ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2824 Министерство юстиции Республики Узбекистан 16/03/2019 31/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-2824

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

2019  йил  “____”  март.

№ _____-мҳ

«____»  марта 2019  года.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ – 4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” — “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазир                                                                             Р. Давлетов

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси адлия

вазирининг 2019 йил ___ мартдаги
____-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Мазкур Йўриқнома 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-банднинг иккинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 88-бандда назарда тутилган ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариал ҳаракат иштирокчилари ва нотариус тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ва нотариал ҳаракат иштирокчилари томонидан ушбу нотариал ҳаракат уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Аудио ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва махсус қурилмаларда сақланади.

Аудио ва видеоёзувлар файллари календарь йил якунида DVD дискларга ёзилади ҳамда давлат нотариал идоранинг темир жавони ёки сейфларида алоҳида пакетларда сақланади.

Махсус қурилмада ёки DVD дискларда сақланаётган аудио ва видеоёзувлар файллари нотариус ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда янги тайинланган ёки вазифаси юклатилган нотариусга далолатнома асосида топширилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини қайд этилган аудио ва видеоёзувлар файллари белгиланган тартибда нотариал ҳаракатлар йиғма жилдлари билан идоравий нотариал архивларга топширилиши керак.”.

2. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади)” деган сўзлар “Тизим” сўзи билан алмаштирилсин.

3. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган ҳужжатларда муҳр бўлиши талаб қилинмайди.”;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. 25-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

(рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча бўйича

ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Тўлдирилмоқда

11. Мазкур Йўриқнома 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-банднинг иккинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 88-бандда назарда тутилган ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариал ҳаракат иштирокчилари ва нотариус тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ва нотариал ҳаракат иштирокчилари томонидан ушбу нотариал ҳаракат уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Аудио ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва махсус қурилмаларда сақланади.

Аудио ва видеоёзувлар файллари календарь йил якунида DVD дискларга ёзилади ҳамда давлат нотариал идоранинг темир жавони ёки сейфларида алоҳида пакетларда сақланади.

Махсус қурилмада ёки DVD дискларда сақланаётган аудио ва видеоёзувлар файллари нотариус ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда янги тайинланган ёки вазифаси юклатилган нотариусга далолатнома асосида топширилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини қайд этилган аудио ва видеоёзувлар файллари белгиланган тартибда нотариал ҳаракатлар йиғма жилдлари билан идоравий нотариал архивларга топширилиши керак.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этиш тартибини аниқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

4. Нотариус нотариал ҳаракат амалга оширишни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.

Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали текширади.

...

4. Нотариус нотариал ҳаракат амалга оширишни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.

Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.

...

Таҳририй ўзгартириш киритилмоқда.

9. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;

бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;

факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.

Тўлдирилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган ҳужжатларда муҳр бўлиши талаб қилинмайди.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорининг 3-бандига асосан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилиши ёки ҳужжатларнинг муҳр билан тасдиқланишини талаб қилиш бекор қилинган.

25. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.

Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.

Битимда юридик шахснинг раҳбари бевосита иштирок этганда, битимга юридик шахснинг муҳри ҳам қўйилади.

...

25. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.

Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.

чиқарилмоқда

...

Umumiy takliflar

690