ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
279 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 17/08/2018 01/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
ID-279

   Вазирлар Маҳкамасининг

         2018 йил “____”_______даги

         ____-сон қарорига

        1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й,. 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг
58-бандидаги “Ўзфармсаноат” фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни” сўзлари “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги” сўзларига алмаштирилсин.

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 11 майдаги 132-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 19-сон, 192-модда):

 

а) 2-бандидаги “ва «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иловада:

6-банднинг учинчи хатбошидаги “Ўзфармсаноат” ДАК томонидан” сўзлари “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан” сўзларига алмаштирилсин;

10-банддаги “Ўзфармсаноат” ДАК билан биргаликда” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил
27 октябрдаги 365-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й.,
43-сон, 506-модда):

 

а) 4-банддаги “Ўзфармсаноат” АК” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иловада:

3-банднинг тўққизинчи хатбошидаги, 13, 57-бандлардаги “Главным управлением по контролю качества лекарственных средств и медицинской техники Министерства здравоохранения Республики Узбекистан” сўзлари “Агентством по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) Дори воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент билан тасдиқланган илова “Перечень показателей химической
и биологической безопасности, подлежащих обязательному определению
при оценке соответствия лекарственных средств” янги таҳрирда тасдиқлансин.

 

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 30-сон, 734-модда) 4-бандидаги “Ўзфармсаноат” АК” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Сирдарё-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси”, “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил
25 июлдаги 542-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й.,
30-сон, 741-модда) 4-банди чиқариб ташлансин.

 

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тиббиёт ташкилотларини
ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари
ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги 717-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 999-модда):

 

а) 1-бандидаги “O`zmedeksport” республика ташқи иқтисодий давлат корхонасига (кейинги ўринларда “O`zmedeksport” РТИДК деб аталади)” сўзлари  “O‘zmedimpeks” давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда “O‘zmedimpeks” ДУК деб аталади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошидаги, 4-банднинг учинчи хатбошидаги, 5-банддаги “O`zmedeksport” РТИДК” сўзлари “O‘zmedimpeks” ДУК” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 1038-модда) билан тасдиқланган  Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

 

а) 2-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрида баён этилсин:

ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари - ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари”;

б) 4-банди чиқариб ташлансин;

в) 13-банддаги “ҳамда Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига топширилади” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

          Вазирлар Маҳкамасининг

         2018 йил “____”_______даги

         ____-сон қарорига

        2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

 

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон фармацевтика саноати (“Ўзфармсаноат”) давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 30-сон, 741-модда).

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 22 декбардаги
352-сони қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 52-сон, 620-модда).

 

Umumiy takliflar

948