ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3193 Министерство юстиции Республики Узбекистан 19/04/2019 04/05/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидаларининг 67-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-3193

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш

Қоидаларининг 67-бандига қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг 67-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.”.

2. Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.

 

Вазир                                                                                                          Р. Давлетов

Тошкент шаҳри

О внесении дополнения в пункт 67 Правил подготовки и принятия
ведомственных нормативно-правовых актов

 

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О нормативно-правовых актах» и постановлением Президента Республики Узбекистан от 13 апреля 2018 года № ПП–3666 «Об организационных мерах по дальнейшему совершенствованию деятельности Министерства юстиции Республики Узбекистан»,

П Р И К А З Ы В А Ю:

1. Абзац первый пункта 67 Правил подготовки и принятия ведомственных нормативно-правовых актов, утвержденных приказом министра юстиции Республики Узбекистан от 28 февраля 2014 года № 53-мх (рег. № 2565 от 28 февраля
2014 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2014 г., № 10, ст. 110), дополнить предложением следующего содержания:

«При этом министерства и ведомства должны согласовать или вернуть с обоснованными замечаниями проект ведомственного нормативно-правового акта в течение десяти дней со дня его представления.».

2. Управлению правовой экспертизы правительственных протокольных решений и ведомственных нормативных актов произвести государственную регистрацию настоящего приказа и внести соответствующую запись в Государственный реестр ведомственных нормативно-правовых актов.

3. Управлению анализа и систематизации законодательства обеспечить опубликование настоящего ведомственного нормативно-правового акта в «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан» и Национальной базе данных законодательства Республики Узбекистан.

4. Настоящий приказ вступает в силу со дня его официального опубликования.

5. Контроль за выполнением настоящего приказа возложить на первого заместителя министра М. Истамова.

 

 

Министр                                                                                        Р. Давлетов

город Ташкент

 

 

Umumiy takliflar

446