ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3178 Министерство строительства Республики Узбекистан 18/04/2019 03/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3178

 

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

 ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х.Тўхтаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                                                                                                   А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” ___________даги

______- сон қарорига
- илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда)  билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 12-банднинг учинчи хатбошисидаги “етти” сўзи “беш” сўзи билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

биринчи позициянинг “АРТни ишлаб чиқиш муддати” устунидаги
“10” рақами “8” рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи позициянинг “АРТни ишлаб чиқиш муддати” устунидаги 
“8” рақами “7” рақами билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган рус тили матнидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 33-бандидаги “двухнедельный” сўзи “двенадцать дневный” сўзлари билан алмаштирилсин;  

б) 34-бандидаги “неделный” сўзи “пятидневный” сўзи билан алмаштирилсин; 

в) 35-бандидаги “30” рақами “20” рақами билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370 - сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигига қўриб чиқиш ва келишиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) томонидан - тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан - бошқа объектларнинг  лойиҳа-смета ҳужжатларини”;

б) 18 - банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куни келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази, келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.”

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 158-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида Низомда:

а) қуйидаги таҳрирдаги 351-банд қўшилсин:

“351. Бўш ер участкаларининг материаллари ваколатли ташкилотлар билан келишилгандан сўнг ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиали томонидан туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда ўн кун муддат ичида ҳар бир ер участкасининг чегаралари натурада белгиланади ва ушбу тўғрисида ҳар бирининг топохаритасига маълумот (санаси қайд этилган ҳолда) киритилади”;

б) 52-банддаги “30” рақами “10” рақами билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

438