ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2690 Хокимият Джизакской области 05/03/2019 20/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жиззах вилоятида 2019 йил март ойидан сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун янги тариф даражалари ҳамда ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ киритилиши тўғрисида
ID-2690

Жиззах вилоятида 2019 йил март ойидан сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун янги тариф даражалари ҳамда ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ киритилиши тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижросини таъминлаш, шунингдек сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун янги тариф даражалари ҳамда ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ киритиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшири
ғи ижро учун қабул қилинсин.

2. Жиззах “Сувоқова” ДУК (З.Мамарасулов)га:

Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифларнинг амалга киритилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ва истеъмолчилар эътиборига етказилишини таъминласин;

3. Мажбурий ижроси бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси (С.Жабборов) Жиззах “Сувоқова” ДУК (З.Мамарасулов) билан биргаликда:

2019 йилнинг март ойидан сув таъминоти ва оқава сув учун янги тарифларда ҳамда ичимлик сув таъминоти хизмат тарифларига махсус устама ҳақ қўшилган ҳолда истеъмолчилардан ундирсин;

2019 йил март ойидан 1 м3 ичимлик суви тарифига белгиланган устама ҳақ
(50 сўм/м3), оқова сув хизматлари учун 1 м3 чиқариладиган оқова сув ҳажмига махсус устама ҳақ миқдори учун (50 сўм/м3), белгиланган муддатларда ҳисоб-китоб қилиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Молия вазирлиги ягона ғазна ҳисоб варағидаги махсус шахсий ҳисоб варағига ўтказиб борилишини таъминласин.

5. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (М.Бобобеков)га мазкур қарорнинг ижросини белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг  2018 йил 20 январдаги 63-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бинокулов)га ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда белгиланган тартибда Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти (jizzax.uz)га жойлаштирилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнининг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Рахмонқулов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими:                                                   Салиев.Э.А

Umumiy takliflar

529