ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2876 Министерство культуры Республики Узбекистан 19/03/2019 03/04/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Республикамизнинг чекка ва олис ҳудудларида мадаиий-маърифий хизматларви йўлга кўйиш мақсадвда ҳудудяарни “автоклуб"лар билан таъминлашга оид
ID-2876

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш, ҳамда чекка ва олис тоғли ҳудудлардаги маданий-маърифий хизматларни йўлга қўйиш шунингдек, аҳолининг маданий хордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида.

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Андижон ва Навоий вилоятларида тажриба лойиҳаси сифатида қўлланган махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб”лар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Автоклуб” маданий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (Андижон ва Навоий вилоятларидан ташқари) ва Тошкент шаҳрига 1 тадан “ISUZU SAZ NP 26” махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган 12 та “Автоклуб” транспорт воситалари ажратилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб” транспорт воситаларини харид қилиш учун республика бюджети ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.

5. “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ўрнатилган тартибда 12 та “ISUZU SAZ NP 26” транспорт воситаларини ажратсин.

6. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган техник топшириқлар асосида транспорт воситаларини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

махсус техник ускуналар билан жиҳозланган “Автоклуб” транспорт воситаларини жойларга етказишни таъминласин;

икки ой муддатда “Автоклуб” фаолиятини тартибга солувчи низомни ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда “Автоклуб”лардан келгусида самарали фойдаланиш, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш юзасидан
чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уни амалга оширишни таъминласин.

9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

 

 

Umumiy takliflar

744