ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2751 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 12/03/2019 11/04/2019 7

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Энергия тежамкор ва замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-2751

Энергия тежамкор ва замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

          Бугунги кунда мамлакатимизда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, маҳаллий рақобатбардош, экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, сифатли қурилиш материалларининг янги турларига бўлган ички талабни қондириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

          Жумладан, сўнгги йилларда республикамизда импорт ўрнини босувчи базальт асосидаги арматуралар, шиша толали композит арматуралар ва трубалар, ғўзапоя ва қамиш асосидаги плиталар, кўпикбетон, газбетон ва полистиролбетонлар, иссиқликни изоляцияловчи материаллар, энергия самарадор иситиш қозонлари ва ускуналари, қуёш сув иситиш ускуналари ишлаб чиқарилмоқда.

          Шу билан бирга, бугунги кунда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинганда, бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

          биринчидан, энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмлар мавжуд эмас;

          иккинчидан, шаҳарсозликда объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш давомида уларни қўллашда рационализаторлик ишлари учун лойиҳа ташкилотларига, буюртмачи вазифасини бажарувчи инжиниринг компанияларига ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларига имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди;

          учинчидан, янги турдаги қурилиш маҳсулотларини шаҳарсозлик ишларида лойиҳалашда рухсат берувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган;

          тўртинчидан, қурилиш тармоғидаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базаси етарли даражада ривожланмаган, лаборатория ускуна ва жиҳозлари маънан ва жисмонан эскирган, конструкторлик бюролари ва синов лаборатория ҳамда полигонларини йўқлиги эса янги турдаги илмий ва мураккаб маҳсулотлар намуналарини тайёрлаш ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини сифатли ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда.

          Мамлакатимизда энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган янги турдаги инновацион қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш, уларни қурилишда қўллаш кўламини кенгайтириш, намунавий лойиҳалар асосидаги уйларнинг лойиҳаларини замонавий ва арзон қурилиш материалларидан ва энергияни тежайдиган технологияларини қўллаган ҳолда такомиллаштириш мақсадида:

         1. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларда фаолият юритаётган барча қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантирсин.

         2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 июлгача бўлган муддатда энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шаҳарсозликда объектларни лойиҳалаш ва қуриш давомида уларни қўллашда рационализаторлик ишлари учун лойиҳа ташкилотларига, буюртмачи вазифасини бажарувчи инжиниринг компанияларига ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларига имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

         3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудлар кесимида қурилиш материаллари ҳом ашё заҳиралари ҳамда бозор талабларидан келиб чиқган ҳолда, 2019-2021 йилларда республикада энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини ишлаб чиқарувчи янги қувватларни яратиш дастури ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига  тасдиқлаш учун киритилсин.

         4. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда  намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, йўллар ҳамда ичимлик суви тармоқларини тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда:

         анъанавий қурилиш материаллари (пишган ғишт, металл арматура, металл трубалар, металл черепица, цемент-қумли сувоқ ва бошқалар) ўрнига энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи ва янги турдаги маҳаллий қурилиш материалларини (полистиролбетон, газбетон, кўпикбетон, кўпиккаучуклар, композит арматуралар, гипскартонлар, ғўзапоя ва қамиш асосидаги плиталар, қуруқ қурилиш қоришмалари, шиша толали композит трубалар, вермикулит ва ўзга ғовак тўлдиргичлар ва бошқалар) қўллаш юзасидан ташкилий ишларни амалга оширсинлар.

         5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг қурилиш соҳасидаги янги турдаги қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машина ва механизмлари ва қурилиш ишлари технологияларини инобатга олган ҳолда, амалдаги миллий қурилиш нормаларини қайта кўриб чиқиш, қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш борасида тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда лаборатория синовларини ўтказиш бўйича Илмий тадқиқот мауссасасини ташкил этиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

         6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, уч ой муддатда қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва ускуналарини кластер усулида ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин.

         7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи янги турдаги қурилиш материаллари ва ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалий фойдаланишнинг механизмларини шакллантиришга қаратилган устувор муаммоларни илмий-техник давлат дастури доирасида эълон қилсин.

         8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири А.Тўхтаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири А.Абдураҳмоновлар зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг    
               Президенти                                                                                            Ш.Мирзиёев

Umumiy takliflar

1163