ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2705 Национальная гвардия Республики Узбекистан 06/03/2019 21/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2705

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 майдаги 195-сон қарори билан  тасдиқланган Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисида низомнинг 8-бандидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» сўзлари билан «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида низомнинг                   3.1-бандидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан, «Ички ишлар органларига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига» сўзлари билан, «Ички ишлар вазирлигининг» сўзлари «Миллий гвардиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 373-модда) билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида низомнинг 21-банди биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига        1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) қуйидаги мазмундаги 37-позиция қўшилсин:

37

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

25

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

25

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 41-сон, 450-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 3-бандидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари  билан алмаштирилсин;

б) 4-банддаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардияси» сўзлари қўшилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 мартдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисида намунавий низомда:

а) 5-банд биринчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банддаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари  билан алмаштирилсин;

в) 11-банд иккинчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 27-банддаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардия бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 57-модда) рус тилидаги матнида:

а) 4-бандидаги «Министерству внутренних дел» сўзлари «Национальной гвардии» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Министерства внутренних дел» сўзлари «Национальной гвардии» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидаларида:

а) 5-банддаги «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» республика бирлашмасига» сўзлари «Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасига» сўзлари билан, «ички ишлар органлари ҳузуридаги техник қўриқлаш ва ҳаракат қилиш пунктлари (ПТОР)га» сўзлари «Миллий гвардия қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-банддаги «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» республика бирлашмаси» сўзлари «Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси» сўзлари билан, «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Миллий гвардия» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 18-банддаги «Давлат хавфсизлик хизмати» сўзларидан кейин «Миллий гвардияси» сўзлари қўшилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 25-сон, 309-модда) билан тасдиқланган «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низом 15-бандидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардия бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори (ҚҲММБ, 01.10.2017 й.; 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда:

а) 9-банд еттинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 63-банд бешинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг 5-позициясидаги «Маълумот тақдим қилиш учун масъул орган» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари)» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 мартдаги 399-сон қарори (ҚҲММБ, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 12-банд олтинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари  билан алмаштирилсин;

б) 44-банд бешинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 54-банд еттинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга            4-илова XI позицияси иккинчи устунидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-илованинг 4-позициясидаги «Қуйидагиларга нисбатан ишчи органга тақдим этиладиган маълумотлар» устунидаги «ички ишлар органларининг» сўзлари «Миллий гвардиясининг» сўзлари билан ҳамда «Маълумот тақдим қилиш учун масъул орган» устунидаги «Ички ишлар вазирлиги (Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари)» сўзлари «Миллий гвардия (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари)» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори (ҚҲММБ, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон) билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга          8-иловада:

а) 076 кодли позиция чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги мазмундаги 180-1 кодли позиция қўшилсин:

180-1

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари

в) қуйидаги мазмундаги 380 ва 381 кодли позициялар қўшилсин:

380

Миллий гвардия органлари

381

Қўриқлаш бош бошқармаси

 

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарори (ҚҲММБ, 01.06.2018 й., 09/18/406/1294-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомнинг 9-банди бешинчи хатбошисидаги «Ички ишлар органлари» сўзлари «Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори (ҚҲММБ, 30.08.2018 й., 09/18/697/1817-сон) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида низомнинг                2-бандидаги «ва қўриқлаш хизматлари» сўзлари «хизмати» сўзи билан алмаштирилсин, «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» сўзларидан кейин «қўриқлаш хизматлари ва» сўзлари қўшилсин.

 

Umumiy takliflar

1527