ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3115 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 12/04/2019 27/04/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ID-3115

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5696-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4254-сон ҳамда 2018 йил 18 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сон қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тармоқ маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Тармоқ марказини Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бепул жойлаштиришни ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Тармоқ маркази томонидан ўз фаолиятида институтнинг ўқув ва моддий-техникавий базасидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминласин.

Тармоқ марказининг фаолиятини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари, хизматлар кўрсатишдан тушумлар, хайрия эҳсонлари ва мақсадли бадаллар, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда тармоқ маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимига кирувчи Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахабов, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 
                Бош вазири                                                                                            А.Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”________даги ____-сон қарорига 1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритиш, чорвачиликда сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштириш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш, чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштиришда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туман (шаҳар) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг қошидаги академик лицей, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик
ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари деб аталади) Қўмитанинг ягона тизимини ташкил этади.

Қўмита ва унинг тизимига кирувчи ташкилот ва муассасаларнинг тасдиқланган тузилмаларида белгиланган бошқарув ходимлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш органлари ва муассасаларининг давлат бошқарув органлари ходимлари ҳисобланади.

5. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. Қўмита ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

8. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига ҳамда ветеринария рамзига эга бўлади.

9. Қўмитанинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а уй, 100123.

2-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини амалга ошириш;

мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш;

чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш
ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш;

соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш.

11. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш соҳасида:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритиш, чорвачиликда сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштириш устидан давлат назоратини таъминлаш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш, чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;

Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;

Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, йиғма баланслар тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини тартибга солиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек давлат ветеринария ва чорвачилик органлари ҳамда муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ҳамда уларнинг қонунчилик соҳасидаги ютуқларидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

хорижий давлатларнинг ветеринария хизматлари билан ветеринария соҳасида ахборотлар алмашинувини амалга ошириш ва ветеринария сертификатлари намуналарини белгиланган тартибда келишади;

халқаро ва хорижий давлатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасига оид тадбирларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади;

ветеринария соҳасига оид халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда ва уларнинг ижросини таъминлашда иштирок этади;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасига оид халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

ўзига бўйсунувчи тузилмалари орқали ветеринария ва чорвачилик соҳасида бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қўшма тадбирларни амалга оширади;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказади ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома, ветеринария гувоҳномаси ва ветеринария сертификатини беради;

ихтисослашган сўйиш корхоналарнинг ҳамда ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчилар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги юзасидан ветеринария-санитария хулосаларини беради;

бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек бозорларда реализация қилинадиган ўсимлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ҳамда реализация қилишга ветеринария-санитария экспертизаси хулосасини беради;

фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;

қўмита тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар бланкалари, соҳага тегишли китоб, бюллетень ва қўлланмалар чоп этилишини ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғида веб-сайт юритилишини ташкил этади;

б) ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини амалга ошириш;

республика ҳудудида пайдо бўлиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, уларни олдини олиш ва тугатишга доир дастурларни ишлаб чиқади;

ветеринария ва наслчилик органлари ҳамда муассасаларининг келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг давлат ва маҳаллий дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширади;

“Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан ҳамкорликда ишларни ташкил этилишини таъминлайди.

в) мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олиш тадбирлари бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ветеринария соҳасига оид фаолияти юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;

ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчилар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид фаолият юзасидан белгиланган тартибда бошқа назорат ишларини амалга оширади;

мамлакатимиз ҳудудига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини амалиётга жорий этади, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаради;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

чегара олди туманларда ва чегарадош давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширишда зарур тавсиялар беради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ишларида энг замонавий ва тезкор усулларни жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

г) эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш соҳасида:

ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига асосан экспертизадан ўтказиш тартибларини белгилайди;

ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига асосан экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

ҳайвонлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган зарур чора-тадбирларнинг бажарилишини ўрганади ва мувофиқлаштиради;

белгиланган тартибда ветеринарияга оид статистика ҳисоботини юритилиши ва тақдим этилишини талаб қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;

ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари билан биргаликда эпизоотик осойишталикни таъминлашга доир тадбирларни ташкил этади;

касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва илм-фан ютуқларини ўрганади, маълумотларни умумлаштиради ҳамда давлат ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг захирасини яратади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ветеринария дори воситаларини ҳамда моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда харид қилади ва марказлаштирилган ҳолда тақсимлайди;

эпизоотик ҳолат юзасидан мониторинг олиб боради;

д) чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш соҳасида:

чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

чорвачилик хўжаликларидаги шартли мол бош сонига нисбатан ер майдонларини ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишни мониторингини амалга оширади;

пахта ва ғалла экин майдонларига алмашлаб экиладиган чорва озуқаси учун экинларни тўлиқ экилиши ҳамда етиштириладиган ҳосилни чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказилишини мониторинг қилади;

е) чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш соҳасида:

чорвачиликда сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этади ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштиради;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича жойлаштириш режаларининг бажарилишини ўрганади;

фермер ва деҳқон хўжаликлари учун чорва наслчилиги хизмати кўрсатишни ташкил этади;

ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

ж) ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини олиб боради;

республика ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, ушбу соҳага мансуб маҳсулот ва хом ашё, шунингдек, наслдор чорва ҳайвонлари — қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, паррандалар, балиқлар, асаларилар ва уларнинг наслли маҳсулотлари ҳамда ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ветеринария назоратини олиб боради;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва наслчилик объектларининг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун расмийлаштириладиган ветеринария ҳужжатлари берилишини назорат қилади;

ушбу соҳадаги маҳсулотлар ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши бўйича давлат ветеринария назоратини олиб боради;

хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда тегишли лицензия беради, шунингдек лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ва идоравий ветеринария хизматлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларининг ветеринария соҳасига оид фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

эпизоотияга қарши тадбирлар, даволаш, ветеринария-санитария тадбирларининг бажарилишини талаб қилади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар шаклларини тасдиқлайди ва унинг муддатларини белгилайди;

з) ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилайди;

фундаментал, илмий-амалий танловлар ва инновацион илмий тадқиқотларда қатнашиш учун тақдим этилган илмий лойиҳаларнинг экспертизасида иштирок этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида давлат грантлари асосида ва халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактикаси ҳамда наслчилик-селекция ишларининг энг замонавий, самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказади, шунингдек уларни амалиётга жорий этишни ташкиллаштиради;

илм-фан, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар шу жумладан, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этади, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция масалалари бўйича илмий анжуман ва конференцияларни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этади;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ўтказиш тартибини белгилайди;

одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

хорижий ва чегарадош давлатлардаги ҳамда республика ҳудудидаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб, эпизоотияга қарши профилактика тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг ветеринария экспертизаси ва синови натижаларига кўра давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ва тайёрланишини ўрганади ва назорат қилади;

ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга оширади;

чорвачилик фермер хўжаликлари ва уларнинг маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишнинг халқаро тан олинган тизимини жорий этишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.

и) чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш соҳасида:

соҳага тааллуқли меъёрий ҳужжатларни ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда халқаро стандартларга уйғунлаштиради;

ветеринарияда сертификациялашнинг талабларини ишлаб чиқади;

стандартларни амалиётга жорий этиш ва унга амал қилинишини назорат қилади;

соҳага таалуқли меъёрий ҳужжатлар ва стандартларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

синов лабораторияларини ўтказишда тегишли органлар билан ҳамкорлик қилади;

аккредитацияланган синов лабораторияларининг реестрини шакллантиради ва юритади;

наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;

селекция ютуғи экспертизаси ва синовини белгиланган тартибда ўтказади;

наслчилик маҳсулоти (материаллари)га белгиланган тартибда сертификатлар беради;

наслчилик заводи, хўжалиги ва фермаларида замонавий усуллар билан молларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини юритиш, молларни белгилар мажмуи бўйича баҳолашни (бонитировка) амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришда ва импорт бўйича сотиб олишда, янги технологик асбоб-ускуналар ва махсус транспортлар яратилишида иштирок этади;

давлат, идоравий ва хусусий секторларда наслчилик ишлари мутахассислари фаолиятини назорат қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

к) соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш соҳасида:

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, ветеринария соҳасида кадрлар малакасини оширишни ташкил этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим йўналишларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;

кадрлар ишини юритиш, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзод кадрлар номенклатурасини юритади;

кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиётнинг реал сектори аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига олий таълим муассасалари бўйича ҳар йилги қабул квоталарига таклифлар киритади;

кадрларнинг хорижий илмий ва таълим муассасаларида ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларидаги раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари орқали амалга оширади.

3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

12. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик ҳолатни аниқлаш учун зарур бўлган маълумот тақдим этилишини талаб қилиш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилаш;

республика ҳудудида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Қўмита ҳузурида марказий режим комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг синов натижаларини ҳамда ветеринария соҳасига оид тайёрланадиган қўлланмалар, тавсияномалар ва йўриқномаларни ўрганиш, шунингдек ишлаб чиқилган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини кўриб чиқиш бўйича Қўмита ҳузурида илмий-техник кенгаш ишини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда эпизоотияга қарши зарур чоралар белгилаш ва ветеринария, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги олимлари, давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик ветеринария, наслчилик-селекция ва бошқа хизматлар кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ҳайъат мажлисларида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари раҳбарларининг Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

белгиланган тартибда қўмита марказий аппаратининг даромадлар ва харажатлар сметасини ҳамда штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва шакллантиришни ташкил этиш;

қўмита ходимларини иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва шахсий устамалар ҳамда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

қўмита тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.

Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.

14. Қўмита ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.

4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш

15. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган
ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.

Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.

Қўмита раиси мақоми бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

16. Қўмита раиси:

Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Қўмитага юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштиради;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида марказий аппаратнинг штат жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг барча ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этади;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ва бошқа тўловларни чет эл валютасида белгилайди;

Қўмитага ажратилган бюджет маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тасдиқлайди;

белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

агентлик бош директорининг ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига тақдимнома киритади;

“Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаларининг муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланган раислари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади;

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректорини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси, чегарадаги ва транспортдаги давлат ветеринария пунктларининг (участкаларининг) раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари раҳбар ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

қўмита, ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади;

қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.

17. Қўмита раисининг ўринбосарлари:

Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;

Қўмита раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.

18. Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.

19. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари -“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори ҳамда ветеринария мутахассислиги билан боғлиқ бўлмаган лавозимлар бундан мустасно) фаолият юритади:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, бошқарма, бўлим бошлиқлари, сектор мудири ҳамда ветеринария мутахассислари;

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория мудирлари ва бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари;

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиғи ва мутахассислари, чегара ва транспорт (участка) ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва сектор мудирлари ҳамда мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария участка мудирлари ҳамда ветеринария мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда ветеринария мутахассислари.

20. Қўмита раиси - Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса - Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари -“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори бундан мустасно) ҳисобланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

21. Қўмитанинг давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

22. Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

23. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

24. Ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари, тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

25. Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари, тегишлича Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

26. Давлат ветеринария инспекторлари қуйидаги ваколатларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назоратидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари ҳолатининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик, шунингдек гўшт ва сут саноати объектларидан, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик фермаларида, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи ташкилотларда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;

чегара олди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик ҳолат тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар тайёрлашини, ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва ушбу соҳадаги маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда, тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилгандан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш.

Давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

27. Қўмитада унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

28. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:

Қўмитанинг мазкур низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш;

кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳайъат Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

29. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

30. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

31. Қўмита ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

5-боб. Қўмита тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш

32. Қўмита марказий аппарати, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

33. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

34. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

35. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Қўмитанинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун раис томонидан ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.

Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори.)

36. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун маъмурий жарима маблағлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига тушади.

6-боб. Якуний қоида

37. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”________даги ____-сон қарорига 2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат
қўмитасининг ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси
маблағларидан фойдаланиш ва шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларидан фойдаланш ва шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида тузилади.

3. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган шахсий таркиби
7 нафар аъзоларидан иборат Жамғарма кенгаши томонидан шакллантирилади, бошқарилади ва назорат қилинади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг хизматлар кўрсатишдан тушадиган 75 фоиз миқдоридаги маблағлари;

ҳудудий ветеринария хизмати ташкилотлари ва муассасаларининг пуллик хизматларини кўрсатишдан тушумининг 25 фоизи миқдоридаги маблағлари;

чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг асосий ва қўшимча фаолияти бўйича тушумнинг 0,3 фоиз миқдорида маблағлари;

ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлар кўрсатишдан тушадиган 25 фоиз миқдоридаги маблағлари;

халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари;

чорвачилик фермер хўжаликларига сотиладиган уруғлардан тушадиган маблағлар;

сунъий уруғлантириш хизматини кўрсатишдан тушадиган 75 фоиз миқдордаги маблағлар;

аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва молларини суғурталаш бўйича аҳоли ва хўжаликлар томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари ҳисобига суғурта ташкилотлари томонидан ўтказиладиган агентлик комиссион мукофоти;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар, белгиланган тартибда ташкил этилган ташкилотларнинг устав фондидаги улушлар (акциялар) бўйича дивидендлар (даромадлар);

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг жамғарма учун алоҳида очиладиган хорижий ва миллий валютада шахсий ғазначилик ҳисобрақамида жамланади.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

ветеринария ва чорвачиликни барча тармоқлари, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишлари соҳаси (кейинги ўринларда ветеринария чорвачилик соҳаси деб юритилади)даги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш хизматининг кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида малака оширишни ташкил қилиш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш хизмати ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, шахсий устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам, транспорт ва овқат пули тўлови белгилаш орқали моддий рағбатлантириш;

ходимларга амалда ишлаган вақт учун лавозим маошларига (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларида қайд этилган кунлар ва меҳнат таътили кунлари бундан мустасно) ҳар ойда бир лавозим маоши миқдоригача белгиланган устамалар тўлаш;

иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар тўлаш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида хизмат қилаётган ходимларни ипотека ва истеъмол кредитлари учун қайтариш шарти билан фоизсиз бошланғич бадали тўловлари;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар, шу жумладан карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ва бўлинмалари ходимларини ходим ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда моддий рағбатлантириш;

бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини сақлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ва бошқа тўловларни чет эл валютасида тўлаш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасига оид лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шунингдек халқаро экспертларни жалб қилиш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги халқаро йиғилишлар, кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасига оид хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ харажатлар;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

босма нашр маҳсулотларини, шунингдек ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасига оид бланкалар тайёрлаш.

7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан давлат тадбирларини амалга ошириш, эпизоотия хавфи бўлганда ёки фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ва бошқа шу каби ҳолларда) Жамғарма кенгашининг қарорига мувофиқ унинг маблағларидан фойдаланиш мумкин.

8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун умумий қиймати унинг фойдаланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси белгилаган шаклдаги буюртманомалар тақдим этилиши лозим.

9. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича бош мутахассиси томонидан амалга оширилади.

10. Жамғарма кенгаши:

ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

Жамғармага оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.

12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманома тақдим этадилар. Бунда, харажатни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.

Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этилади.

Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;

мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;

сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби.

Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.

14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

15. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик

16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.

17. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

18. Давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига, Қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни қонун ҳужжатларда белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади.

19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”________даги ____-сон қарорига 3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси хузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита деб юритилади) хузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Агентлик чорвачилик чорвачилик тармоқларини (чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқалар) ва наслчилик соҳаларини янада ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, шу жумладан наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини ваколати доирасида ташкил этиш, чорвачиликда сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларига озуқабоп экинлар етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштириш устидан давлат назоратини таъминлаш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш учун концентрат озуқалар, жумладан ем-хашак, омухта ем, шрот ва шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштириш чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштиришни амалга оширувчи ҳамда наслдор ҳайвонларни такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни ташкил этиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раисига бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмитанинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а уй, 100123.

2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Агентликнинг вазифалари ҳисобланади:

чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш;

чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш;

чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш;

озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш.

8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) чорвачилик тармоғини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

республикада чорвачилик ва унинг тармоқларини, жумладан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳаларини ривожлантиришга доир норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқади ва қабул қилишда иштирок этади;

соҳаларни ривожлантириш бўйича тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ижросини ваколатлари доирасида ташкил этади;

чорвачилик ва унинг тармоқларини, жумладан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва наслчилик ишларини ривожлантириш концепциясини шакллантиришни мувофиқлаштиради, шунингдек ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда соҳани узоқ муддатли илмий-технологик, иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги хўжалик субъектларида соҳани замонавий инновацион технологиялар асосида ривожлантиради;

республикада чорва ҳайвонлари ва паррандалар бош сони ҳамда асалари оилалари сонини, балиқ маҳсулотларини кўпайтириш, селекция-наслчилик ишлари ва чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш орқали маҳсулдорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда раҳбариятга тақдим этади;

соҳани ривожлантиришга оид хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини доимий ўрганиб бориш ҳамда замонавий инновацион технологияларни, илм-фан ютуқларини барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларида кенг жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида озуқа экинлари уруғчилиги тизимини мувофиқлаштиради ва озуқа экинлари етиштириш агротехникаси ҳамда чорва молларини озиқлантиришнинг самарали услублари бўйича илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, илмий-тадқиқот муассасалари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўяди;

қўмитанинг соҳага оид қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида тизим ташкилотлари ишини мувофиқлаштиради;

соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлис палаталари ва қўмиталари қарорлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлиси баёнлари, қўмита буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар асосида соҳа тизимидаги барча ташкилот ва корхоналарда белгиланган тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва уларни мониторингини юритади;

чорва ҳайвонлари, паррандалар, асалари ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, уларни озуқа билан таъминлаш бўйича ишларни ташкил этади, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

қўмитада, шунингдек тизим ташкилотларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳаларини ривожлантиришда устувор вазифаларни белгилаш, мавжуд муаммолар ва уларнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

соҳага алоқадор илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасаларининг соҳани ривожлантириш борасидаги долзарб мавзуларини белгилаш, замонавий илмий ишланмалар, инновацион ғоялар ва технологиялари, илмий-технологик ишланмаларини, шунингдек, илғор хорижий технологиялар ва тажрибаларни ўрганиш, тарғиб қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради ва уларга кўмаклашади;

соҳага тааллуқли меъёрий ҳужжатларни ва стандартларни ишлаб чиқади ва халқаро стандартларга уйғунлаштиради ҳамда ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

чорва молларини сунъий қочириш ва кўпайтириш, наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини ҳамда биотехнологик усулларни яхшилаш бўйича қўлланмалар, услубий тавсияномалар тайёрлайди;

идентификация ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштирди;

идентификация қилинган ҳайвонлар ягона маълумотлар базасини юритади ва базанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўради;

идентификация ишларига жалб қилинадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни зарур бўлган жиҳозлар ва атрибутлар билан таъминлаш чораларини кўради;

идентификация қилинган ҳайвонларни ҳисобга қўйилишини ва ҳисобдан чиқарилишини мониторинг қилади;

чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни идентификация ишлари билан чамбарчас боғлиқликда олиб борилишини таъминлайди;

ҳайвон сотилиши йўлга қўйилган бозорларда идентификация қилинмаган ҳайвонларни сотилиши ҳамда ихтисослашган сўйиш корхоналарида идентификация қилинмаган ҳайвонларни сўйилишини олдини олади ва бартараф этади;

аҳоли орасида идентификациянинг афзалликлари ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боради.

кадрларнинг хорижий илмий ва таълим муассасаларида чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкиллаштиради.

б) чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

истиқболли селекция наслчилик иши дастурларини ишлаб чиқади;

чорвачиликда сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этади ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштиради;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича жойлаштириш режаларининг бажарилишини монтироинг қилади;

барча тоифадаги хўжаликларда подани тўлдириш мақсадида тана ва ғунажинларни етказиб беришни туман, вилоят ва республика тизимида режа асосида, селекция ишлари ва сунъий уруғлантириш билан боғлаб, мувофиқлаштирилган холда амалга оширади;

жаҳондаги юқори потенциалли генофондлардан самарали фойдаланишни жорий этиш, республикадаги мавжуд генофондни сақлаб қолиш ва уни кўпайтириш чораларини кўради;

янги ва фойдали генетик белгилари бўлган ҳайвонларни келтириш ва улардан селекция ишларида самарали фойдаланишни ташкил этади;

барча тоифадаги хўжаликларда ҳайвонларни идентификациялашни, сунъий уруғлантиришни ва зоотехник ҳисоб-китобларни электрон тизимини юргизишни ташкил этади;

илғор наслчилик хўжаликлари иш фаолиятини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиб, семинарлар, кўргазмалар ва аукционлар ташкил этади;

“Элевер” корхоналарини ташкил этиш орқали оналари юқори маҳсулдорликка ва генофондга эга бўлган наслдор буқачаларни парваришлаб, уларни геном усулида баҳолаш ва авлодларини баҳолаган ҳолда юқори наслли потенциалга эга бўлган буқачаларни танлаш асосида наслчилик, селекция ишларида ва сунъий уруғлантиришда кенг фойдаланади;

“Зигота” корхоналарини ташкил этиш орқали рекордист–юқори маҳсулдор сигирлардан эмбрион кўчириб ўтказишда ҳамда сигирларни сунъий уруғлантиришда замонавий селекция усулларидан фойдаланади.

наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;

наслдор моллардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади;

юқори маҳсулдор моллар каталоглари, бюллетенлари ва давлат наслчилик китобларини шакллантиради ва нашр қилишни ташкил этади;

чорва наслчилиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;

в) чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида:

чорва моллари, паррандалар бош сони, асалари уялари сонини ошириш, маҳсулотлар етиштиришни ва маҳсулдорликни оширишнинг прогноз параметрлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни амалиётга жорий қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб боради;

деҳқон ва фермер хўжаликларида, аҳоли томорқаларида чорва моллари бош сонларини кўпайтириш, соҳага илғор замонавий инновацион технологияларни жорий қилган ҳолда уларнинг наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли томорқаларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқишда интенсив технологияларини кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

хориждан келтирилиб маҳаллий шароитга мослашган истиқболли балиқ турларини парваришлашни йўлга қўйишда ва илғор инновацион лойиҳаларни бажариш орқали турли ассортиментдаги балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, уларни озуқа билан таъминлаш тадбирларида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;

наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;

селекция ютуғи экспертизаси ва синовини белгиланган тартибда ўтказади;

наслчилик маҳсулоти (материаллари)га белгиланган тартибда сертификатлар беради;

наслчилик заводи, хўжалиги ва фермаларида замонавий усуллар билан молларнинг маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини юритиш, молларни белгилар мажмуи бўйича баҳолашни (бонитировка) амалга оширади;

наслдор чорва моллари етиштирувчи ва наслдор молларни айирбошлашни амалга оширувчи чет эл фирмалари билан ўз ваколати доирасида шартномалар тузади;

наслчилик хизмати мутахассислари малакасини ошириш, наслдор моллар кўргазмалари ва кимошди савдоларини ташкил этишни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришда ва импорт бўйича сотиб олишда, янги технологик асбоб-ускуналар ва махсус транспортлар яратилишида иштирок этади;

давлат, идоравий ва хусусий секторларда наслчилик ишлари мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фермер ва деҳқон хўжаликлари учун чорва наслчилиги хизмати кўрсатишни ташкил этади;

г) озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш соҳасида:

асосий, такрорий ва оралиқ озуқа экинларни оқилона жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, Қорқалпоғистон Республикаси ва вилоятларни озуқа экинлари уруғлари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитларва кимёвий воситаларга бўлган талабини аниқлаш, шунингдек, озуқа экинларини навлар ва турлар бўйича жойлаштирилиши, экилиши ва етиштирилишини мониторингини ташкил этади;

асосий, такрорий ва оралиқ озуқа экинлари уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади.

туман ҳокимликлари билан чорвачиликка озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида экинлар жойлаштиришни келишади;

чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

чорвачилик хўжаликларидаги шартли мол бош сонига нисбатан ер майдонларини ажратилиши ва улардан самарали фойдаланишни мониторингини амалга оширади;

пахта ва ғалла экин майдонларига алмашлаб экиладиган чорва озуқаси учун экинларни тўлиқ экилиши ҳамда етиштириладиган ҳосилни чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказилишини мониторинг қилади;

9. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

10. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик наслчилик-селекция ва бошқа хизматлар кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун қўмитага тақдим этиш;

қўмитанинг ҳайъат мажлисига чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни киритиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда қўмитага киритиш;

белгиланган тартибда агентлик марказий аппаратининг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик ходимларини иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва шахсий устамалар ҳамда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

қўмитага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олиш;

қўмита, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини шу худудга районлаштирилган зот бўйича уруғлантириш, озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштирилиши, тўлиқ экилишини талаб қилиш;

ҳайвонларнинг идентификация қилиниши ва ветеринария паспортларининг юритилишини мониторинг қилиш;

чорвачиликка озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ёки белгиланган экинлардан бошқа турдаги экинларни жойлаштириш ҳолатлари кузатилганда, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича ваколатли орган ва муассасаларга тақдимнома киритиш;

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Агентлик:

ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

агентликда, шунингдек тизим ташкилотларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида раҳбариятга хабар бериши;

ходимларини белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтишини таъминлаши шарт.

Агентлик ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Агентлик:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этиш учун жавобгардир.

13. Агентлик ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган қўмита раиси ўринбосари- бош директор раҳбарлик қилади.

Агентлик бош директорининг қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.

Агентлик бош директори мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

15. Агентлик бош директори:

агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори, қўмита раисининг  қарорлари ва буйруқлари билан Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштиради;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда агентлик номидан вакиллик қилади ёхуд агентлик номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида агентликнинг марказий аппарати штат жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этади;

агентликка ажратилган бюджет маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

белгиланган тартибда агентлик марказий аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

ҳудудий марказлари раҳбарлари ва ўринбосарларини ҳудудий ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиқларининг тақдимига биноан лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

гентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади, директор ўринбосарларининг, ҳудудий марказлари ва агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун прейскурантларни тасдиқлайди;

агентлик, ҳудудий марказлари ва агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

агентлик тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади.

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.

16. Агентлик Бош директорининг ўринбосарлари:

агентлик назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;

бош директор томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.

17. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга мутахассислари фаолият юритади:

агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари, марказий аппарати бошқарма, бўлим бошлиқлари, ҳамда унинг мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Чорванасл” марказларининг директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари ҳамда мутахассислари.

18. Агентликда унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, агентлик бош директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек агентлик марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Чорванасл” марказлари директорлари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби агентлик бош директорининг тақдимига биноан Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

19. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:

агентликнинг мазкур низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш;

кадрларни агентлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

агентликнинг ҳудудий “Чорванасл” марказлари ва агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

агентлик раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳайъат агентлик ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

20. Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

21. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар агентлик буйруқлари билан амалга оширилади. Агентлик бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Қўмита раисига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Қўмита раисига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

5-боб. Агентлик тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш

22. Агентлик марказий аппарати, ҳудудий “Чорванасл” марказларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

23. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий “Чорванасл” марказлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

24. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

25. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори.)

6-боб. Якуний қоида

26. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
 2019 йил«___»_______ даги _____-сон қарорига 
4-илова

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида Низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассислари (кейинги ўринларда ветеринария хизмати мутахассислари деб аталади) малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш (кейинги ўринларда малакасини оширишдеб аталади) ва уларга малака тоифалари бериш  тартибини белгилайди.

2. Давлат ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан тасдиқланади.

3. Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (кейинги ўринларда Малака ошириш тармоқ маркази деб аталади) ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини, ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади, механизмлари
ва методларини белгилайди.

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш (кейинги ўринларда малака ошириш деб аталади) Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Малака ошириш тармоқ маркази томонидан, тўлов-контракт асосида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ветеринария мутахассисларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда амалга оширилади.

5. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Малака оширишнинг мақсади ва вазифалари

6. Ветеринария хизмати мутахассисларининг ветеринария соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштиришини, зарур касбий билим ва кўникмаларни янгилашини, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ уларнинг касбий лаёқати ва маҳоратининг доимий ривожланишини таъминлаш малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.

7. Қуйидагилар малака оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш;

ветеринария хизмати мутахассисларининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг билимларини янада такомиллаштириш;

ахборот технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан ишда фойдаланишнинг амалий кўникмаларини шакллантириш;

ветеринария хизмати мутахассисларига ҳайвонларни даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий методларини, шунингдек ветеринария-санитария тадбирларини ўтказишда қўлланадиган технологиялар хусусиятларини ўргатиш;

ветеринария хизмати мутахассисларига ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича назарий билимлар бериш.

3-боб. Малака ошириш тизимини бошқариш

8. Қўмита:

малака ошириш тизимига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларидан олинган маълумотлар асосида ҳар йили декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида келгуси йилда малака оширишга юборилаётган ветеринария хизмати мутахассисларининг ҳар йилги рўйхатини шакллантиради ҳамда рўйхатга мувофиқ декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида малака ошириш курсларидан ўтишнинг ҳар йилги жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

малака оширишнинг тўлиқ ҳамда сифатли ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади;

ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди;

малака ошириш бўйича Малака ошириш тармоқ марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради.

9. Қўмита, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, нодавлат ветеринария ташкилотлари ва жисмоний шахслар ветеринария хизмати мутахассисларини ўқитишнинг буюртмачиси ҳисобланади;

Буюртмачилар белгиланган тартибда тасдиқланган калькуляция асосида Малака ошириш тармоқ маркази билан ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш юзасидан шартномалар тузади. Тузилган шартномалар асосида номзодлар тингловчиликка қабул қилинади ҳамда қоида тариқасида гуруҳлар 20-24 нафар тингловчилардан иборат таркибда шакллантирилади.

10. Малака ошириш тармоқ маркази:

малака оширишнинг илмий-услубий асосларини, ўқув-услубий ҳужжатларини, ягона таълим механизмини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади;

ветеринария соҳасига оид фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратади;

таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар жорий этилишини таъминлайди;

тармоқ марказида, шу жумладан ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот тузилмаларининг моддий-техникавий базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техникавий базани яратади;

ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқади ва жорий этади.

минтақалар учун хос бўлган ҳайвонлар касалликларини ҳисобга олган ҳолда малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва дастурларини шакллантиради;

малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмларини ва методларини белгилайди;

ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштирган ҳолда даволаш ва диагностиканинг замонавий, самарали усуллари ва методларининг, янги технологияларнинг ўқув жараёнига жорий қилинишини таъминлайди;

тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида малака ошириш курсларини ташкил қилади;

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, ветеринария хизмати мутахассислари, амалиётчи мутахассисларнинг малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказишга қонунчиликда белгиланган тартибда, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилишини таъминлайди;

малака ошириш бўйича хорижий тажрибани ва илғор таълим муассасалари ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

хорижий мутахассисларни шартнома асосида, шунингдек соҳа мутахассислари, маҳаллий йирик корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда, энг аввало, юқори ва инновация технологиялари соҳасида ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурларини амалга оширади;

малака ошириш курсларининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

11. Самарқанд ветеринария медицинаси институти:

малака ошириш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантиради, малака ошириш жараёни учун замонавий инновация ва ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқилишини ва уларнинг малака ошириш жараёнига жорий этилишини ташкил қилади;

ветеринария хизмати мутахассисларига малака ошириш даврида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ётоқхоналарида яшаш жойи бериш чораларини кўради;

малака ошириш натижаларининг ички мониторингини юритади.

12. Ветеринария хизмати тизимига кирувчи илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар, чорвачилик хўжаликлари:

малака ошириш амалиётини ўташга кўмаклашадилар;

илмий билимлар ва ветеринария амалиётининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайдилар.

4-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар

13. Таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ белгиланади.

14. Малака ошириш тизимида мутахассисликлар йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг етакчи мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, чорвачилик хўжаликларининг етакчи олимлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда улар таълим жараёнини услубий таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

15. Ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда соатларнинг модуллар бўйича 10 фоизгача ўзгартирилишига рухсат этилади.

16. Ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар ветеринария хизмати мутахассисларининг касбий тавсифномасига қатъий мувофиқ равишда уларнинг зарур билим ва кўникмаларни эгаллашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ўқув режалари ва дастурларида ветеринария фани, техникаси, технологиялари соҳасидаги ютуқлар акс эттирилиши, шунингдек улар ветеринария таълим тизимида ягона узвийлик ва изчилликни таъминлаш талабларига жавоб бериши зарур.

17. Малака ошириш амалиёти ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ илмий-тадқиқот институтларида, ветеринария тизимига кирувчи ташкилотларда, етакчи чорвачилик хўжаликларида ўтказилади, унда даволаш-диагностика усулларини аниқлаш бўйича билимларни ўзлаштириш ва ветеринария хизмати мутахассисларини ветеринария соҳасидаги фан ва технологияларнинг янги ютуқлари билан таништириш кўзда тутилиши керак.

18. Тармоқ марказининг профессор-ўқитувчилар таркибига қуйидаги талаблар қўйилади:

ветеринария мутахассисларининг малакасини оширишга қўйиладиган талаблар асосида тингловчилар билан ўқув машғулотларини олиб бориш, назорат ва тингловчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларининг мавжудлиги;

юксак индивидуал сифатларнинг (талабчанлик, холисоналик, батартиблик, ҳаққонийлик, хушмуомалаликнинг) мавжудлиги;

таълим беришда (ўқитишда) касбий маҳорат ва эрудициянинг мавжудлиги;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, ижодий маҳоратини ва қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларининг мавжудлиги.

5-боб. Малака ошириш муддатлари

19. Малака ошириш курсларининг давомийлиги қуйидагича бўлади:

раҳбарлар учун — 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача (36 - 72 соат);

мутахассислар учун — камида 4 ҳафта (144 соат).

20. Раҳбарларни қисқа муддатли (36 - 72 соат) ўқитиш курслари уларга ветеринария соҳасини бошқаришнинг замонавий усулларини ўргатиш мақсадида ўтказилади.

21. Малака ошириш курсларига ветеринария хизмати тизимида камида 3 йил иш стажига эга, бакалавр, магистр даражасига ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ветеринария хизмати мутахассислари юборилади.

22. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тизимида ҳафталик ўқиш юкламаси кўпи билан 36 соатни ташкил қилади.

6-боб. Ветеринария хизмати мутахассисларига малака тоифалари бериш

23. Ветеринария хизмати мутахассисларини малака ошириш ўқув курслари якуни бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш уларни ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.

24. Малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати мутахассисларига белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

25. Ветеринария хизмати мутахассисларига малака тоифаси 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан кейин ветеринария хизмати мутахассислари ўз малака тоифасини ошириши ёки малака тоифасини ҳимоя қилиши шарт.

26. Иккинчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) даволаш, профилактика ишлари ва диагностика усулларини эркин қўллашдаги билимлари, махсус анжомлардан фойдаланиш кўникмалари даражаси;

б) малака ошириш курсларидаги ўқиш натижалари.

27. Биринчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ветеринария хизмати раҳбарияти томонидан ветеринария хизмати мутахассиси учун зарур бўлган билим ва кўникмалар даражаси, ўз фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек илмий ва назарий билимлари даражаси тўғрисида берилган ижобий фикрноманинг мавжудлиги;

б) иккинчи малака тоифасига эгалиги тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги ва ветеринария хизмати мутахассислигида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлиши (иккинчи малака тоифаси берилган санадан бошлаб);

в) малака ошириш курсларидаги ўқиш натижалари.

28. Олий малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ветеринария хизмати раҳбарияти томонидан ветеринария хизмати мутахассисининг ветеринария соҳасидаги илмий ютуқларни умумлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш кўникмалари, шунингдек пайдо бўладиган касбий тармоқ масалаларини ҳал этишга ижодий ёндашиш қобилияти даражаси тўғрисида берилган ижобий фикрноманинг мавжудлиги;

б) биринчи малака тоифасига эгалиги тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги ва ветеринария хизмати мутахассислигида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлиши (биринчи малака тоифаси берилган санадан бошлаб);

в) малака ошириш курсларидаги ўқиш натижалари.

29. Илмий даражага эга бўлган ветеринария мутахассисларига олий малака тоифаси берилади. Бунда уларга ушбу Низом 28-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари талаблари татбиқ этилмайди.

30. Ветеринария соҳасида 2016 йилгача, яъни малака талаблари жорий этилгунга қадар узлуксиз 5 йилдан кўп иш тажрибасига эга бўлган ветеринария мутахассислари биринчи малака тоифасига ҳамда ветеринария соҳасида 10 йилдан кўп иш тажрибасига эга бўлган малакали ветеринария мутахассислари олий малака тоифасига даъвогар бўлишлари мумкин.

31. Тегишли малака тоифаларига эга бўлган ветеринария хизмати, шу жумладан  бошқарув ходимларининг ойлик иш ҳақларига энг кам иш ҳақига нисбатан қуйидагича устамалар белгиланади:

иккинчи тоифали – 25 фоиз;

биринчи тоифали – 60 фоиз;

олий тоифали – 100 фоиз.

7-боб. Малака ошириш сифатини назорат қилиш

32. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малака ошириш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ички назорат қуйидагилардан иборат бўлади:

базавий билимларини баҳолаш;

янги билимлар, кўникмалар ва касбий маҳоратини жорий назорат қилиш;

мутахассислик бўйича аттестация натижалари юзасидан якуний назорат;

б) қўмита, шунингдек ветеринария хизмати тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар томонидан ташқи назорат.

33. Якуний назоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Аттестация комиссияси деб аталади) таркиби Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан олдиндан келишган ҳолда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори томонидан тасдиқланади.

34. Ветеринария ходимларини малака тоифаси олиш учун аттестация холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилиб, аттестация натижаларига кўра малака тоифалари берилади.

Аттестация комиссияси таркиби Қўмита билан келишилган ҳолда камида етти нафар аъзодан, шу жумладан Аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда Институт ректорининг буйруғи билан ташкил этилади.

Аттестация комиссияси таркиби ҳар йили камида йигирма фоизи янгиланган ҳолда қайта тасдиқланади.

35. Аттестация комиссияси:

аттестациядан ўтказиладиган талабгор ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;

аттестациядан ўтадиган талабгорга саволлар беради, унинг жавоблари натижалари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

аттестация натижаси бўйича талабгорга баҳо беради;

аттестациядан ўтган талабгор фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

аттестация саволларини тузади ва уларни янгилаб боради.

Аттестация комиссияси йиғилиши унинг ишида аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

36. Малака тоифаси бериш бўйича аттестация натижалари Аттестация комиссияси мажлисида эълон қилинади ва Аттестация комиссиясининг протоколи тарзида расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.

37. Тингловчилар аттестацияга узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ветеринария хизмати раҳбарларининг асосли маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади;

Тингловчилар узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган бўлса аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси туширилсин» қарори қабул қилинади.

38. Малака ошириш курсларининг 30 академик соатдан кўп машғулотларида узрсиз сабаблар билан қатнашмаган, шунингдек белгиланган юкламани бажармаган ва малака ошириш курси дастурини ўзлаштирмаган тингловчилар белгиланган тартибда тингловчилар сафидан чиқарилади.

8-боб. Малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида ҳужжат

39. Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича 5 йил муддатга берилади.

40. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлиши керак.

Сертификат бланкалари Малака ошириш тармоқ маркази буюртмасига мувофиқ, белгиланган тартибда тайёрланади.

Малака ошириш тармоқ маркази сертификатларнинг ҳисобини юритиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар ҳисобланади.

41. Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўта олмаган ветеринария хизмати мутахассислари 6 ой мобайнида ўз маблағлари ҳисобига тўлов асосида ушбу курслардан ўтади.

Малака ошириш курсларидан такроран ўтган, лекин ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўта олмаган ветеринария хизмати мутахассисларининг малака тоифаси пасайтирилади ёки уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги масала белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

42. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган ветеринария хизмати мутахассислари натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

Апелляция комиссияси аризаларни кўриб чиқиш учун институт ректори буйруғи билан ўқув йилининг биринчи ойида уч кишидан иборат таркибда ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби институтнинг раҳбар ходими, касаба уюшмаси вакили ва малака тоифасига эга бўлган бир нафар ветеринария мутахассисидан иборат бўлади.

Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссияси таркибидан аъзо киритилмайди.

Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

Ариза (шикоят) рўйхатга олинган куннинг ўзида кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

9-боб. Сертификат дубликатини бериш

43. Йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган сертификатлар ўрнига унинг эгаси томонидан берилган ёзма аризага биноан уч кун мобайнида сертификатнинг дубликати берилади.

44. Сертификатнинг дубликатида унинг аввалги рўйхатдан ўтказиш рақами ва ҳужжатнинг амал қилиш муддати кўрсатилади, унга «Дубликат» сўзи ёзиб қўйилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

45. Ушбу Низом талабларини бажариш муносабати билан пайдо бўладиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.

46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг
малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш
ва уларга малака тоифалари бериш тартиби
 тўғрисида Низомга 1-ИЛОВА

 

Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

давлат қўмитаси

 

 

 

 

 

â

 

 

 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

 

 

 

 

Кадрларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш
тармоқ маркази

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, республика таркибий бўлинмалари мутахассисларининг малакасини ошириш;

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ветеринария хизмати ҳудудий ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш.

 

         

 

 

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг
малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш
ва уларга малака тоифалари бериш тартиби
 тўғрисида Низомга 2-ИЛОВА

 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг

ТУЗИЛМАСИ

 

 

Директор

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш

бўлими – 2 киши

 

 

 

 

 

 

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш

бўлими – 3 киши

 

 

 

 

 

Бухгалтерия – 1 киши

 

         
 

 

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг
малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш
ва уларга малака тоифалари бериш тартиби
 тўғрисида Низомга 3-ИЛОВА

Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Тадбирлар

 

Масъуллар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ветеринария хизматининг малака оширишга юбориладиган мутахассислари рўйхатини шакллантириш, ўқув режаси ва дастурини тасдиқлаш.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, Самарқанд ветеринария медицинаси институти

 

Ҳар йили
 10 декабргача

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ўқув жараёни:

2.1. Машғулотлар Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ўтказилади.

2.2. Илмий-тадқиқот институтиларида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларда, етакчи чорвачилик хўжаликларида малака амалиётидан ўтиш.

 

2.1. Самарқанд ветеринария медицинаси институти

2.2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

Ҳар йили май-июнь ойларида – раҳбарлар учун;

тасдиқланган режа бўйича – ветеринария хизмати мутахассислари учун

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Сертификат бериш:

3.1. Аттестация натижалари.

3.2. Ижобий баҳо олган ветеринария хизмати мутахассисларига аттестация натижалари бўйича ва Аттестация комиссиясининг қарорига биноан сертификат берилади. Аттестациядан ўтмаган ветеринария хизмати мутахассисларига сертификат берилмайди.

 

Аттестация комиссияси

 

Курс тугагандан сўнг

 

Ветеринария хизмати мутахассисларининг
малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш
ва уларга малака тоифалари бериш тартиби
 тўғрисида Низомга 4-ИЛОВА

 

     

 

     
           
                   

Ўзбекистон республикаси
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

Давлат қўмитаси

 

Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш ва

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлик тўғрисида
СЕРТИФИКАТ

MO № 000000

20___ йил «___» ________

______________________
(берилган жойи)

                   

_______________________________________________________________________
                                             (фамилияси, исми, отасининг исми)

20___ йил «____»____________дан 20___ йил «____»________________________гача

____________________________________________________________________даги
                                                 (таълим муассасасининг номи)

______________________________________________________________________да
                            (малака ошириш қайта тайёрлашва  курсларининг номи)

_______________________________________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди.

                   

Аттестация комиссиясининг 20__ йил «____»_______________________________даги

«____»-сон қарорига биноан унга ___________________________________________
                                                                             (олий, биринчи, иккинчи)

малака тоифаси берилди.

       
                   

Аттестация комиссиясининг раиси _________________       _________________________
                                                                        (имзо)              (фамилияси, исми, отасининг исми)

           
                   

М.Ў.

               
   

Амал қилиш муддати: 5 йил

                       

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”________даги ____-сон қарорига 5-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида» 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарорида:

а) 1 ва 2-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарори (Ў збекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 175-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2015 й., 10-сон, 117-модда, 26-сон, 338-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон) билан тасдиқланган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига иловада:

а) «Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар» устуни «Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) «Масъул вазирлик, идора» устуни «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда; 2003 й., 14-сон, 114-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 36-сон, 362-модда; 2007 й., 7-8-сон, 68-модда, 33-34-сон, 344-модда, 44-сон, 446-модда, 46-47-сон, 471-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2010 й., 42-43-сон, 363-модда; 2011 й., 7-8-сон, 65-модда, 19-сон, 189-модда, 20-21-сон, 202-модда; 2012 й., 12-сон, 130-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 302-модда, 25-сон, 324-модда, 34-сон, 458-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 18-сон, 195-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда, 15-сон, 257-модда, 19-сон, 345-модда, 20-сон, 364-модда, 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 114-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда, 46-сон, 584-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) 1-иловаси 12-банди ўн иккинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария қўмитасининг» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 147-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда) билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибида:

а) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-илованинг номидаги «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 203-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:

а) 2-бандда:

иккинчи хатбошиси «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи ва тўртинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия талабгори ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.

Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.

Лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.

Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

г) иловадаги Ветеринария фаолиятини лицензиялаш схемасининг  «Тадбирлар» устунидаги «Лицензияловчи орган экспертнинг комиссия хулосаси асосида» сўзлари тегишлича «Лицензияловчи орган экспертнинг хулосаси асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 51-модда; 2007 й., 7-8-сон, 65-модда; 2008 й., 19-сон, 159-модда; 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 22-сон, 175-модда, 48-сон, 447-модда,51-сон, 486-модда; 2011 й., 20-21-сон, 202-модда, 36-сон, 367-модда; 2012 й., 5-сон, 47-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 302-модда, 34-сон, 458-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 15-сон, 167-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон) иловасининг «Масъул давлат органлари» устуни 84-позициясидаги «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида» 2008 йил 21 августдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 334-модда, 2017 й., 33-сон, 857-модда):

а) 3-банддаги «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда):

а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 5-банднинг учинчи хатбошидаги «ветеринария бўлимлари» сўзлари «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария қўмитасининг туман ветеринария бўлимлари» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг учинчи хатбошидаги “ветеринария бўлимлари” сўзлари “ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-банддаги “Давлат ветеринария қўмитасининг» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-илованинг 2, 4, 6, 19, 20, 21 ва 22-бандларидаги «ветеринария» сўзлари «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.

е) 4-илованинг 3, 6, ва 19-бандлардаги «рўйхатга олиш гувоҳномаси» сўзлари “ветеринария паспорти” сўзлари билан алмаштирилсин.

ж) 4-илованинг 3-банд иккинчи хатбошисидаги “белги қўйилади.” сўзлари “маълумотлар киритилади.” сўзлари билан алмаштирилсин.

з) 4-илованинг 5-банди «вакцинация қилинишисўзларидан кейин “ҳамда ветеринария паспорти расмийлаштирилиши” сўзлари билан тўлдирилсин.

и) 4-илованинг 12-банди учинчи хатбошисидаги “итнинг лақаби, ит эгасининг манзили, телефон” сўзлари “идентификацион” сўзлари билан алмаштирилсин.

к) 4-илованинг 20-банди тўртинчи хатбошисидаги “давлат” сўзи чиариб ташлансин.

л) 4-илованинг 14-банди учинчи хатбошсидаги «рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси» сўзлари “ветеринария паспорти” сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 17-сон, 196-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 27-сон, 326-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда, 34-сон, 889-модда, 34-сон, 892-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон):

а) 3-иловада:

қуйидаги мазмундаги янги боб билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Эпизоотияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Эпизоотияларни тугатиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимлари:

эпизоотияни бартараф этишда ветеринария хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш»;

б) 4-иловада:

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ветеринария хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудларида эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш»;

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари — итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш. Ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш»;

йигирма учинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 26-модда, 33-сон, 440-модда,
49-сон, 632-модда; 2014 й., 45-сон, 549-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон) билан тасдиқланган Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомнинг:

а) 2-банди еттинчи хатбошидаги «давлат ветеринария» сўзлари «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 4-банди еттинчи хатбошидаги ва 5-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги «давлат ветеринария» сўзлари «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш » сўзи билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 404-модда, 2017 й., 33-сон, 857-модда, 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 03.10.2018 й., 09/18/787/1989-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг:

а) 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат ветеринария қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 18-банди саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин «27.Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 469-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошисидаги « Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 503-модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда):

5-иловаси:

а) Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар устинига ўнинчи рўйхат рақами этиб “Ўлат” сўзи киритилсин;

б) Қорамолларнинг касалликлари устининг биринчи рўйхат рақамидаги “Ўлат” сўзи “Юқумли тугунли (нодуляр) дерматит” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Қўй ва эчкиларнинг касалликлари ва  От ва туяларнинг касалликлари устинидаги “Ўлат” сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 5-илова қуйидаги изоҳ билан тўлдирилсин: “ Изоҳ: мазкур тадбирларни амалга оширишда қўлланиладиган ёрдамчи воситалар яъни, шприц, пахта, игна, спирт ва бошқалар”

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 442-модда; 2014 й., 15-сон, 167-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 46-сон, 584-модда, 49-сон, 613-модда; 2016 й., 9-сон, 90-модда, 18-сон, 192-модда, 23-сон, 269-модда, 25-сон, 308-модда, 45-сон, 525-модда; 2017 й., 11-сон, 166-модда, 14-сон, 228-модда, 19-сон, 345-модда, 26-сон, 592-модда, 30-сон, 734-модда, 33-сон, 857-модда, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон; 12.01.2018 й., 09/18/17/0552-сон, 26.06.2018 й., 09/18/467/1391-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон, 20.08.2018 й., 09/18/676/1780-сон, 03.10.2018 й., 09/18/784/1986-сон, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 04.12.2018 й., 09/18/977/2260-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1012/2321-сон; 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон, 12.02.2019 й., 09/19/112/2597-сон, 20.12.2018 й., 09/18/1030/2348-сон):

а) 22,23 ва 137- бандларнинг “Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера” устинидаги “Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан” сўзлари “Государственный комитет ветеринария и развития животноводства Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 20-банднинг “Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера” устинидаги “Комитет ветеринарии Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии областей и города Ташкента” сўзлари “Комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии и развития животноводства областей и города Ташкента” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 107-банднинг “Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера” устинидаги “Отделы ветеринарии районов (городов)” сўзлари “Отделы ветеринарии и развития животноводства районов (городов)” сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10-сон, 146-модда, 33-сон, 857-модда) 1-иловаси 2.8-бандидаги «Давлат ветеринария қўмитаси » сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1057-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон):

а) 2-банд учинчи хатбошисидаги  “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) илованинг:

2-банд учинчи хатбошисидаги, “туман (шаҳар) ветеринария бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг участка ветеринария врачи” сўзлари билан алмаштирилсин;

4, 10 ва 21-бандлардаги “туман (шаҳар) ветеринария бўлими” сўзлари “ туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банд, 47-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги ва 7-иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги “Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 963-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 09/17/963/0366-сон):

а) 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

б) 1-илованинг 6-банди иккинчи хатбошисидаги таксикология сўзларидан кейин “радиология, асалари, балиқ ва қуён касалликлари, иммуно-фермент таҳлил ва полимераз-занжир реакция” сўзлари киритилсин;

в) 2-илова қуйидаги таҳрирдаги ном билан баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом.”

г) 2-илова:

1,13-бандлар ва 12-банднинг учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-бобо биринчи хатбоши, 2,3-боблардаги “Ходимларни моддий рағбатлантириш” сўзлари “Ходимларни меҳнатиа ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) қуйидаги таҳрирда 3-банд билан тўлдирилсин:

Меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш ходимларининг иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.”;

ж) учинчи — ўн тўртинчи бандлар тегишли равишда тўртинчи — ўн тўққизинчи бандлар деб ҳисоблансин;

з) 4-банд қуйидаги таҳрирда 5-банд сифатида баён этилсин:

“Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, улар томонидан мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этишни таъминлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.”;

и) 5-банд қуйидаги таҳрирда 6-банд сифатида баён этилсин:

“Ходимларни меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:

ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;

юқори малакаси учун шахсий устамалар;

ойлик, чораклик, йил якуни бўйича мукофотлар;

муҳим сана ва байрам кунлари учун мукофотлар;

алоҳида ўрнак кўрсатгани учун моддий рағбатлантиришлар;

ишдан ташқари вақтда ишга жалб этилгани учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар;

ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;

ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.”;

к) 6-банд қуйидаги таҳрирда 7-банд сифатида баён этилсин:

“Ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига 3 йилдан 5 йилгача 5 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача 10 фоиз, 10 йилдан 15 йилгача 15 фоиз, 15 йилдан 20 йилгача 20 фоиз, 20 йилдан 25 йилгача 25 фоиз, 25 йилдан ортиқ 30 фоиз миқдоридаги устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланади.”

л) қуйидаги таҳрирда 8-банд билан тўлдирилсин:

“Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Қўмитанинг малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун раис томонидан ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланади.”;

м) 7-банд қуйидаги таҳрирда 9-банд сифатида баён этилсин:

“Иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб, ўз фаолиятида самарадорликнинг юқори кўрсаткичларини таъминлаётган ходимларга ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар берилади.”;

н) 8-банд қуйидаги таҳрирда 10-банд сифатида баён этилсин:

“Янги йил, 8 март хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрам куни, Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрам куни ҳамда халқаро ветеринарлар куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда рағбатлантирилади.”;

о) қуйидаги таҳрирда 11-банд билан тўлдирилсин:

“Соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда моддий рағбатлантиради.”;

п) қуйидаги таҳрирда 12-банд билан тўлдирилсин:

“Шахсий устамалар, мукофотлар ва моддий рағбатлантиришлар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан устамалар ва қўшимча ҳақлар, шунингдек бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчилари лавозим маошларига 40 (20) фоизлик қўшимча (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) лавозим маоши ҳисоб-китобига киритилади.”;

р) қуйидаги таҳрирда 13-банд билан тўлдирилсин:

“Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар тўланади.”;

с) 9-банд қуйидаги таҳрирда 14-банд сифатида баён этилсин

“Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.”;

т) 10-банддаги “(кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, тўй, маърака ва бошқалар учун)” сўзлари “жамоа шартномасига мувофиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

у) 12-банд иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 474-модда; 2017 й., 14-сон, 225-модда; 15-сон, 257-модда, 19-сон, 345-модда, 20-сон, 367-модда, 28-сон, 649-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/813/0096-сон; 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон; 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 16.02.2018 й., 09/18/113/0712-сон, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 03.05.2018 й., 09/18/319/1143-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 05.06.2018 й., 09/18/419/1306-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 19.07.2018 й., 09/18/552/1537-сон, 15.08.2018 й., 09/18/653/1703-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 26.09.2018 й., 09/18/758/1958-сон, 27.10.2018 й., 09/18/871/2109-сон, 31.10.2018 й., 09/18/887/2131-сон, 02.11.2018 й., 09/18/900/2150-сон, 04.12.2018 й., 09/18/980/2262-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон; 12.01.2019 й., 09/19/21/2463-сон, 29.01.2019 й., 07/19/62/2540-сон; 15.02.2019 й., 09/19/129/2617-сон; 06.03.2019 й., 09/19/191/2709-сон; 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон; 26.03.2019 й., 09/19/249/2836-сон) 1-иловаси 364-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.” сўзлари билан алмаштирилсин.

20. К постановлению Кабинета Министров от 26 мая 2011 года № 153 (приложение № 2 в редакции постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан от 1 февраля 2019 года № 76 — Национальная база данных законодательства, 02.02.2019 г., № 09/19/76/2557)

а). 1-илова қуйидаги таҳрирдаги 40-банд билан тўлдирилсин:

           

 

Подразделения

Предельное количество:

всего

в том числе

 

персональные

дежурные

специальные транспортные средства

 

40

Государственный комитет ветеринарии и развития животноводтства

653

276

12

365

 

1

Центральный аппарат

10

6

1

3

 

2

Областные звенья

231

43

0

188

 

3

Районные звенья

333

202

0

131

 

4

Подведомственные организации

79

25

11

43

 

 

 

 

 

 

 

 

б). Қирқинчи – эллик тўртинчи бандлар тегишли равишда қирқ биринчи — эллик бешинчи бандлар деб ҳисоблансин;

в). 2-илова қуйидаги таҳрирдаги 69-банд билан тўлдирилсин:

 

 

 

 

 

 

 

Подразделения

Предельное количество:

всего

в том числе

персональные

дежурные

специальные транспортные средства

69

Государственный комитет ветеринарии и развитие животновотства

24

16

1

7

1

Центральный аппарат

5

5

0

0

2

Областные звенья

0

0

0

0

3

Районные звенья

0

0

0

0

4

Подведомственные организации

19

11

1

7

                       

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 июндаги 239-сон қарорининг 7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда;2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 37-38-сон, 378-модда; 2007 й., 21-сон, 214-модда, 24-сон, 250-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда, 33-сон, 315-модда; 2008 й., 52-сон, 521-модда; 2009 й., 24-сон, 272-модда, 34-сон, 371-модда, 34-сон, 375-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 47-сон, 426-модда; 2011 й., 18-сон, 178-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 17-сон, 225-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2017 й., 17-сон, 299-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 10-банди бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 482-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) билан тасдиқланган “Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7 ва 8-бандларининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 478-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда; 2016 й., 52-сон, 604-модда; 2017 й, 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/933/0303-сон; 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида”ги вақтинчалик низомнинг 4 ва 6-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 700-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 19.07.2018 й., 09/18/555/1540-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон; 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 19.07.2018 й., 09/18/555/1540-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон; 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/504/1459-сон, 12.09.2018 й., 09/18/717/1869-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 09/18/829/2060-сон) билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг ваколатли органнинг номи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 09/18/841/2081-сон) билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг масъул ижрочилар устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 09/19/55/2533-сон) билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режасининг масъул бажарувчилар устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2019 й., 09/19/82/2564-сон; 27.02.2019 й., 09/19/171/2675-сон) 10 ва 14-иловаларидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1048-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1048/2385-сон) билан тасдиқланган Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш бўйича йўл харитасининг:

а) масъул ижрочилар устунидаги «Қишлоқ хўжалиги бошқармаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) масъул ижрочилар устунидаги «Давлат ветеринария қўмитасининг Фарғона вилояти ветеринария бошқармаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____”________даги ____-сон қарорига 6-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 август майдаги 624-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 857-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 8 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 389-модда;).

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

I. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишнинг асосланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон ҳамда 2018 йил 18 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мазкур қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.

II.Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти

Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагилар билан асосланади:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон ҳамда 2018 йил 18 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

иккинчидан, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш;

учинчидан, ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини таъминлаш, ветеринария ва наслчилик соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритиш,

тўртинчидан, ветеринария участкалари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари (участкалари) ва бошқа муассасалар давлат ветеринария хизматининг ягона тизимини самарали ташкил этиш;

бешинчидан, чорвачиликнинг барча тармоқларида селекция-наслчилик ишлари, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантиришни мувофиқлаштириб боришни ягона тизим асосида муаммоларни ҳал этиш;

олтинчидан, жойларда сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини узлуксиз ошириб бориш тизимини яратиш ҳамда сунъий уруғлантириш шахобчаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

еттинчидан, Республикада селекция-наслчилик ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, чорва бош сони ва озуқа экинлари етиштириш учун ажратилган ер майдонларининг мутаносиблигини таъминлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш, озуқа экин майдонларидан оқилона фойдаланиш ва интенсив технологияларни қўллаш, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этишдан иборат.

III. Қарор лойиҳасининг мазмуни

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкилий тузилмаси таркибига киритиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида, шунингдек Қўмита ва “Ўзбекчорванасл” агентлигининг Низомларини тасдиқлаш қарор лойиҳасида баён этилган.

V. Қарор лойиҳасини апробациядан ўтказиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган нормалардан келиб чиқиб, мазкур лойиҳани Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ташкил этилган махсус бўлимда муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш зарурияти мавжуд эмас.

VI. Қарор лойиҳасини манфаатдор органлар билан 
келишилганлиги

Қарор лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимлигига белгиланган тартибда келишиш учун ҳамда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилмоқда.

VII. Кутилаётган натижалар

Қарор  лойиҳаси қабул қилиниши орқали:

ветеринария ва чорвачилик соҳасининг бошқарув тизими такомиллашгани ва ташкилий тузилмалари янгидан тасдиқлангани муносабати билан унинг асосий вазифалари ва функциялари доираси кенгайтирилади. Шунингдек, “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти Қўмитанинг ташкилий тузилмаси таркибига киритилиши муносабати билан хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари, талаб ва эҳтиёжлар асосида янги вазифа ва функциялар белгиланади.

Натижада чорва моллари ва паррандалар бош сонининг барқарор ошириши, ветеринария назоратининг кучайтирилиши ва ветеринария сервис сифатининг оширилиши, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминлаш вазифалари амалга оширилади.

Шу билан бирга, Республикада наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этилиб, сунъий уруғлантириш ишлари тизимли ташкил этилади. Чорва молларининг насли яхшиланади ва озуқа базаси мустаҳкамланади ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларининг кўпайиши давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Ветеринария ва чорвачилик соҳаси ишлаб чиқариши талаблари асосида юқори малакали, рақобатбардош мутахассис кадрларни сифатли тайёрлаш, илғор хорижий технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини янада такомиллаштиришга замин яратилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

 

 

 

                               Ш.Джаббаров

 

 

 

Umumiy takliflar

1258