ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2768 Центральный банк Республики Узбекистан 13/03/2019 28/03/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2768

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:          

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

 

Марказий банк Раиси

М.Б Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” __________ даги

___/___–сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

  1. 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи – олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 432-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“432. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари - талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.”.

3. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52. Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициенти (бундан буён матнда ЛҚМК деб юритилади) юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади (ЛҚМК = юқори ликвидли активлар/кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим).

Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизи олинади.

Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқимнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти Марказий банк томонидан ўрнатилади ва мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.

ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

барча валюталарда (ЛҚМК);

миллий валютада (ЛҚМК1);

хорижий валюталарда (ЛҚМК2 - барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.”.

4. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“53. СБММК барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади (СБММК = барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси/барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси). СБММК ҳисоблаш намунаси мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган.

СБММК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

барча валюталарда (СБММК);

миллий валютада (СБММК1);

хорижий валюталарда (СБММК2 - барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.

СБММК активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг барқарор ресурслари мавжуд бўлиши учун, шунингдек 1 йилдан ортиқ муддатдаги балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларни қўшиб, ликвидлиликка бўлган талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштиришни) қондириш учун керак.”.

Umumiy takliflar

685