ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3064 Верховный суд Республики Узбекистан 08/04/2019 23/04/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида
ID-3064

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Олий суд раиси                                                               К. Камилов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

___-сон

 

Ички ишлар вазири                                                       П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг

2019 йил  “___” _______

__, __-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

 

 

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартишлар

 

 

1. 141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“141. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.”.

2. 25-банднинг учинчи хатбошисидаги “девонининг” деган сўз “Администрациясининг” деган сўз билан алмаштирилсин.

3. Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси раиси                                       А. Эрназаров

 

2019 йил “___________

Umumiy takliflar

737