Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2750 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 11/03/2019 26/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2750

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой маддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.С. Султонов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                  А. Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”________даги ____-сонли қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда:

а) 6-банди қуйидаги мазмундаги “г” кичик банд билан тўлдирилсин:

“г) 2019 йил 1 апрелдан бошлаб 2019-2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.”;

б) 19-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тижорат банклари томонидан тикув-трикотаж корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоизларни қоплаши учун зарур бўлган маблағлар.”.

в) 35-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“2019 йил 1 апрелдан бошлаб 2019-2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):

а) 5-бандда: тўртинчи ва бешинчи хатбошилар “а” кичик банд деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги “б” кичик банд билан тўлдирилсин:

“б) 2019 йил 1 апрелдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2017 йилги ҳосил учун - нархининг 15 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 85 фоизи учун якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш;

2018 йилги ҳосил учун - нархининг 35 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 65 фоизи учун якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш.

Бунда тарафлар ўртасида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тартиби шартнома асосида белгиланади.”;

б) 1-иловасининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Қўшилган қиймат солиғи:

а) 2018 йилгача (2018 йил ҳосили билан бирга) етиштирилган пахта толаси учун жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:

тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан паст даражада бўлганда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, республика ташкилотлари учун пахта толасини сотишда пахта тозалаш заводлари амалда юклаб жўнатиш кунида биржада ҳақиқатда юзага келган нархлардан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғини қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 20/120 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120);

тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан юқори бўлган даврда республика ташкилотларига сотишда қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда прейскурант улгуржи нархдан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади;

б) 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 20/120 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120) ҳисобланади.”.

г) 2-иловаси 14-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар “а” кичик банд деб ҳисоблансин.

қуйидаги мазмундаги “б” кичик банд билан тўлдирилсин:

“б) 2019 йил 1 апрелдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2017 йилги ҳосил учун - нархининг 15 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 85 фоизи учун якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш;

2018 йилги ҳосил учун - нархининг 35 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 65 фоизи учун якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш.

Бунда тарафлар ўртасида мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тартиби шартнома асосида белгиланади.”.

Umumiy takliflar: 0

1004