ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3098 Министерство народного образования Республики Узбекистан 10/04/2019 25/04/2019 3

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3098

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февраль
ПҚ–4199-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 2 ноябрь куни ўтказилган мажлис баёнига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ______________даги ___-сон қарорига

илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 август
173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 33-сон, 312-модда):

а) 71-бандда:

иккинчи хатбошиси «умумтаълим муассасаси ўқитувчилари» сўзларидан кейин «ҳамда ота-оналарнинг вакиллари» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

«Фарзандлари ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқарув органи вакили киритилади.»

учинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги «2-синфидан» сўзлари «5-синфидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошидаги «1-синф» сўзлари «4-синф» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банд биринчи хатбошида:

«2-синфидан» сўзлари «5-синфидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«умутаълим муассасаси синфларининг» сўзларидан кейин «5-11-синфлар» сўзлар билан тўлдирилсин;

г) 10-бандда:

биринчи хатбошидаги «5-синфидан» сўзлари «7-синфидан» сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошидаги «4-синф» сўзлари «6-синф» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 15-банд иккинчи хатбошидаги «санъат» сўзи «технология» сўзи билан алмаштирилсин;

е) 18-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 19-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 21-банди саккизинчи хатбошидаги «академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига» сўзлари «олий таълим муассасасаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 23-бандда:

биринчи хатбошидаги «2-9-синфларнинг» сўзлари «5-11-синфларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «2-синфдан» сўзлари «5-синфдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «5-9-синфлар» сўзлари «7-11-синфлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

л) 25-банддаги «5-9-синфларда» сўзлари «5-11-синфларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 26-банд қуйидаги мазмундаги  хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари таълим олишлари билан биргаликда уларга касб-ҳунар ўргатиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда уларни таълимни давом эттиришлари ёки касбга йўналтириш мақсадида ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига жалб этилади.».

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрель 187-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,
2017 й., 10 апрель, 14-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнингдавлат таълим стандартининг 12-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда, ўқув режалари ва дастурлари хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.».

Umumiy takliflar

905