ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
280 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 17/08/2018 01/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сони фармони
ID-280

         Ўзбекистон Республикаси

                    Президентининг

             2017 йил “____”________

   ПФ_____-сон Фармонига

            1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нукус-фарм”,
“Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сони фармонида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2017 й., 19-сон, 331-модда):

а) 1, 11-бандлардаги “Ўзфармсаноат” ДАК,” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 12-банддаги “Ўзфармсаноат” ДАКга ҳамда бошқа” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 13 – бандаги, 16 – банднинг иккинчи хат бошидаги, 22-банддаги “Ўзфармсаноат” ДАК” сўзлари “чиқариб ташлансин;

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида”
2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 23-сон, 446-модда) рус тилидаги матнида:

1-иловасининг 25-банди чиқариб ташлансин;

2-илованинг 9-банди чиқариб ташлансин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 51-сон, 581-модда) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги, 3, 5-бандлардаги “Ўзфармсаноат” АК” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 3 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 51-сон, 583-модда):

а) 2-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги “Республика комиссиясининг” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банд чиқариб ташлансин;

в) 4-банднинг учинчи хатбошидаги ва 5-банддаги “Республика Комиссиясига” сўзлари “Соғлиқни сақлаш вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Белгилаб қўйилсинки, “O‘zmedimpeks” ДУК:

молиялаштириш манбасидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, сарфлаш материаллари, реагентлар, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун тиббиёт техникалари ва зарур эҳтиёт қисмлари ҳамда махсус тиббиёт автотранспортининг ягона етказиб берувчиси, шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент;”

д) 6-банднинг учинчи хатбошидаги “Республика комиссиясига” сўзлари чиқариб ташлансин.

е) 8-банддаги “Ўзфармсаноат” акциядорлик компанияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;.

ж) 9-банддаги “ва “Ўзфармсаноат” акциядорлик компанияси” сўзлари чиқариб ташлансин;

з) 2-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

и) 4-иловада:

3-банддаги “Республиканская комиссия по контролю за обеспечением лечебных учреждений и населения лекарственными средствами и изделиями медицинского назначения (далее — Комиссия)” сўзлари “Министерство здравоохранения Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

иккинчи хатбошидаги “представляет в Комиссию” сўзлари “подготавливает” сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “и представляет её в Комиссию за два месяца до начала предстоящего год” сўзлари чиқариб ташлансин

 тўртинчи хатбошидаги “утвержденные Комиссией,” сўзлари чиқариб ташлансин.

9-банддаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

10-бандда:

биринчи хатбоши қуйидагича баён қилинсин:

“Рабочая группа министерства здравоохранения утверждает предельные контрактные стоимости на лекарственные средства и изделия медицинского назначения, включенные в Перечень.”

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

14-банддаги “Комиссией” сўзи “Министерством здравоохранения” сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банддаги “Комиссию” сўзи “Министерство здравоохранения” сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банднинг учинчи хатбошидаги “Комиссию” сўзи “Министерство здравоохранения” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада  энергия  самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сони қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 22-сон, 424-модда) рус тилидаги матнида:

а) 4-иловасининг 22-банди чиқариб ташлансин;

б) 4а-илованинг 22-банди чиқариб ташлансин;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил
12 июндаги ПҚ-3051-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 24-сон, 493-модда) рус тилидаги матнининг 7-иловасидаги 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 цил
17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 29-сон, 688-модда):

а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши  қўйидаги тахрирда баен этилсин:

“2017 йил 1 августдан бошлаб Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш истисно тариқасида “O‘zmedimpeks” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “O‘zmedimpeks” ДУК деб юритилади) томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади”;

бешинчи-еттинчи хатбошилардаги тегишли келишдаги “Ўзмедэкспорт" РТИДК” сўзлари тегишли келишдаги “O‘zmedimpeks” ДУК” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги  “Ўзфармсаноат” ДАК” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 5-банддаги “Тиббиёт муассасалари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича республика комиссияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 6-банд чиқариб ташлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта бозорини янада эркинлаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарорининг
(Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2017 г., № 36, ст. 949) 5-банд еттинчи хатбошидаги 8-банддаги  “Узфармсаноат” ДАК (Дусмуратов М.М.) сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги
ПҚ-3356-сон қарорининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 07/17/3356/0179-сон) 2-иловасидаги “Дусмуратов М.М.
— председатель ГАК «Узфармсаноат” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

Umumiy takliflar

1033