ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2951 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 28/03/2019 12/04/2019 5

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-2951

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 25-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _______ даги ____-сон қарорига

Илова

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

 

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Штат жадвалини шакллантиришда иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига мувофиқ талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади”.

2. 7-бандининг тўртинчи хатбошидаги “чоракда” сўзи “ойда” сўзи билан алмаштирилсин.

3. 13-банддаги “ҳамда комиссия қарорлари асосида лавозим маошига лавозим маошининг 50” сўзлари “лавозим маошининг 200” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги “бир” сўзи “уч” сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Шу билан бирга, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда:

ходимларнинг фарзандлари учун дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари қийматининг 50 фоизи миқдорда касаба уюшмаси маблағларидан;

алоҳида заруратга кўра ходим (юбилей саналарида, бахтсиз ҳодиса юз берганда, соғлиғини тиклаш учун, молиявий ҳолатининг оғирлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда) ходим ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача моддий ёрдам;

ходимларга тижорат банклари авто кредитлари ҳисобга сотиб олинадиган автотранспорт воситалари қийматининг 25 фоизи миқдорида фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадал суммалари қоплаб берилиши мумкин”.

Umumiy takliflar

946