ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2795 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2795

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазири

 

 

Д. Кучкаров

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

 





К. Алламжонов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
2019 йил “___”
___________

 ___-сон қарорига
Илова

 

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИГАН
АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИ АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

Н И З О М

 

Мазкур низом ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган
Ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш − ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш (дастлабки бутлаш), тўлдириш ва шакллантириб бориш ишларини амалга оширади.

 

1-боб. Кутубхона фондини дастлабки бутлаш

Кутубхона фондини дастлабки бутлаш кутубхона янгидан ташкил этилаётганда амалга оширилади. Дастлабки бутлаш бўйича 1985 йилдаги халқаро меъёрларга кўра турли шаклдаги кутубхоналар янгидан ташкил этилаётганда уларнинг дастлабки энг кам ахборот-кутубхона ресурслари фонди шаҳарларда 5 минг нусхани, туман ва қишлоқларда эса 2 минг нусхани ташкил этиши белгиланган.

Кутубхона фонди амалдаги халқаро тажрибаларга кўра ҳар йили ўртача 3% дан 12% гача ортиб бориши меъёр ҳисобланади.

ИФЛА/ЮНЕСКО тавсияларига кўра оммавий кутубхоналарнинг энг кам (дастлабки) ахборот-кутубхона ресурслари фонди ўртача 6 минг нусхани ташкил этиши мумкин. Дастлабки фонд ҳажми ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиладиган ҳудудда яшовчи аҳоли сони билан аниқланади;

5 минггача бўлган аҳолининг киши бошига 2,5 нусха;

10 мингтагача бўлган аҳолининг киши бошига 2 нусхадан;

20 мингтагача бўлган аҳолининг жон бошига 1,5 нусхадан;

20 мингдан ортиқ бўлган аҳолининг киши бошига 1 нусхадан китоб тўғри келади.

Россия кутубхоналар ассоциацияси шаҳар ва вилоят кутубхоналари учун аҳоли киши бошига 5-7 нусхадан нашрлар ва туман кутубхоналари учун 7-9 нусхадан нашрлар меъёрини ёки 1 фойдаланувчининг ўртача китоб билан таъминланиши камида 4-5 номдаги турли форматдаги нашрларга тўғри келишига асосланган меъёрни ҳаётга жорий этмоқда.

 

2-боб. Кўзи ожизлар кутубхоналари ахборот-кутубхона ресурсларининг дастлабки фондининг ҳажми бўйича меъёрлар

Кўзи ожизлар кутубхоналари ахборот-кутубхона ресурсларининг дастлабки фондининг ҳажми бўйича меъёрлари;

туман кўзи ожизлар кутубхонаси фонди − 2000 нусха китоб (камида)

шаҳар кўзи ожизлар кутубхонаси фонди − 3500 нусха китоб (камида)

вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси фонди − 5000 нусха китоб (камида) хажмида белгиланади.

3-боб. Кўзи ожизлар кутубхоналарининг ахборот-кутубхона ресурслари фондининг тузилишига қуйиладиган умумий талаблар

 

Кўзи ожизлар кутубхоналарида фонд тузилишига қуйиладиган умумий талаблар қуйидагилардан иборат;

ахборот-кутубхона ресурслари фонди ҳар йили ўртача 3% дан ва олинадиган нашрларнинг асосий қисмини (70%) кўзи ожизлар фойдаланиши учун мўлжалланган махсус адабиётлар ташкил этиши;

ахборот-кутубхона ресурслари фондининг 10% қисмини охирги 2 йилда чоп этилган нашрлар; 40% қисмини (китоб айланиши паст даражада бўлган кутубхоналар учун бу кўрсаткичлар анчайин камчиликни ташкил этади) охирги 5 йилда чоп этилган нашрлар ташкил этиши;

ахборот-кутубхона ресурслари фонди ҳар йили ўртача 3% дан 12% гача ортиб бориши ва олинадиган нашрларнинг асосий қисмини (70%) кўзи ожизлар фойдаланиши учун мўлжалланган махсус адабиётлар ташкил этиши;

ахборот-кутубхона ресурслари фонди кўпроқ (70%) кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун мўлжалланган нашрлардан (Брайль шрифтидаги нашрлар, аудио нашрлар, рельеф-графикли қўлланмалар ва бошқ. ахборот ташувчи турли воситалар) иборат бўлиши;

ахборот-кутубхона ресурслари фонди мазмунига кўра 50-60% га фан соҳаларини қамраб олган нашрлардан ва 40-50% бадиий адабиётлардан ташкил топиши;

фойдаланувчилар яъни катталар ва болаларнинг ахборотга бўлган сўроқ ва эҳтиёжларига мувофиқ келиши;

босма адабиётлар, шу жумладан шрифти катталаштирилган нашрларнинг улуши, умумий китоб фондининг 30% дан ортмаслиги;

турли халқ ва элатлар яшайдиган ҳудудлардаги махсус кутубхона фондларининг 2% дан кам бўлмаган қисми уларнинг она тилидаги нашрлардан ташкил топиши лозим.

 

4-боб. Кўзи ожизлар кутубхоналарини вақтли матбуот нашрлари билан тўлдириб бориш бўйича меъёрлар

 

Кўзи ожизлар кутубхоналарини вақтли матбуот нашрлари билан тўлдириб бориш бўйича меъёрлар қуйидагича амалга оширилади;

шаҳар ва туман кутубхоналарида 1 номдан кам бўлмаган шаҳар ёки туман нашрларига, 1 номдан кам бўлмаган вилоят нашрларига ва 3 номдан кам бўлмаган умумдавлат вақтли матбуот нашрларига обуна бўлиш;

вилоят кутубхоналарида ҳудуддаги мавжуд барча туман нашрларга, 2 номдан кам бўлмаган вилоят нашрларига ва 5 номдан кам бўлмаган умумдавлат вақтли матбуот нашрларига обуна бўлиш;

олинадиган нашрлар таркибида кутубхоначилик соҳасига оид ва Брайль ёзувидаги ҳамда заиф кўрувчилар учун мослаштирилган вақтли матбуот нашрларнинг мавжудлиги шартдир (камида 1 нусхадан).

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган бошқа турдаги кутубхоналарда ва шу жумладан таълим муассасаларида бир фойдаланувчига (кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фойдаланувчи) 4-5 номдаги (1 номдаги Брайл ёзувидаги китоб, ўртача 3 та китобдан иборат бўлади) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар фойдаланиши учун мўлжалланган махсус адабиётлар бўлиши ва бу турдаги фонд ҳар йили ўртача 3% дан
12% гача ортиб бориши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу махсус адабиётлар фондининг 70% - 90% таълим йўналишига оид бўлиши зарур.

5-боб. Адабиётлар билан таъминлаш меъёрларига қўшимча
ва ўзгартиришлар киритиш

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш меъёрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартибларига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг талаб ва таклифлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар тавсиялари ҳамда халқаро стандартлар талаблари асосида тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда киритилиши мумкин.

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини адабиётлар билан таъминлаш меъёрлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу низомга асосан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

Umumiy takliflar

554