ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3027 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 05/04/2019 20/04/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3027

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

“Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника,
ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини
ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ5418-сон Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 99-сон Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2476, 2013 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 27-сон, 356-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                    Ж. Ходжаев

 

           Тошкент ш.,

2019 йил “____” ___________

             _____сон

Umumiy takliflar

790