ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3102 Центральный банк Республики Узбекистан 11/04/2019 26/04/2019 2

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3102

 

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси
ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сон “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил
    23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 Марказий банк раиси                                                                  М. Нурмуратов

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ________,

___-cон

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил “
__________
___
-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси
ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

  1. 48-банднинг “в” кичик бандида “икки” ва “учинчи” деган сўзлар мос равишда “уч” ва “тўртинчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 1-иловада:

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

““21” белгиЎзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.”;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

““22” белги илгари “21” белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.”.

Umumiy takliflar

418