ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2739 Академия наук Республики Узбекистан 11/03/2019 26/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази” ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-2739

Аҳоли турар жойлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маданий-тарихий обидалар, стратегик аҳамиятга эга бўлган бино ва иншоотлар ҳамда Республиканинг барча ҳудудларида термитларнинг тарқалиши, уларнинг зарарли фаолиятига қарши курашиш ишларини такомиллаштириш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февралдаги 27-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февралдаги 27-сонли қарори билан тасдиқланган Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисидаги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси президенти Б.С.Юлдашев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                              А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ мартдаги

____ - сонли қарорига

 ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 февралдаги “Республика термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисидаги 27-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1.Қарорда:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, Қурилиш вазирлиги ва Маданият вазирликлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги ва муассислигида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи “Республика термитларга қарши курашиш маркази” давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулласин”.

2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар дезинфекция станциялари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари” деган сўзлар “Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

“Жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома асосида термитларга қарши курашиш ишларини амалга ошириш” вазифаси критилсин;

4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Биоорганик кимё институтига тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 1-уй манзилида жойлашган 2 та (618 м2) бинони Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилсин;

мазкур бинони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси биноларининг реализациясидан тушган маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин”.

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари Марказ билан шартнома асосида иш олиб боради.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назоратилари аҳоли яшайдиган уй-жойларда, ижтимоий соҳа объектларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда маданий-тарихий обидаларда термитларга қарши курашиш ва профилактика чора-тадбирларни амалга оширади.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари табиий шароитда термитлар тарқалган ҳудудларда (далаларда, қабристонларда, чўл зоналарда ва бошқа очиқ жойларда) уларга қарши курашиш ва профилактика чора-тадбирларни амалга оширади”.

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 2019 йилдан бошлаб  термитларга қарши ем-хўраклар ва курашиш воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ изланишларни давлат илмий техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар мавзулари рўйхатига киритилишини режалаштирсин”.

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар термитлар кенг тарқалган ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилишига ер майдонлари ажратилишини таъқиқласин ва термитлар зараридан келиб чиқадиган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли яшайдиган уй-жойларда термитларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш учун ҳар йили смета харажатларини тасдиқлашда маблағ ажратиш қатъий белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳудудларда қабристон ва унга чегарадош ер майдонларида термитларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш учун ҳар йили смета харажатларини тасдиқлашда маблағ ажратиш қатъий белгилансин”.

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қурилиш вазирлиги Марказ билан биргаликда термитлар кенг тарқалган ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилиши амалга ошириладиган ер майдонларида буюртмачиларнинг Марказдан термитлар тарқалиши юзасидан илмий асосланган хулоса олишларини мажбурийлигини 2019 йилдан бошлаб режалаштирсин”.

Umumiy takliflar

749