ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2964 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 29/03/2019 13/04/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2964

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг   
20
__ йил “___”_____ даги

____ - сон қарорига илова

 

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хўжалик жамиятларнинг давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига (кейинги ўринларда давлат бюджети деб аталади) ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат улуши – хўжалик юритувчи жамиятларнинг устав капиталидаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат муассасаларига тегишли бўлган улуши;

давлат унитар корхонаси – давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи – муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этувчи ташкилот.

дивидендлар – акциядорлар (иштирокчилар) ўртасида тақсимланадиган жамият тасарруфида қоладиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

оралиқ дивидендлар – йил учун дивидендларнинг умумий суммасини эълон қилишдан олдин тўланадиган дивидендлар;

ажратмалар – давлат унитар корхонасининг соф фойдасидан 30 фоизи миқдорида давлат бюджетига ўтказиладиган қисми;

хўжалик жамиятлар – устав капиталида миқдоридан қатий назар акция ёки пай кўринишидаги давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлар ёки масъулияти чекланган жамиятлар.

2-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар
ва давлат унитар корхоналари бўйича ахборотларни
шакллантириш ва тақдим этиб бориш тартиби

3. Устав капиталида давлат улушига эга масъулияти чекланган жамиятлари ва давлат унитар корхоналар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади);

устав капиталида давлат акцияларига эга акциядорлик жамиятлари рўйхатини - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) устав капиталида давлат улуши ва унга тааллуқли бўлган (жумладан, янги ташкил этилганлиги, қайта рўйхатдан ўтганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида) маълумотлар асосида юритадилар.

4. Агентлик устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналар рўйхатини онлайн режимида;

Марказий депозитарий акциядорлик жамиятлари рўйхатини ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар (устав капиталида давлат улуши ўзгарганда беш иш куни ичида) офлайн режимида электрон телекомуникация алоқалари орқали шифрланган ҳолда ёки онлайн режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) 1-иловага мувофиқ тақдим этадилар.

 

3-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар
ва давлат унитар корхоналари бўйича ахборотларни алмашиш ва ҳисобга олиш тартиби

5. Давлат солиқ қўмитасида устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналар рўйхати:

масъулияти чекланган жамиятлари ва давлат унитар корхоналари бўйича – Агентлик;

акциядорлик жамиятлари бўйича - Марказий депозитарийси томонидан юборилган рўйхатлар асосида шакллантириб борилади.

6. Давлат солиқ қўмитаси олинган рўйхатни автоматлаштирилган ҳолда ҳудудлар кесимида шакллантириб, тегишли давлат солиқ хизмати органларига етказади.

7. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари беш иш куни мобайнида устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган:

хўжалик жамиятларга - соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида дивидендларни тўлаш учун йўналтирилган суммасининг давлат улуши миқдорида ҳисобланган дивидендларни;

давлат унитар корхоналарига соф фойдасидан 30 фоиз миқдоридаги ажратмаларни;

устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган хўжалик жамиятларга - соф фойдасидан амалдаги қонунчиликка асосан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни давлат бюджетига тўлаб бериш зарурлиги тўғрисида 2-иловага мувофиқ хабарномани шахсий кабинетига ёки почта орқали юборади.

4-боб. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар
ва давлат унитар корхоналари томонидан дивидендлар
ва ажратмаларни ҳисоблаш, шунингдек, ахборотларни
тақдим этиш тартиби

8. Устав капиталидаги давлат улушига эга бўлган:

Масъулияти чекланган жамиятлари йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида;

Акциядорлик жамиятлари молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида;

Давлат унитар корхоналари йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қиладилар.

9. Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган:

масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида дивидендларни тўлаш учун йўналтирилган суммасининг давлат улуши миқдорида;

акциядорлик жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида дивидендларни Марказий депозитарийда жойлаштирилган давлат акцияларнинг улуши миқдорида;

давлат унитар корхоналари ажратмаларини соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида давлат улушини ҳисоблаб чиқарадилар.

Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган хўжалик жамиятлари томонидан соф фойданинг 30 фоизидан кам бўлган қисмини дивидендга йўналтириш масаласи давлат акция пакетлари (улушлари)ни бошқараётган органлар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

10. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар давлат бюджетига дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан;

Давлат унитар корхоналари давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот даври учун ҳисобланган давлат улушига дивидендлар ёки давлат бюджетига ажратмалар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

11. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган аҳборотлар ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига:

акциядорлик жамиятлари томонидан 3-иловага мувофиқ шаклда;

давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналари томонидан 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.

Ахборотга хўжалик жамиятлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича таъсисчиларнинг (акциядорлар ёки иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши баёнидан кўчирма ҳамда давлат унитар корхоналари бўйича таъсисчининг давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблаш масалалари бўйича қарори нусхаси илова қилинади.

Оралиқ дивидендлар ва ажратмалар ҳисобланган тақдирда, аҳборотлар ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига мазкур низомнинг ушбу бандида белгиланган шаклларда қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан тақдим этадилар.

Ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ахборотлар ва уларга иловалар солиқ ҳисоб-китобларига тенглаштирилади.

Тақдим этилган маълумотларнинг электрон кўриниши давлат солиқ хизмати инспекцияларида шакллантирилади ва Давлат солиқ қўмитаси умумлаштирилади.

Умумлаштирилган маълумотлар электрон телекомуникация алоқалари орқали шифрланган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигига келишилган шаклда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиб борилади.

5-боб. Хўжалик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналари томонидан давлат бюджетига ажратмаларни тўлаш тартиби

12. Хўжалик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат унитар корхоналари томонидан давлат бюджетига ажратмалар, уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун мобайнида давлат бюджетига тўлаб берилади.

13. Дивидендлар, шу жумладан, улар бўйича ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган пенялар:

а) давлат бошқарув органларининг улуши, шунингдек, таъсисчилари давлат бошқарув органлари бўлган давлат унитар корхоналари бўйича давлат бюджетига ажратмалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

б)  маҳаллий хокимият органларининг улушлари, шунингдек, таъсисчилари маҳаллий хокимият органлари бўлган давлат унитар корхоналари бўйича ажратмалар тегишли маҳаллий бюджетларга ўтказилади.

14. Хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб давлат бюджетига ўз вақтида тўланмаган дивиденд ва ажратмаларга – тўлов муддати тугаган кундан бошлаб кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади.

Бунда, тўланмаган дивидендлар ва ажратмалар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган дивидендлар ва ажратмалар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

15. Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналари қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилса, уларда давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар ёки ажратмаларни давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига асосан:

- қўшиб юборилганда - янгидан вужудга келган юридик шахсга;

- бошқа юридик шахсга қўшилганда – қўшиб олган юридик шахсга;

- бўлинган тақдирда - янгидан вужудга келган юридик шахсларга;

- таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида - қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳар бирига тақсимлаш балансига асосан;

- бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганда (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда) - янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

16. Хўжалик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар ва давлат унитар корхоналари томонидан давлат бюджетига ажратмалар бўйича қарздорлик суммаси белгиланган тартибда мажбурий ундирилади.

17. Давлат улушлари бўйича дивидендлар ва давлат бюджетига ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши масалалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда камерал назоратини амалга оширадилар.

6-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни
ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш

тартиби тўғрисидаги
Низомга 1-илова

 

 

 

Устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналари

Р Ў Й Х А Т И

 

Т.р

Ҳудуд

Туман (шаҳар)

Корхона номи

Мулкчилик шакли
 Ж. МЧЖ, ДУК)

СТИР

Рўйхатдан

ўтган сана (АЖдан ташқари)

1

2

3

4

5

6

7

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Устав жамғармаси (АЖлар учун – чиқарилган акция миқдори)

Давлат улуши эгаси номи

Давлат улуши эгаси СТИР

Давлат улуши  %
(АЖлар учун вергулдан кейин 7 та рақам билан)

Изоҳ *

8

9

10

11

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Изохда янги ташкил этилган, қайта рўйхатдан ўтган, қайта ташкил этилган ёки тугатилганлигини, АЖлар учун давлат улушининг ўзгаришини кўрсатиш шарт.

 

 

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни

ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги
Низомга 2-илова

 

______  йил учун

(дивидендлар ва ажратмалар ҳисобланадиган давр)

давлат унитар корхоналарига давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендлар ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан
ажратмаларни тўлаб бериш зарурлиги тўғрисида

Х А Б А Р Н О М А

 

1. Корхона номи: _________________________

2. Манзил: ___________, индекс: ___________ , телефон: __________

3. СТИР: _____________________

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил ________ даги ____ - сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар ва давлат унитар корхоналари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат бюджетига дивидендлар ва ажратмаларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишлари белгиланган.

Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бўлган:

- масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида дивидендларни тўлаш учун йўналтирилган суммасининг давлат улуши миқдорида;

- акциядорлик жамиятларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар суммаси уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида дивидендларни Марказий депозитарийда жойлаштирилган давлат акцияларнинг улуши миқдорида;

- давлат унитар корхоналари ажратмаларини соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида давлат улушини ҳисоблаб чиқарадилар.

Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари соф фойдасидан амалдаги қонунчиликка асосан давлат улуши миқдорида ҳисоблаб чиқарадилар.

Устав капиталида давлат улушига эга хўжалик жамиятлар давлат бюджетига дивидендларни ҳамда давлат унитар корхоналари давлат бюджетига ажратмалар соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига ахборот тақдим этадилар.

Бундан ташқари, оралиқ дивидендлар ва ажратмалар бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган ахборотлар қарор қабул қилингандан кейин ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан берилади.

 

Туман (шаҳар) ДСИ бошлиғи (бошлиқ ўринбосари)                               

М.Ў.

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни

ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-илова

 

Акциядорлик жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган
ва Давлат бюджетига тўланадиган дивидендлар тўғрисида

А Х Б О Р О Т

       

Хужжат тури

 

/

 

 

Ҳисобот даври

 

 

 

  квартал

Календари йили

 

 

 

 

 

 

Хужжат тури: 1 – асосий, 2- оралиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Корхона номи: ______________________________________
  2. Давлат улуши эгаси (давлат органи ёки маҳаллий хокимият органи) :
  3. Соҳа: ______________________
  4. Банк реквизитлари: ______________, ҳ/р: __________________, МФО ___________
  5. СТИР: _____________________
  6. Ўзгариш сана (ташкил этилган): _______________
  7. Дивиденд олиш учун акциядорлар реестрини ёпиш санаси, акциядорларнинг умумий  йиғилишини ўтказиш учун тайёрланган: 20__ йил «___» ________

8. Дивиденларни тўлаш бўйича қабул қилинган қарор санаси: 20__ йил «___» _____

Т.р

Кўрсаткичлар

Миқдори (сўм/дона)

1.

Чиқарилган акциялар сони (дона)

 

2

1 та акциянинг номинал қиймати (сўмда)

 

3.

Жойлаштирилган акциялар сони (дона)

 

4.

Давлат акцияларини бошқариш учун ваколатли шахсларнинг ҳисоб рақамларидаги оддий акциялар сони (дона)

 

5.

Давлат акцияларини бошқариш учун ваколатли шахсларнинг ҳисоб рақамларидаги имтиёзли акциялар сони (дона)*

 

6.

Соф фойда (сўмда)

 

7

Ҳисобланган дивидендларнинг умумий суммаси (сўмда ва соф фойдага нисбатан фоизи)

 

8.

1 та оддий акцияга ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда)

 

9.

1 та имтиёзли акцияга ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда) **

 

10.

Жамиятнинг низомига асосан (жамият акцияларининг номнал қийматидан) 1 та имтиёзли акцияга тўланадиган дивиденд фоизи** (%)

 

11.

Давлат улушига ҳисобланган дивиденд суммаси  (сўмда)

 

 

шу жумладан:

 

12.

Ушланадиган солиқ суммаси (сўмда)

 

13.

Тўловга йўналтирилган сумма (сўмда)

 

 

Барча майдонлар мажбурий тартибда тўлдирилади.

* Давлат активларни бошқариш бўйича ваколатли шахсларнинг хисоб рақамидаги имтиёзли акциялар бўлмаса, 5 – қатордаги қиймат тўлдирилмайди.

** Жамият устав капиталижа имтиёзли акциялар бўлмаса, 9 ва 10 қаторлардаги қиймат тўлдирилмайди.

 

Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва тўғрилигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органлари

ходимлари томонидан

тўлдирилади

    

Раҳбар:

 

Ушбу ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

(кераклигини белги билан белгиланг "V")

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

  шахсан

 

 

 

  Почта орқали

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  варақда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош ҳисобчи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кун/ой/йил)

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни

ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириш тартиби тўғрисидаги Низомга 4-илова

 

Давлат бюджетига хўжалик юритувчи жамиятлар томонидан давлат улушига ҳисобланган ва тўланадиган дивидендлар ва давлат унитар корхоналари томонидан ҳисобланган ва тўланадиган ажратмалар тўғрисида

А Х Б О Р О Т

       

Хужжат тури

 

/

 

 

Ҳисобот даври

 

 

 

  квартал

Календари йили

 

 

 

 

 

 

Хужжат тури: 1 – асосий, 2- оралиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Номи: ______________________________________
  2. Мулкчилик шакли (МЧЖ, ДУК)*: _________________________
  3. Манзил: _________________, индекс:____________, телефон: ___________
  4. Соҳа: ______________________
  5. Давлат улуши эгаси (давлат улуши эгаси номи) *: ______________________________________

6. Банк реквизитлари: ______________, ҳ/р: __________________, МФО ___________

7. СТИР: _____________________

8. Ўзгариш йил (ташкил этилган): _______________

9. Дивиденлар ёки ажратмаларини тўлаш бўйича қабул қилинган қарор санаси *: 20__ йил «___» ____

 

Т.р

Кўрсаткичлар

Миқдори (сўм/фоиз)

1.

Устав жамғармаси:

1.1.

Давлат улуши (сўмда)

 

1.2.

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши (сўмда)

 

2.

Низом жамғармасидаги улуш:

2.1

Давлат улуши (фоизда)

 

2.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши (фоизда)

 

3.

Соф фойда (сўмда)

 

4.

Дивиденд ва ажратмаларни ўтлаш учун йўналтирилган маблағ:

4.1

Давлат улуши бўйича (фоизда)

 

4.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши  бўйича (фоизда)

 

5.

Дивиденд ва ажратмаларни ўтлаш учун йўналтирилган маблағ:

5.1

Давлат улуши бўйича (сўмда)

 

5.2

Бошқа жисмоний ва юридик шахслар улуши бўйича (сўмда)

 

6.

Шу жумладан:

а) дивиденд ва ажратмалар ҳисобидан бюджетга ҳисобланадиган солиқ суммаси (сўмда)

б) амалдаги қонунчиликка асосан бюджетга тўланадиган солиқ суммаси (сўмда)

в) ҳукуматнинг махсус қарорига (имтиёз) назарда тутилган  белгиланган мақсадларга  йўналтириладиган маблағ (сўмда)

 

* - Ушбу майдонлар мажбурий тартибда тўлдирилади.

 

Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва тўғрилигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органлари

ходимлари томонидан

тўлдирилади

    

Раҳбар:

 

Ушбу ҳисоб-китоблар тақдим этилди.

(кераклигини белги билан белгиланг "V")

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

  шахсан

 

 

 

  Почта орқали

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  варақда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош ҳисобчи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(кун/ой/йил)

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   (кун/ой/йил)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

816