ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3110 Министерство народного образования Республики Узбекистан 12/04/2019 27/04/2019 28

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3110

Жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол ёш авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказиш учун кенг кўламли чора-тадбирлар изчил равишда амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг иқтидорини янада ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, юрт равнақи йўлида уларнинг фаол иштирокини таъминлашни бугунги куннинг устувор вазифалардан бири этиб белгиламоқда.

Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини янада ошириш, ўқувчи-ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, юқори интеллектуал салоҳиятга эга баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3931-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасининг:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тассаруфидаги уч йўналиш – техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича “Баркамол авлод” республика болалар марказлари негизида Республика “Ижодкор болалар” мактаби;

“Баркамол авлод” болалар марказлари негизида “Ижодкор болалар” мактаблари;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида “Болалар кутубхоналари”ни ташкил этиш;

умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини 2019 йил 1 августдан бошлаб тугатиш ҳамда уларнинг 400 нафар штат бирликларини туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, мавжуд китоб фондини умумий ўрта таълим муассасалари балансига бериш;

2020–2023 йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тизимли равишда болалар туризмини ривожлантириш мақсадида 100–150 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари”ни “Ижодкор болалар” мактаблари ҳузурида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича асосий вазифалари этиб белгилансин:

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали болаларни индивидуал ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва услубий материалларни доимий такомиллаштириб бориш;

робототехника, мехатроника, муҳандислик ва компьютер дастурий таъминоти йўналишларидаги тўгаракларни доимий ривожлантириб бориш;

болалар ва таълим туризмларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида “Art shop” электрон дўконларини ташкил этиш;

мактабдан ташқари таълим муассасаларига ўқувчилар қамровини ошириш, ўқувчилар қизиқишларига кўра тўгаракларни ташкил этиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш;

болаларда касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини шакллантириш, тармоқ тўгараклари фаолиятини методик таъминлаш, китобхонлик маданиятини ошириш учун мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини замонавий таълим дастурлари орқали такомиллаштириш;

етакчи ташкилотлар ва университетлар билан биргаликда “Ижодкор болалар” мактабларида робототехника ва техник ижодкорлик йўналишида фойдаланадиган хом-ашёлар рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш;

болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатлар илғор тажрибалари асосида “Ижодкор болалар” мактабларида давлат хусусий шериклик шартлари асосида “Bolalar texnoparki” лойиҳаларини ташкил этиш;

“Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”нинг халқаро ҳамда республика танловлари ғолибларини муносиб рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш;

тизимда илмий ва амалий тажриба алмашиш ишларни олиб бориш мақсадида хорижий мамлакатларда ходимларнинг малака ошириши ҳамда мақсадли хизмат сафарларини ташкил этиш;

болалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш, кўчма кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, болалар ва мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш.

3. Қуйидагилар:

2019–2021 йилларда халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
“Йўл харитаси”
(кейинги ўринларда – “Йўл харитаси”) 1-иловага мувофиқ;

2020–2025 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган “Ижодкор болалар” мактабларининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2020–2025 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган “Болалар кутубхоналари”нинг асосий параметрлари 3-иловага мувофиқ;

2020–2025 йилларда “Ижодкор болалар” мактабларини жиҳозлашнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ;

2020–2025 йилларда “Ижодкор болалар” мактабларини махсус
асбоб-ускуналар билан жиҳозлашнинг асосий параметрлари
5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”ни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, шунингдек мазкур мактабларни жиҳозлаш ишлари Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

барча “Ижодкор болалар” мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “STEAM – таълим” (Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – мухандислик, Art – санъат, Mathematics – математика) дастури тўлиқ жорий этилади;

умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар қизиқишига кўра “Ижодкор болалар” мактабларининг тармоқ тўгараклари ташкил этилади;

“Ижодкор болалар” мактабларида олиб бориладиган машғулотлардан ташқари тўгарак раҳбарлари томонидан пуллик хизматларни, тўловнинг
10 фоиз қисмини кредитор қарздорликларга, қолган қисмини “Ижодкор болалар” мактаби ва тўгарак раҳбари ўртасида тенг миқдорларда тақсимланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади;

200 ўқувчига мўлжалланган “Ижодкор болалар” мактаблари, 100–150 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари”, 100 ўқувчига мўлжалланган “Болалар кутубхоналари”нинг янги қурилиши ва реконструкция ишлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган намунавий лойиҳаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

5. Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимлари ва тўгарак раҳбарларини тегишли мутахассислик йўналишида малака ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мактабдан ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилсин.

Замонавий таълим технологиялари асосида, шу жумладан масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган тўгараклар йўналишлари бўйича халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш
Марказнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтириладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Марказга Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади;

Марказни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, шу жумладан А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тегишли ходимлари ҳисобидан амалга оширилади;

Марказ Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси, 72-А уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

7. Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари:

2019 йил 1 августдан “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” ходимлари учун 2 бараварга;

2020 йил 1 январдан “Ижодкор болалар” мактаблари ходимлари учун 1,5 бараварга оширилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

икки ой муддатда “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” тўғрисидаги намунавий низомлар ҳамда улар тузилмаларини белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда “Ижодкор болалар” мактаби ва “Болалар кутубхоналари”ни намунавий жиҳозлаш меъёрини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Ижодкор болалар” мактабларида робототехника, мехатроника, муҳандислик, дастурлаш ва хорижий тилларни ўрганиш тўгаракларини давлат хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси робототехника ва техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда экология ва туризм йўналишлари бўйича “Ижодкор болалар” мактабларининг касбий йўналишларига оид фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан таъминлаб боришда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги:

ҳар йили Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилиш манзилли дастурни шакллантиришда “Ижодкор болалар” мактаблари, “Болалар кутубхоналари”нинг аниқ сони ва рўйхатини кўрсатган ҳолда, уларнинг янгиларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур хом-ашё ва инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш ҳажмларини белгиласин;

2020 йилда Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли дастурларни шакллантиришда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабдан ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази бино ва иншоотларини реконструкция қилиш орқали 200 ўринли ётоқхона қурилиши ҳамда зарур хом-ашё ва инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини назарда тутсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

“Ижодкор болалар” мактаблари, “Болалар кутубхоналари” ва “Болалар сайёҳлик базалари”ни янгидан қуриш учун майдонларни танлашда тасдиқланган меъёр ва параметрларга мувофиқ, қоида тариқасида, туман ва шаҳарларнинг марказида, турар-жой массивларида жойлаштирилишини ҳисобга олсин;

2020–2022 йилларда болалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида кўчма кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Болалар кутубхоналари”да китоб савдолари ва ижарага беришни давлат хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш бўйича зарурий чоралар кўрсин.

13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикхўжаев) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) билан биргаликда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш бўйича шерик сармоядорлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда таълим лабораторияси, роботдунёси ва турли ижодкорлик йўналишларини қамраб олган “Kids makon” бизнес лойиҳасини амалга ошириш чораларини кўрсин.

14. “Ижодкор болалар” мактаблари, “Болалар кутубхоналари” ва Марказ 2022 йил 1 мартга қадар уларни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш, шунингдек унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер ва оргтехникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь, машғулот давомида фойдаланиладиган хом-ашё ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”ни ривожлантириш, моддий-техник базасини яхшилаш,
шу жумладан хом-ашёлар харид қилиш учун имтиёзли шартлар асосидаги хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни фаоллаштирсин.

16. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимовга – ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматовга – халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, Марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш, соҳага замонавий таълим технологияларини жорий қилиш, шу жумладан янги тўгаракларни ташкил қилиш, “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”ни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, мазкур мактабларни жиҳозлаш ишлари ўз муддатларида амалга оширилишни таъминлаш ва давлат хусусий шериклик лойиҳаларини кенг жорий қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5538-сон Фармонининг 3-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг
халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, улардаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича чоралар кўрилишини ташкил этиш учун шахсий жавобгарлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПҚ–_____-сон қарорига

1-илова

2019–2021 йилларда халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари
фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича

“Йўл харитаси”

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Мактабдан ташқари таълим муассасаларини юқори малакали педагог ходимлар билан таъминлаш,

уларни меъёрий ҳуқуқий ва илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

  1.  

Олий таълим муассасалари талабаларининг амалиёт машғулотларини “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”да ташкил этишга мўлжалланган ҳамкорлик режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Қўшма қарор

2019 йил

1 июнь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

  1.  

Олий таълим муассасаларида кутубхонашунослик йўналишида қабул квоталарини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2019 йил

15 май

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мактабдан ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига
ҳар йили нуфузли хорижий таълим муассасалари
профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, вебинар, амалий маҳорат ва намунали
ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш.

 

Ташкилий чоралар

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ташқи ишлар вазирлиги

(А.Комилов)

  1.  

“Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”нинг намунавий уставларини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

Халқ таълими вазири буйруғи

2019 йил

1 июль

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

“Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг малака тавсифларини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

Халқ таълими вазири буйруғи лойиҳаси

2019 йил

1 август

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев)

  1.  

“Ижодкор болалар” мактабларидаги тўгарак турлари бўйича ўқувчиларнинг касб-ҳунар эгаллашларини назарда тутувчи ўқув дастурлар, ўқув-қўлланмалар ва кўргазмали воситалар учун электрон форматдаги дастурий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Халқ таълими вазири буйруғи

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов),

Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Қўчқоров),  “Ҳунарманд” уюшмаси (У.Абдуллаев), манфаатдор вазирлик
ва идоралар

  1.  

“Ижодкор болалар” мактаблари тўгарак машғулотлар электрон журналини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

Техник лойиҳа

2020 йил 1 январь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

“Ижодкор болалар” мактабларида техник ижодкорлик йўналиши бўйича онлайн курслар ташкил этиш.

Техник лойиҳа

 

 

2020 йил

1 январь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Болалар кутубхоналари ва мактаб кутубхоналари китоб фондини юритиш ҳамда китобхонлар рўйхатдан ўтказилишининг электрон тизимини ишлаб чиқиш.

Техник лойиҳа

2020 йил 1 январь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

II. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчиларни янги инновацион технологиялар орқали касб-ҳунарга тайёрлаш
улар орасидан исътедодли ва иқтидорлиларини саралаб олиш ва касбга мақсадли йўналтириш

  1.  

“Ижодкор болалар” мактабларида ташкил этиладиган замонавий касблар талабларини ўзида мужассам этган тўгарак турларини белгилаш ва тасдиқлаш.

Халқ таълими вазири буйруғи

2019 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

“Ижодкор болалар” мактабларида мамлакатимиз
ва хорижий давлатлар маданияти, урф одатлари, диққатга сазовор жойлари билан ўқувчиларни яқиндан таништиришга қаратилган онлайн сайёҳатларни ўз ичига олган виртуал
3D майдонлар ташкил этиш.

Техник лойиҳа

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Молия вазирлиги (А.Хайдаров)

 

 

  1.  

Ижодкор болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижодий ишларининг сотувини йўлга қўйиш мақсадида “Art shop” электрон дўконларини ташкил этиш.

Техник лойиҳа

 

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот  технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

  1.  

Болалар ижодини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида “Ижодкор болалар” фестивалини доимий равишда ташкил этиш.

Ташкилий

тадбирлар

Доимий

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбоев), манфаатдор вазирлик
ва идоралар

  1.  

Иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Кашфиётчи болалар” кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

тадбирлар

Ҳар йили ноябрь ойида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Инновацион ривожланиш
вазирлиги (И.Абдурахмонов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

“Youth techno art” (болалар техник ижодкорлиги) халқаро фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

тадбирлар

2019 йил
30 июль

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти (Р.Ниязов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўқувчилар ўртасида болалар адабиётини ривожлантириш мақсадида наср ва назм йўналишида “Йил ҳикояси” республика кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

тадбирлар

Ҳар йили сентябрь ойида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

  1.  

Китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар,
ва кутубхоначилар ўртасида “Фаол китобхон ўқувчи”,
“Фаол кутубхоначи” кўрик-танловларини ўтказиш.

Ташкилий

тадбирлар

Ҳар йили август ойида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

  1.  

Болалар кутубхоналарида китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш.

Режа-жадвал

2019 йил

15 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

  1.  

Ўқувчиларни мамлакатимиз ўлкалари тарихи билан яқиндан таништириш, экологик маданиятни шакллантириш ва уларни саёҳатга олиб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича 2019–2021 йилларга мўлжалланган “Ёшлар туризми” режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

Режа-жадвал

2019 йил

1 апрель

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Қўчқоров)

  1.  

Иқтидорли болаларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг “Амударё” соғломлаштириш оромгоҳи ва Республика
ўқувчи-ёшлар марказида ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш.

Қўшма қарор

 

 

 

2019 йил

1 май

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Х.Хасилов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (Қ.Рафиков)

  1.  

Тадбирлар ва фестиваллар ғолиблари орасидан исътедодли ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш ҳамда уларни республикамиз ҳамда хорижий соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш.

Ташкилий

тадбирлар

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Болалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни тарғиб қилиш, кутубхоналар фондини бойитиш

ва ўқувчилар учун сифатли кутубхона хизматини йўлга қўйиш

  1.  

Болалар кутубхоналари ҳамда мактаб кутубхоналари фондини “Мактаб кутубхонаси” туркумидаги ўзбек ва жаҳон болалар адабиётлари билан бойитиш бўйича 2019–2021 йилларга мўлжалланган “Бадиий адабиётлар дастури”ни
ишлаб чиқиш.

Бадиий адабиётлар рўйхати

2019 йил

1 июнь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)

  1.  

Болалар кутубхоналарида хорижий давлатлар кутубхоналарига сайёҳатлар уюштириш ва онлайн китоблар ўқиш имкониятини берувчи виртуал 3D майдонлар ташкил этиш.

Техник лойиҳа

 

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов),

Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров)

  1.  

Ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитишга қаратилган, болалар психологиясига мос бўлган ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг бадиий намуналаридан 600 номдаги бадиий асарларнинг аудио нусхаларини яратиш.

Техник лойиҳа

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров)

  1.  

Ўқувчиларнинг илмий-маърифий, бадиий ва энциклопедик адабиётларга бўлган талабини қондириш мақсадида мавжуд китобларнинг электрон каталогини яратиш ва тизимли равишда янгилаб бориш.

Техник лойиҳа

Доимий

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов)

  1.  

Болалар кутубхоналарида китобхонлар сони, китоблардан фойланиш самарадорлигини ҳисобга олиш учун QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имкониятини яратиш.

Техник лойиҳа

2020 йилдан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

 Ахборот  технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини электрон ва аудио шаклларидаги ягона электрон базасини яратиш.

Техник лойиҳа

2019–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Болалар кутубхоналари ва мактаб кутубхоналарининг китобхонларга хизмат кўрсатиш бўйича кутубхоначиликка оид ҳужжатлар (бибтехника) ва журналларини Мақсадли китоб жамғармасининг нашр режасига киритиш.

Халқ таълими вазири буйруғи

2020 йил
1 июль

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов)

  1.  

Умумтаълим муасасасаларида китоб савдолари
ва ўқувчилар учун бадиий адабиётларнинг ижарага бериш механизмини ишлаб чиқиш.

Қўшма чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 август

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов)

IV. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда ўқувчилар ўртасида робототехника ва техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда экотуризм йўналишларини тарғиб қилиш

  1.  

“Ижодкор болалар” мактаблари фаолияти ва уларда таълим олаётган ёшларнинг ютуқлари тўғрисида телеканалларда
ҳар ойда бир маротаба махсус дастурларни ташкил этиш.

Қўшма қарор

2019 йил 1 ноябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев),Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

  1.  

Ўқувчилар ўртасида робототехника, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда экотуризм йўналишларини тарғиб қилиш бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш.

Қўшма қарор

2020 йил 1 февраль

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

  1.  

Китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида Интернет тармоғида китобхонлар порталини ташкил қилиш.

Техник лойиҳа

2020–2021 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Ахборот  технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

  1.  

Болалар ўртасида китобхонлик маданияти
ва китобхонликнинг баркамол шахс сифатида шаклланишидаги ўрнини тарғиб қилиш мақсадида “Маданият ва маърифат”, “Ёшлар” телеканалларида “Китобхон” дастурини намойиш этилишини йўлга қўйиш.

Ташкилий чоралар

2020 йилдан, ҳафтада бир марта

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ________даги ПҚ–_____-сон қарорига

2-илова

2020–2025 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган
ва мукаммал таъмирланадиган “Ижодкор болалар” мактабларининг
асосий параметрлари

Ҳудудлар номи
ва қурилиш ишлари тури

Мактаблар сони*

шу жумладан йиллар кесимида

2020

2021

2022

2023

2024

2025

Жами республика бўйича:

68

15

13

14

12

7

7

шу жумладан:

             

янги қурилиш

51

12

12

10

6

6

5

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари

1

1

         

реконструкция

12

1

1

4

5

 

1

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари

5

1

 

3

1

 

 

мукаммал таъмирлаш

5

2

 

 

1

1

1

Республика “Ижодкор болалар” мактаби

1

1

         

шу жумладан:

             

реконструкция

1

1

         

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари

1

1

         

Қорақалпоғистон Республикаси

9

1

1

2

2

2

1

шу жумладан:

             

янги қурилиш

7

1

1

2

1

1

1

реконструкция

1

     

1

   

мукаммал таъмирлаш

1

       

1

 

Андижон вилояти

3

1

1

1

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

3

1

1

1

     

реконструкция

 

           

мукаммал таъмирлаш

 

           

Бухоро вилояти

6

1

1

1

1

1

1

шу жумладан:

             

янги қурилиш

5

1

1

1

 

1

1

реконструкция

1

     

1

   

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари”

1

 

 

 

1

 

 

мукаммал таъмирлаш

             

Жиззах вилояти

7

1

1

1

2

1

1

шу жумладан:

             

янги қурилиш

7

1

1

1

2

1

1

реконструкция

 

           

мукаммал таъмирлаш

 

           

Қашқадарё вилояти

8

1

1

1

2

1

2

шу жумладан:

             

янги қурилиш

6

1

1

1

1

1

1

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари

1

1

         

реконструкция

2

     

1

 

1

мукаммал таъмирлаш

             

Навоий вилояти

5

1

1

1

1

1

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

3

1

   

1

1

 

реконструкция

2

 

1

1

     

мукаммал таъмирлаш

             

Наманган вилояти

3

1

1

1

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

2

1

1

       

реконструкция

1

   

1

     

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари

1

   

1

     

мукаммал таъмирлаш

             

Самарқанд вилояти

4

1

1

1

1

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

2

1

1

       

реконструкция

2

   

1

1

   

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари”

1

   

1

     

мукаммал таъмирлаш

             

Сурхондарё вилояти

3

1

1

1

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

3

1

1

1

     

реконструкция

 

           

мукаммал таъмирлаш

 

           

Сирдарё вилояти

1

1

 

 

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

             

реконструкция

             

мукаммал таъмирлаш

1

1

         

Тошкент вилояти

9

1

1

2

2

1

2

шу жумладан:

             

янги қурилиш

6

1

1

1

1

1

1

реконструкция

1

   

1

     

мукаммал таъмирлаш

2

     

1

 

1

Фарғона вилояти

2

1

1

 

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

2

1

1

       

реконструкция

 

           

мукаммал таъмирлаш

 

           

Хоразм вилояти

4

1

1

1

1

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

3

1

1

1

     

реконструкция

1

     

1

   

шундан, “Болалар сайёҳлик базалари”

1

     

1

   

мукаммал таъмирлаш

             

Тошкент шаҳри

3

1

1

1

 

 

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

2

 

1

1

     

реконструкция

             

мукаммал таъмирлаш

1

1

         

 

*) “Ижодкор болалар” мактабларининг манзилли рўйхатига тасдиқланган умумий параметрлар доирасида ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужатлари асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПҚ–_____-сон қарорига

3-илова

2020–2025 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган
ва мукаммал таъмирланадиган “Болалар кутубхоналари”нинг
асосий параметрлари

Ҳудудларноми
ва қурилиш ишлари тури

Жами*

шу жумладан йиллар кесимида

2020

2021

2022

2023

2024

2025

Жами республика бўйича

13

1

3

3

3

2

2

шу жумладан:

             

янги қурилиш

6

1

2

1

1

1

 

реконструкция

2

 

1

 

1

   

мукаммал таъмирлаш

5

   

2

1

1

1

Республика “Болалар кутубхонаси”

1

 

1

       

шу жумладан:

             

реконструкция

1

 

1

       

Андижон вилояти

1

   

1

     

шу жумладан:

             

мукаммал таъмирлаш

1

   

1

     

Бухоровилояти

1

     

1

   

шу жумладан:

             

реконструкция

1

     

1

   

Қашқадарё вилояти

1

 

1

       

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

 

1

       

Навоий вилояти

1

     

1

   

шу жумладан:

             

мукаммал таъмирлаш

1

     

1

   

Наманган вилояти

1

         

1

шу жумладан:

             

мукаммал таъмирлаш

1

         

1

Самарқанд вилояти

1

   

1

     

шу жумладан:

             

мукаммал таъмирлаш

1

   

1

     

Сирдарё вилояти

1

   

1

     

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

   

1

     

Сурхондарё вилояти

1

       

1

 

шу жумладан:

             

мукаммал таъмирлаш

1

       

1

 

Тошкент вилояти

1

1

         

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

1

         

Фарғона вилояти

1

     

1

   

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

     

1

   

Хоразм вилояти

1

       

1

 

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

       

1

 

Тошкент шаҳри

1

 

1

       

шу жумладан:

             

янги қурилиш

1

 

1

       

 

*) “Болалар кутубхоналари”нинг манзилли рўйхатига тасдиқланган умумий параметрлар доирасида ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужатлари асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ______даги ПҚ–_____-сон қарорига

4-илова

2020–2025 йилларда “Ижодкор болалар” мактабларини жиҳозлашнинг

асосий параметрлари

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Жиҳоз сони (битта муасса-са учун)

Жами жиҳоз сони

шу жумладан йиллар кесимида

2020

2021

2022

2023

2024

2025

  1.  

Taрихий кўргазмалар учун шиша жавон

дона

1

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

UPS қувват қурилмаси

дона

4

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Wi-fi адаптер

дона

1

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Алоҳида кўргазмали стенд

дона

2

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Беморлар учун кушетка

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Бир табақали синф доскаси

дона

19

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Веб камера

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Видеопроектор ва экран

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Витринали стол

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Девор учун стенд

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Деворга илинадиган витриналар

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Дори сақлаш қутиси

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Дори-дармонлар учун жавон

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Дурадгорик асбоблари

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак машғулотлари журналлари учун жавон

дона

1

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Ҳужжатлар сақлаш учун жавон

дона

5

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Жиҳозлар сақлаш учун стеллаж (бир томонлама)

дона

6

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Икки тумбали стол

дона

5

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Йўналиш бўйича кўргазмали воситалар

тўплам

13

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Йўналишлар бўйича кўргазмали қуроллар

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Каталог учун жавон

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кафедра столи (китоб тарқатиш учун)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кийим жавони

дона

6

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қизлар ва ўғил болалар учун кийим жавони

дона

19

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Китоб, газета ва журналлар учун махсус стол

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Китоблар учун стеллаж (бир томонлама)

дона

6

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Компьютер техникаси жамламаси (принтер билан)

тўплам

26

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кўргазмали воситалар учун жавон

дона

27

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кондиционер (қиш ва ёз мавсуми учун)

дона

5

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Кондиционер (колонна турдаги қиш ва ёз мавсуми тадбирлар зали учун)

дона

1

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Лаборатория столи (ёғочли)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Мажлис столи (президиум)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Макет ва экспонатлар қўйиш учун махсус ўрнатмалар

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Микрофон (тиргакли)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Микрофон (масофали)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Музлатгич

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ноутбук

дона

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Овоз кучайтириш мосламаси

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Офис мебеллари

тўплам

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Курси

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Анжомлар учун жавон

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Принтер (рангли)

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Сейф

дона

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тайёр маҳсулотларни сақлаш учун темир стеллаж

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Телефон

дона

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак аъзолари учун компьютер столи жамланмаси (стол ва стул)

тўплам

40

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак аъзолари учун стол жамланмаси (стол ва стул)

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак раҳбари учун икки тумбали стол

дона

18

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак раҳбари учун компьютер столи жамланмаси (стол ва стул)

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак раҳбари учун ярим юмшоқ стул

дона

18

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли ўлчамдаги подиумлар (кўргазмалар зали ёки хонаси учун)

тўплам

4

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Ўқувчи столи жамланмаси (стол ва стул)

тўплам

70

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ўқувчи учун стол (дастгоҳда ишлаш учун)

дона

14

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ўқувчилар учун дастгоҳ

дона

7

180

30

30

30

30

30

30

  1.  

Ўқувчилар учун стуллар (эстрада вокал, доирачилар, рақс тўгараклари учун)

дона

14

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Уч ўринли яримюмшоқ стул (зал ўлчамидан келиб чиқиб)

дона

50

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Ҳамшира учун стол

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ҳужжатлар учун жавон

дона

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Чангюткич

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ярим юмшоқ стул

дона

43

51

12

12

10

6

6

5

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ______даги ПҚ–_____-сон қарорига

5-илова

2020–2025 йилларда “Ижодкор болалар” мактабларини махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлашнинг асосий параметрлари

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Жиҳоз сони (битта муасса-са учун)

Жами жиҳоз сони

шу жумладан йиллар кесимида

2020

2021

2022

2023

2024

2025

  1.  

Аккумулятор 12Вт, 7А

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Асбоблар (отвёртка, омбир ва б.)

тўплам

14

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Бино ва иншоотлар макети

тўплам

1

60

8

11

12

12

9

8

  1.  

Бино ва иншоотларнинг ички схемали макети

тўплам

1

60

8

11

12

12

9

8

  1.  

Бичув столи

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Боғдорчилик қайчилари

тўплам

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Болғалар 200–300 гр

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Бўёқлар учун тоғора (10 литр)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Бурғулаш машинаси тўплами (бормашина)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Гипс (геометрик жисмлар, ниқоблар)

тўплам

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Гулхан аксессуари

тўплам

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Дазмол (дазмол тахтаси билан)

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Дарпарда-декарация тўри

дона

1

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Доира урма асбоби

дона

14

60

8

11

12

12

9

8

  1.  

Дурадгорлик тўқмоғи 

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ёғоч куйдириш жамланмаси

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ёғоч ранда

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ёғоч ўймакорлиги пичоқлари

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ёғочни кўндаланг кесиш асбоби

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ёритиш мосламаси

тўплам

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ётоқ кўрпа

дона

14

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Зинкер ва моделлаштиришдақўлланиладиган кенгайтириш асбоблари

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ички ва ташқи овоз картаси

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Иш столи(пазандачилик
ва қандолатчилик учун)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ишлов бериш тахтаси (карвинг)

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кавшарлагич

дона

17

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Компрессор

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Компютерь эҳтиёт қисмларини тозалаш ускунаси

дона

3

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Костюмлар учун стеллаж-илгаклар

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кўзгу

м2

80

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кўзгу (60х97)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кулолчилик асбоблари

тўплам

1

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Кулолчилик чархи

дона

2

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Кўндаланг арра

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Кўп қиррали пичоқ

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қайчилар

тўплам

14

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қиймалагич

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қориштиргич (5 кг, 7 кг)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қўғирчоқ театри учун ширма

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қуритиш учун жавон

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Қуруқ лой, гипс ва алебастрлар сақлаш учун қути

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Лобзик-арра (электр)

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Лойни ивитиш, ҳўллаш учун ванна (узун тоғора)

дона

1

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Майда пластик асбоблар

тўплам

1

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Махсус гиламчалар (80х120 ўлчамли)

дона

14

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Махсус иш столи жамланмаси (стол ва стул)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Махсус пичоқлар тўплами

тўплам

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Металл табуреткалар (бўёқ учун)

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Металл учун эгов

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Металл чизғичлар (150 мм, 300–400 мм, 1000 мм)

тўплам

9

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Металлни қирқиш учун қайчи

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Меҳнат қуроллари

тўплам

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Микрофон

дона

6

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Микрофон учун тиргак

дона

6

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Музлатгич

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Муфелли печь (9600)

дона

1

205

30

35

35

35

35

35

  1.  

Натюрморт учун муляжлар (турли кўза ва мевалар)

тўплам

4

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Нота пульти

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Оверлок машинаси

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Овоз кучайтирувчи аппарат (эстрада вокал, доирачилар, рақс тўгараклари учун)

тўплам

2

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Осциллограф (электр ҳодисаларни кузатиш асбоби)

дона

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Ошхона анжомлари

тўплам

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Пардоз столи

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Пармаловчи дастгоҳ

тўплам

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Педометр

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Полотно

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Пуркагич (пульверизатор бўяқлаш мосламаси)

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Радиомонтаж столи

дона

4

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Рақамли тестер

дона

3

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Рақамли фотоаппарат

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Рангли принтер

дона

1

58

8

11

12

12

8

7

  1.  

Рандалаш ва кесиш дастгоҳи

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Рассомлар дастгоҳи (мольберт)

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Сайёҳ-алпенистлар анжомлари

тўплам

14

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Сайёҳлар котелоги

дона

4

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Сайёҳлар учун бош фонар

дона

14

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Сайёҳлик (кемпинг) мебели
(1 та стол, 4 та стул)

тўплам

3

7

1

1

1

2

1

1

  1.  

Сайёҳлик овқатланишидишлари

тўплам

5

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Сайёҳлик рюкзаги

дона

14

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Секундомер

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Сканер

дона

1

68

15

13

14

12

7

7

  1.  

Чилангар исканжаси

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Стол лампаси

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Стол-планшет

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Сув идиш (20 литрли фляга сайёҳатлар учун)

дона

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Суратларни жойлаш учун мосланган махсус ясси яшик

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тайёр махсулотларни қуритиш учун жавон

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тайёр маҳсулотларни сақлаш учун темир стеллаж

дона

4

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тарози

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тахтада нақшлар кесиш ускунаси

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тахтали стеллаж

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тахтали тўқмоқ

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Театр қўғирчоқлари

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Темир жавон

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Термоелимли махсус ускуна

дона

5

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Термос

дона

5

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Томонларни бир хил қилиб чиқариб бериш дастгоҳи

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Трибуна

дона

1

150

25

25

25

25

25

25

  1.  

Тумбали тикув машинаси

дона

11

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли кўндалангига кесилган эговлар

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли манекенлар

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли хил арралар (ёғоч, метал кесувчи)

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли ўлчамдаги қўл арралари

тўплам

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Турли хил лупалар

тўплам

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Тўгарак аъзолари учун компьютер

дона

40

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Тўгарак раҳбари учун компьютер техникаси жамланмаси (стол
ва стул)

тўплам

4

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Ударник (уриб чалинадиган мусиқа асбоби)

тўплам

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Ўқувчилар учун иш столи (витраж учун)

дона

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Фортепиано

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Рақамли фотоаппарат

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Фрезер дастгоҳи (вертикал, горизонтал)

дона

3

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Халқ чолғу асбоблари

тўплам

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Ҳайкалтарошлик дастгоҳи

дона

7

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Чархлаш дастгоҳи

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Чизмачилик доскаси

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Чодир (2кишилик)

дона

5

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Шлифовка учун машинка

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Электр дазмол

дона

2

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Электр плита

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Электр тақсимлаш мосламаси

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Электр токини меъёрлаштирувчи блок

дона

2

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Электр токини меъёрлаштирувчи блок 36V

дона

1

215

30

35

37

40

38

35

  1.  

Электр чархлаш асбоби

дона

1

51

12

12

10

6

6

5

  1.  

Электрон тестер

дона

7