Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2749 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 11/03/2019 26/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2749

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.С. Султонов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___”_________даги ПҚ-_____-сонли қарорга
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3225-сонли қарорининг:

а) 1 банди қуйидаги мазмундаги “г” кичик банд билан тўлдирилсин:

“г) 2019 йил 1 апрелдан бошлаб 2019-2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.”

б) 2-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тижорат банклари томонидан тикув-трикотаж корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоизларни қоплаши учун зарур бўлган маблағлар.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4069-сонли қарорининг 2-банди “б” хатбошида:

а) қуйидаги мазмундаги олтинчи кичик хатбоши билан тўлдирилсин:

“тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг амалдаги экспорт шартномалари гарови эвазига уларнинг маҳсулотларини экспортолди молиялаштириш;”;

б) олтинчи ва еттинчи кичик хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) еттинчи кичик бандидаги “савдони” сўзи “экспортолди” сўзлари билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar: 0

1034