжуд бўлмаган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини олган кундан эътиборан уч кун ичида фаолият юритмаётган корхонани фаолиятини тўхтатиб қўйиш режимига (ҳаракатсиз режим) ўтказади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган қарздорлиги мавжуд бўлган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини олган кундан эътиборан уч кун ичида фаолият юритмаётган корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилади.

Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб, кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

42. Рўйхатдан ўтказувчи органинг расмий сайтига эълон берилади ва тегишли идораларга, хизмат кўрсатувчи банкларга маълум қилади.

Хизмат кўрсатувчи банклар ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналарнинг ҳисобварақларидаги маблағларни ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказадилар.

Ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналарга келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

43Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳаракатсиз режимга ўтказилган ҳамда банкротлик тартиботи бошланган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган) корхоналар реестрини юритади.

Давлат реестридан ўчирилган корхонанинг ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига банк томонидан ўтказилади.

Давлат реестридан ўчирилган корхонанинг ҳисобварақларига ҳаракатсиз режими даврида (уч йил давомида) келиб тушган талаблар
(2-сон картотекадаги тўлов ҳужжатлари), уларни қўйган субъектларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) қайтарилади, шунингдек, ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланишга оид чекловлар ёки ҳатлаш ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ва ҳисобварақлар ёпилади.

Бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига эълон берилади ва тегишли идораларга маълум қилинади.

44Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган) корхоналар реестрини юритади.

45. Фаолияти тўхтатиб қўйилган хўжалик субъектининг таъсисчиси (юз фоиз улушига эга бўлса) уч йил ичида корхонани тиклаш истаги билан Рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда, ушбу корхона фаолияти қайта тиклаб берилади. Бунда корхона янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди.

46. Фаолияти тўхтатилган хўжалик юритувчи субъектлар уч йилдан сўнг Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тўғридан-тўғри давлат реестридан ўчирилади.

4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлар фаолиятини мажбурий тўхтатиш тартиби

38. Бир йил мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналарнинг банкдаги хисобварақлари юзасидан банклар уч иш куни муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига электрон ахборот тақдим этади ва ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланиши чекланади.

Ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:

банк ҳисобварағи, охирги операция ўтказилган ва тўхтатилган сана тўғрисидаги маълумотлар;

банк ҳисобварақларида пул маблағларининг қолдиғи;

кредиторлик қарзларнинг мавжудлиги (2-сон картотека рўйхати);

корхонанинг мансабдор шахслари.

39. Корхоналарга тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисобварақларига кирим қилинади. Бунда, корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар (2-сон картотекаси) тугатувчи тайинлангунига қадар ўрнатилган тартибда тўланади. Тугатувчи тайинланганидан кейин корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар (2-сон картотека) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда тўланади.

40. Давлат солиқ хизмати органи хизмат кўрсатувчи банкдан мазкур Низомнинг 38-бандида кўрсатилган маълумотлар олинган кундан бошлаб уч ҳафта муддатда қуйидаги ҳолатларни аниқлайди ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдимнома (корхонанинг барча қарздорлигини (2-сон картотекасини) кўрсатган ҳолда) юборади:

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги;

мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаганлиги (бундан кейин мол-мулки бўлмаган корхоналар деб аталади);

корхонанинг рўйхатдан ўтган юридик манзилида жойлашмаганлиги;

бюджет олдида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи мавжуд эмаслиги;

муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаганлиги (бундан кейин муассислари бедарак бўлган корхоналар деб аталади) ҳолатларини аниқлайди.

Ушбу муддат ичида корхона фаолиятини тиклаш истагини билдирса, давлат солиқ хизмати органи хулосасини олган ҳолда, хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат этади.

41. Рўйхатдан ўтказувчи орган қарздорлиги мавжуд бўлмаган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини олган кундан эътиборан уч кун ичида фаолият юритмаётган корхонани фаолиятини тўхтатиб қўйиш режимига (ҳаракатсиз режим) ўтказади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган қарздорлиги мавжуд бўлган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини олган кундан эътиборан уч кун ичида фаолият юритмаётган корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилади.

Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб, кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

42. Рўйхатдан ўтказувчи органинг расмий сайтига эълон берилади ва тегишли идораларга, хизмат кўрсатувчи банкларга маълум қилади.

Хизмат кўрсатувчи банклар ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналарнинг ҳисобварақларидаги маблағларни ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказадилар.

Ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналарга келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу корхоналарнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

43Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳаракатсиз режимга ўтказилган ҳамда банкротлик тартиботи бошланган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган) корхоналар реестрини юритади.

Давлат реестридан ўчирилган корхонанинг ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига банк томонидан ўтказилади.

Давлат реестридан ўчирилган корхонанинг ҳисобварақларига ҳаракатсиз режими даврида (уч йил давомида) келиб тушган талаблар
(2-сон картотекадаги тўлов ҳужжатлари), уларни қўйган субъектларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) қайтарилади, шунингдек, ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланишга оид чекловлар ёки ҳатлаш ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ва ҳисобварақлар ёпилади.

Бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига эълон берилади ва тегишли идораларга маълум қилинади.

44Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган) корхоналар реестрини юритади.

45. Фаолияти тўхтатиб қўйилган хўжалик субъектининг таъсисчиси (юз фоиз улушига эга бўлса) уч йил ичида корхонани тиклаш истаги билан Рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда, ушбу корхона фаолияти қайта тиклаб берилади. Бунда корхона янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди.

46. Фаолияти тўхтатилган хўжалик юритувчи субъектлар уч йилдан сўнг Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тўғридан-тўғри давлат реестридан ўчирилади.

5-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мажбурий тўхтатиш тартиби

47. Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркор - жисмоний шахсни фаолиятини асоссиз мажбурий тўхтатиш тақиқланади.

Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам татбиқ этилади.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

фаолиятини ихтиёрий равишда вақтинча тўхтатиш;

фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиш;

48. Фаолиятини ихтиёрий равишда вақтинча тўхтатиш учун тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахслар томонидан молиявий қийинчиликлар, фаолияти мавсумий бўлганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объектида таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилганда ёки бошқа асосли сабабларга кўра электрон кўринишда ёки ёзма равишда Рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир кун муддат ичида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахсларнинг фаолиятни амалга ошириш жойидаги давлат солиқ хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш санаси ва даври (9 ойдан ошмаган муддат) тўғрисида электрон кўринишда хабардор қилади.

49. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этган маълумотлар келиб тушган санадан бошлаб (агарда тадбиркорлик субъектининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш санаси кейинроқ муддат кўрсатилган бўлса тўхтатиш муддатидан) 5 (беш) иш куни давомида фаолиятини ҳақиқатда тўхтатганлигини ўрганади ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатиш ўринли ёки ўринли эмаслиги юзасидан маълумот тақдим этади.

Давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимлари томонидан маълумот тақдим этилаётганда қуйидагилар инобатга олинади:

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўланганлиги (инкор қилиб бўлмайдиган асослар бундан мустасно);

тадбиркорлик фаолиятини кўрсатиш учун бошқа ташкилот ва фуқаролар билан тузилган шартномалар бекор қилинганлиги ёки вақтинча амал қилиши тўхтатилганлиги.

50. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан, Давлат солиқ хизмати органларининг ўрганиш натижаси бўйича тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ўринли деб топилганда, тадбиркор томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича ариза берилган санадан ёки тадбиркорлик субъектининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш санаси кейинроқ муддат кўрсатилган бўлса мазкур санадан бошлаб фаолиятини вақтинча тўхтатилади ҳамда бу тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига электрон хабарнома тақдим этади. Хабарномада кўрсатилган фаолиятини вақтинча тўхтатиш санасидан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаш тўхтатилади.

Давлат солиқ хизмати органларининг ўрганиш натижаси бўйича тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ўринли эмас деб топилганда бу тўғрисида тадбиркорлик субъектига 2 иш куни давомида хабар қилинади ва унинг фаолияти вақтинча тўхтатилмасдан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти сақлаб қолинади.

51. Тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларда қуйидаги ҳолларда фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиш ишлари амалга оширилади:

бир йил мобайнида молия-хўжалик фаолияти амалга оширмаганлиги аниқланганда;

уч ой мобайнида банк ҳисоб рақамларида пул операциялари амалга оширилмаганлиги тўғрисида уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига хизмат кўрсатувчи банк томонидан ахборот тақдим этилганда.

Ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:

банкда ҳисоб рақами очилган ва охирги операция ўтказилган ҳамда тўхтатилган сана;

банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг мавжудлиги;

мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, кредиторлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги 2-картотеканинг мавжудлиги;

бунда тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг ёпилаётган ҳисоб рақамларидаги маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз тижорат банклари томонидан уларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларга ўтказилади.

Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларида жамланган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи навбатда тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарзига ва қолган сумма эса - тўловларнинг календарь навбати бўйича уларнинг кредиторлик қарзини тўлашга йўналтирилади.

52. Солиқ хизмати органи банк муассасасидан олинган маълумотларга асосан уч ҳафта муддатда тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг сўнгги бир йил мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги;

Фаолият кўрсатаётган манзилида мавжуд эмаслиги;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги;

рўйхатдан ўтказувчи органга тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахсларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида тақдимнома юборади.

53. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ахборот-коммуникация технологиялари орқали тегишли органларнинг маълумоти асосида қуйидаги ҳолатларда тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти мажбурий тугатилиб, давлат реестридан чиқарилади:

вафот этганлиги ҳамда муомалага лаёқатсизлиги;

фуқаролиги тугатилганлиги;

бедарак йўқолганлиги;

шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни бекор қилиниши ёки муддати тугатилганлиги.

54. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс қуйидаги ҳолларда фаолияти мажбурий тўхтатилади:

тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс 3 ой давомида фаолият юритмаса, бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаган;

тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахсларнинг банкда ҳисоб рақами мавжуд бўлмаган ҳолларда.

55. Якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахс вафот этганда, муомалага лаёқатсизлиги, бедарак йўқолганлиги тегишли тартибда тан олинган холларда, умидсиз солиқ қарзи белгиланган қонун ҳужжатлари асосида солиқ хизмати органларининг қарори асосида ҳисобдан чиқарилади.

56. Рўйхатдан ўтказувчи орган, фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахсни келгусида фаолиятини давом эттиришни мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини олган кундан эътиборан 3 кун ичида фаолият юритмаётган субъектни фаолиятини тўхтатиб қўйиш режимига (ҳаракатсиз режим) ўтказади ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органларига бир кун муддатда хабарнома жўнатади.

57. Давлат солиқ хизмати органлари хабарнома олинган кундан бошлаб, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахсга солиқ ҳисоблашни тўхтади.

58. Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти тўхтатилгандан сўнг 3 иш куни ичида ўзининг расмий сайтига эълон беради ва тегишли идораларга маълум қилади.

59. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган) тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахслар реестрини юритади.

60. Фаолияти тўхтатиб қўйилган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс уч йил ичида фаолиятини тиклаш истаги билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилса, ушбу фаолияти қайта тиклаб берилади.

Уч йилдан сўнг тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан ўчирилади.

61. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятига оид солиқ ва бошқа мажбуриятлари жисмоний шахсда сақланиб қолади.

6-боб. Якуний қоидалар

62. Корхона муассислари (қатнашчилари) тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.

63. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Umumiy takliflar

1274