ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2796 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2796

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сон қарори,
чора-тадбирлар дастурининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган
ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш меъёрлари
тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Молия вазири

 

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

 





К. Алламжонов

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
2019 йил “___”
___________

 ___-сон қарорига
Илова

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИГАН
АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ МЕЪЁРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

Н И З О М

 

Мазкур низом ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган махсус ахборот-кутубхона муассасаларида қўлланиладиган жиҳозлар номенклатурасини, уларга қўйиладиган техник талабларни белгилайди.

 

1-боб. Фонд стеллажлари (бир ва икки ёқламали)

Брайл шрифтидаги ва босма ҳарфли китоблар стеллажининг каркас қисми ёпиқ ҳолда, металлдан, токчалари МДФ, ЛДСПдан (ёки нашрларга зарар келтирмайдиган бошқа турдаги замонавий хом ашёлардан) ясалади ва эҳтиёжга кўра бир ёки икки тарафлама китоб жойлаштиришга мослаштирилади.

Стеллажнинг бўйи – 202 см, пастки токчаси полдан 15 см баландликда ва оралиқ баландлиги 35 см бўлган бешта токчадан иборат бўлади. Токча доскасининг узунлиги 100 см, эни 60 см, (бир томонли жавонда 30 см), қалинлиги 2 см, токча ўртасига ўрнатиладиган оралиқ тўсиқнинг баландлиги 20 см, узунлиги 100 см, қалинлиги 2 см ни ташкил этади. Токчалар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида, улар токча тагидан ўтказилган горизонтал каркасларга мустаҳкамланади.

Стеллаж каркасларининг ташқи қисмида полдан баландлиги 155-170 см бўлган масофада, жавоннинг иккала томони учун, альбом шаклида ёнма-ён жойлашган, жавонга мустаҳкамланган А4 форматдаги ламинат (ёки бошқа турдаги мос хомашё) чўнтаклар жойлаштирилади.

Ҳар бир стеллаж 5 қатор токчалар бўлиб, 6-токча устқурма (том) вазифасини ўтайди ва бу токча пластикдан ясалади (физик омиллардан ҳимояланиш мақсадида). Ушбу токчага китоблар қўйилмайди. Бир токчанинг сиғими босма ҳарфли адабиётлар учун
30-32 дона китобни, Брайль ёзувидаги китоблар учун 12-15 китобни ташкил этади.

Бир томонлама стеллажнинг ўлчамлари юқоридаги тегишли ўлчамлар асосида олинади ва стеллажнинг орқа қисми МДФ, ЛДСП билан тўлиқ қопланади.

Турли ахборот ташувчилар (CD, DVD) учун китоб стеллажининг каркас қисми ёпиқ ҳолда МДФ, ЛДСПдан ясалади ва эҳтиёжга кўра бир ёки икки тарафлама китоб жойлаштиришга мослаштирилади.

Стеллажнинг бўйи – 202 см бўлиб, пастки токчаси полдан 15 см баландликда ва оралиқ баландлиги 25 см дан бўлган еттита токчадан иборат бўлади. Токча доскасининг узунлиги 100 см, эни 54 см, (бир томонли жавонда 27 см), қалинлиги 2 см, токча ўртасига ўрнатиладиган оралиқ тўсиқнинг баландлиги 15 см, узунлиги 100 см, қалинлиги 2 см ни ташкил этади.

Каркасларининг ташқи қисмида полдан баландлиги 155-170 см бўлган масофада, стеллажнинг иккала томони учун, альбом шаклида ёнма-ён жойлашган, стеллажга мустаҳкамланган А4 форматдаги ламинат (ёки бошқа турдаги мос хомашё) чўнтаклар жойлаштирилади.

Ҳар бир китоб жавонида 7 қатор токчалар бўлиб, 8-токча устқурма (том) вазифасини ўтайди ва бу токча пластикдан ясалади (физик омиллардан ҳимояланиш мақсадида). Бу токчага китоб қўйилмайди. Бир токчанинг сиғими турли ахборот ташувчилар (CD, DVD) учун 50-60 донани ташкил этади.

Бир томонлама стеллажнинг ўлчамлари юқоридаги тегишли ўлчамлар асосида олинади ва стеллажнинг орқа қисми МДФ, ЛДСП билан тўлиқ қопланади.

Асосий фондда сақланадиган гезета ва журналлар учун стеллажларининг каркас қисми ёпиқ ҳолда металлдан, токчалари МДФ, ЛДСП дан (ёки нашрларга зарар келтирмайдиган бошқа турдаги замонавий хом ашёлардан) ясалади.

Стеллажнинг бўйи – 202 см бўлиб, пастки токчаси полдан 15 см баландликда ва токчалар орасидаги баландлик 35 см ни ташкил этади. Токча доскасининг узунлиги 100 см, эни 50 см, қалинлиги 2 см. Стеллаж каркасларининг ташқи қисмида полдан баландлиги 155-170 см бўлган масофада, унинг иккала томони учун, альбом шаклида ёнма-ён жойлашган, стеллажга мустаҳкамланган А4 форматдаги ламинат (ёки бошқа турдаги мос хомашё) чўнтаклар жойлаштирилади.

Ҳар бир стеллажда 5 қатор токчалар бўлиб, 6-токча устқурма (том) вазифасини ўтайди ва бу токча пластикдан ясалади (физик омиллардан ҳимояланиш мақсадида). Ушбу токчага китоблар қўйилмайди. Бир токчанинг сиғими уч номдаги матбуот нашрларига мўлжалланади.

Асосий фондда сақланадиган Брайл шрифтидаги журналларни жойлаштириш учун тайёрланадиган стеллажлар ўлчами, бўртма нуқтали китобларга мўлжалланган стеллажлар ўлчамидан олинади.

Ўқув залидаги китоб ва вақтли матбуот нашрларини жойлаштиришда ўлчамлари юқорида келтирилган бир ёқламали стеллажлардан фойдаланилади. Зарурат туғилганда стеллажнинг энг пастки токча юзига икки табақали эшик ўрнатилиши ва айрим ҳолларда стеллаж юзининг қолган юқори қисми ойнали эшиклар билан ёпилиши мумкин. Бу турдаги стеллажлардан барча бўлимларда ҳужжатларни жойлаштириш учун фойдаланиш мумкин.

 

2-боб. Кўргазма витриналари

Кўргазма витриналаридан асосан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими абонемент ва ўқув залларида нашрлар кўргазмаларини ташкил этишда фойдаланилади. Кўргазма витринаси 4 қаторли бўлиб, умумий баландлиги ердан 175 см, ҳар бир қаторнинг узунлиги 80 см ни ташкил этади. Кўргазма жавони ЛДСП ашёсидан ясалиб пастки қаторнинг полдан баландлиги 25 см, пастдан юқорига қараб ҳисобланганда
1, 2, 3 токчаларнинг оралиқ баландлиги 35 см, охирги 4 токчанинг баландлиги 45 см ни ташкил этади. Барча токчалар 45 градус даражадаги қияликда бўлиб, токча асосининг кенгли 6 см да, токчаларнинг олд қисмига китоблар тушиб кетмаслиги учун 4 смли карнизлар ўрнатилади.

Кўчма кўргазма витринаси енгил вазнли ёғоч ашёсидан (МДФнинг юпқа хили) ёки нашрларга зарар бермайдиган металлдан ясалади. Кўргазманинг умумий баландлиги 160 см, токча узунлиги 80 см, пастки қаторнинг полдан баландлиги 15 см дан камаймаслиги керак. Токчалар сони талабга кўра 3-5 қатордан иборат бўлади. Кўргазма витринаси ташиб юришга қулай шаклда йиғиладиган бўлиши керак. Талаб ва эҳтиёжларга қараб кўргазма витринасининг шакли турли замонавий кўринишларда тайёрланиши мумкин.

 

3-боб. Каталоглар бюроси

Брайл шрифтидаги карточкалар каталоги бюроси ёғоч ёки ҳужжатларга зарар етказмайдиган махсус металлдан ясалади, умумий баландлиги 150 см, эни 88 см, кенглиги 40 см катталикда бўлади, каталогнинг пастки токчаси полдан 52 см баландликда жойлашади.

Каталог бюросида 6 та қатор, ҳар бир қаторда 4 донадан қутилар жойлашади. Ҳар бир қутининг баландлиги 15,5 см, эни 22 см. Каталогнинг пастки қисмидан юқорига қараб жойлаштирилган 3 қатор қутидан кейин қалинлиги 5 см узунлиги 88 см, кенглиги 40 см бўлган яхлит тортма (доска), юқорисига эса 3 қатор қути жойлаштирилади.

Каталог карточкаларини бирлаштириб туриши учун, қутининг ташқи қисмидан ички қисмига йўналган металл стержен ўрнатилиши ва ушбу стержен доимий равишда карточкаларни каталогга жойлаштириб бориш учун тортмадан ечиб олиниб, қайта ўргатишга мўлжалланган бўлади. Тортма юзасининг юқори қисмига, стерженга бириктирилган тутқичдан 1 см баландликда, тортма ичига жойлаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги умумий маълумотни кўрсатиб турувчи ёрлиқни жойлаштириш учун, ламинатланган чўнтакчалар ўрнатилади.

Босма ҳарфли карточкалар каталоглари бюроси ёғоч ёки ҳужжатларга зарар етказмайдиган махсус металлдан ясалади, умумий баландлиги 150 см, эни 82,5 см, кенглиги 40 см ва каталогнинг пастки токчаси полдан 40 см баландликда бўлади.

Каталоглар бюросида 10 та қутилар қатори бўлиб, ҳар бир қаторда 5 донадан қути жойлашади. Ҳар бир қутининг баландлиги - 10,5 см, эни 16,5 см. Каталогнинг пастки қисмидан юқорига қараб жойлаштирилган 5 қатор қутидан кейин қалинлиги 5 см узунлиги 82,5 см, кенглиги 40 см бўлган яхлит тортма (доска), юқорисига эса 5 қатор қути жойлаштирилади. Каталог карточкаларини бирлаштириб туриши учун, қутининг ташқи қисмидан ички қисмига йўналган металл стержен ўрнатилиши ва ушбу стержен доимий равишда карточкаларни каталогга жойлаштириб бориш учун тортмадан ечиб олиниб, қайта ўргатишга мўлжалланган бўлади. Тортма юзасининг юқори қисмига, стерженга бириктирилган тутқичдан 1 см баландликда, тортма ичига жойлаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги умумий маълумотни кўрсатиб турувчи ёрлиқни жойлаштириш учун, ламинатланган чўнтакчалар ўрнатилади.

 

4-боб. Китоб бериш кафедраси, бир кишилик ўқиш столи, иш столи, стул, кресло, китоб ташувчи аравачалар

Абонемент залида ва ўқув заллларидаги китоб бериш кафедрасининг баландлиги 120 -130 см, узунлиги 200 см дан, эни 80 см дан кам бўлмаслиги ва замон талабларига мувофиқ ҳолда ўзида компьютер технологиялари воситалари учун ва хизмат кўрсатишга оид ҳужжатларни жойлаштиришга мўлжалланган турли ўлчамдаги токчаларни ўзида мужассамлаштириши керак. Хона кенглигини инобатга олган ҳолда кафедра ўлчамларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Лампалар бириктирилган бир кишилик ўқиш столи, стуллар, нотиқлик минбари (кафедра), китоб ташувчи ходимларнинг иш столи, ортопедик ва ролик оёқли кресло, сейфлар ва кийим шкафлари каби кутубхона жиҳозларининг ўлчамлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда бўлиши керак.

Ишчи хоналарни жихозлашга қўйиладиган талаблар. Хўжалик хонасида ҳар бир фаррош ходим учун кийим ва шахсий буюмлар учун ясалган металл шкаф, хўжалик буюмлари сақланадиган жавон (стеллаж) ва техник ходимлар дам олишлари учун юмшоқ мебеллар жойлаштирилиши керак.

Кутубхона ходимларининг овқатланиш хонаси музлатгич, микро тўлқинли печь, раковина, овқатланиш столи, стуллар ва ошхона анжомлари билан жихозланади.

Кутубхонадаги хоналарга уларнинг ҳажмига қараб, бинода мақбул иқлим шароитини сақлаб турувчи кондиционерлар ўрнатилади.

5-боб. Адабиётлар билан таъминлаш меъёрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш меъёрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартибларига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг талаб ва таклифлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар тавсиялари ҳамда халқаро стандартлар талаблари асосида тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда киритилиши мумкин.

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш меъёрлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу низомга асосан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

 

Umumiy takliflar

606