ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3177 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 18/04/2019 03/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Навоий вилоятида давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3177

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Навоий вилоятида давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Навоий вилоятида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, мактабгача таълимга қамраб олишни кенгайтириш орқали болаларнинг мактаб таълимига сифатли тайёрланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилиш Баёнининг 92-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий вилоятидаги Қизилтепа агросервис ва транспорт коллежи, Нурота маиший хизмат кўрсатиш коллежи, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежлари ётоқхоналари негизида давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
  2. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги 1 ой муддатда

    Қизилтепа агросервис ва транспорт коллежи, Нурота маиший хизмат кўрсатиш коллежи, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳамда Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежлари ётоқхоналарининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мактабгача таълим вазирлиги балансига ўтказсин.
  3. Мактабгача таълим вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш орқали Қизилтепа агросервис ва транспорт коллежи ётоқхонаси негизида

    125 ўринли, Нурота маиший хизмат кўрсатиш коллежи ётоқхонаси негизида 75 ўринли, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи ётоқхонаси негизида 125 ўринли ҳамда Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ётоқхонаси негизида 75 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ишларининг 2020 йил инвестиция дастурларига киритилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Umumiy takliflar

707