ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
277 Хокимият Кошрабадского района 17/08/2018 02/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-277

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25- моддаларига асосан 

                         

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан;

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан
2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар ва масалалар комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

Аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шаротиларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гурух (Салиев, Қучқаров) шакллантирилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларни танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобига олинган ҳолда ҳар бир худуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комплекс чора-тадбирларда;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

Ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатилиши;

Кўп қаватли турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашига тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин.

Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 2 ва 3-иловага;

 Ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

Кўп қаватли турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6- иловага;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси;

а) комммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмаси ва   ижтимоий соҳанинг   объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқисин;

Иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ташкилот раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Мусулмонов), туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича  ўринбсари   ;

Ижтимоий соҳа объектларини кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувири ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

5. Қўшработ электр тармоқлари АЖ (А.Мўминов) ва 5-сонли туманлараро Газ таъминоти участкаси Қўшработ ҳудуди (И.Сафаров)га;

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказиш;

Асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Мусулмонов) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларни жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Сайфиддинов), Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (З.Жуманов) ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда;

  2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб  2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экин маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

Ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

8. Туман молия бўлими (А.Холматов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурият кескин ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

   9. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Х.Эртаев)

Жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритилишига тайёрлигини, маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киртиб борсин.

10. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 1 июлдаги 1359-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Ушбу қарор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.

 

Туман ҳокими                                          Х.Оқбутаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2018 йил “____”

августдаги  _____ –сонли қарорига

7- илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

1.

 

2.

 

 

3.

 

 

 

 

4.

 

 

5.

 

 

6.

 

 

 

 

 

7.

 

 

8.

 

9.

 

10.

 

11.

 

12.

 

13.

 

14.

 

 

 

 

15.

 

16.

 

17.

 

18.

 

Х.Оқбутаев

 

И.Сайфиддинов

 

 

П.Атаев

 

 

 

 

Б.Мусулмонов

 

 

Э.Сулаймонов

 

 

 

 

 

Х.Эртаев

 

 

 

 

 

 

 

У.Мамарасулов

 

 

Ш.Қўшбоқов

 

Б.Игамбердиев

 

Рўйхат асосида

 

З.Жуманов

 

З.Сувонқулов

 

А.Холматов

 

А.Дастамов

 

И.Сафаров

А.Мўминов

Б.Аралов

Ф.Очилов

 

-

 

-

 

 

-

 

 

 

 

-

 

 

-

 

 

-

 

 

-

 

-

 

 

 

-

 

-

 

-

 

-

 

-

 

-

 

-

 

-

 

-

 

 

 

 

-

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокими, комиссия раиси

 

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

ўринбосари 

 

туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал

қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги

масалалари бўйича бош мутахассиси в.в.б комиссия раиси

ўринбосари 

 

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

ўринбосари 

                                                           

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

ўринбосари 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, комиссия раиси

ўринбосари 

 

Туман Халқ таълим бўлими мудири

 

 

Туман мактабгача таълим бўлим мудири

 

 

 

 

 

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 

 

 

Касб-ҳунар коллеж директорлари

 

“Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш

бўлим бошлиғи

Туман Ички ишлар бўлим бошлиғи

 

Туман молия бўлими мудири

 

Туман ДСЭНМ бош врачи

 

5-сонли туманлараро Газ таъминоти участкаси филиали директори

 

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

 

Туман “Сувоқава” ДУК директори

 

Туман ИИБ Ёнғин хавфсизлик бўлими бошлиғи

 

Изоҳ; Ишчи гуруҳ таркиби бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига ушуб лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасидаги тегишли вазифасини бажариш юкланган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar

980