ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2955 Хокимият Алтынсайского района 29/03/2019 14/04/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Олтинсой туманининг 2019 йил махаллий бюджет параметрлари тўғрисида
ID-2955

Олтинсой   туманининг  2019   йил

махаллий   бюджет   параметрлари

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий  макроиқтисодий  кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон қарори, вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги “Сурхондарё вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-906-сонли қарори хамда Халқ депутатлари   Олтинсой   туман   кенгашининг  2018 йил 27 декабрдаги                 50/1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

                                       ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари Олтинсой туман кенгашининг 2018 йил                          27 декабрдаги “2019 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджетининг асосий кўрсатгичларини тасдиқлаш тўғрисидаги  50/1-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2019 йил учун Олтинсой тумани бўйича  бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1ва 1/1-иловаларга мувофиқ;

          туман маҳаллий бюджети харажатларининг режа кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;         

           республика бюджетидан 2019 йилда ажратиладиган мақсадли трансфертларнинг маҳаллий бюджетларга тақсимланиши ҳамда туман даромадлари ва харажатларининг хажмлари 3-иловага мувофиқ;

          умум давлат солиқлари тушумларидан махаллий бюджетларга 2019 йил учун ажратмалар миёри 4-иловага мувофиқ;

2019 йил учун махаллий бюджетлар айланма касса маблағнинг энг кам чегаравий миқдорлари ҳажми 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман махаллий бюджетининг даромадларига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдурайимов, туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ж.Жўраев) даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун туман махаллий бюджетларига бюджетдан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини барча солиқлар  ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушуши, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан холда аниқлаштирсин.

5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметаси тузилаётганда биринчи навбатда иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов  билан бирга), нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловларга  сарфланадиган  харажатлар тегишли бюджетларнинг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Абдурайимов) туман маҳаллий бюджетидан бюджет ссудалалари олиш учун сўровнома билан вилоят Молия бош бошқармасига ёзма равишда мурожаат қилинганда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қуйилсин.

7. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

Umumiy takliflar

646