ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
266 Министерство юстиции Республики Узбекистан 16/08/2018 31/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-266

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун юридик шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

ўн кун муддатда – давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ________________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

                                                                                    Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                                  Бош вазири                                                                                А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________
___-сон қарорига

1-илова

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик шахсларга (бундан буён матнда лицензия даъвогари деб юритилади) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари (бундан буён матнда давлат хизматлари деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига маълумотлар узатиш тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларида фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш бўйича хужжатлар ушбу Регламент асосида тақдим этилади.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида бериладиган лицензияларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг фаолияти унинг йиллик иш режасига мувофиқ тартибга солинади.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

3. Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг, яъни:

маҳаллий тармоқлар;

шаҳарлараро тармоқлар;

халқаро тармоқлар;

кўчма радиотелефон алоқа тармоқлари;

маълумотлар узатиш тармоқлари;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши (телекоммуникациялар тармоқларини реконструкция қилиш (кенгайтириш, қайта жиҳозлаш) билан боғлиқ ишларни ҳам ўз ичига олади), улардан фойдаланиш (телекоммуникациялар тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ишларини ҳам ўз ичига олади) ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт.

4. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)нинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириши тақиқланади.

5.  Агар:

телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти ёки саноат корхонаси биноси ва ҳудуди билан чекланган ёхуд абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса;

юридик шахс маҳаллий, шаҳарлараро алоқа хизматлари кўрсатса, шунингдек дўкончалар, лавкалар, дўконлар, барлар, ресторанлар, дорихоналар, ўйин комплекслари, санаторийларда, автомобиль бош йўллари бўйида маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса (алоқанинг таксофон хизматлари) ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса);

фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса;

ўз (субъектнинг ўзига тегишли) телекоммуникациялар тармоқларидан (маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш) телекоммуникациялар хизматларини кўрсатмасдан фақат ишлаб чиқариш-технологияси мақсадларида фойдаланилса, лицензия олиш талаб этилмайди.

Маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, телекоммуникациялар операторлари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширадилар.

6. Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар намунавий (оддий) ёки якка тартибдаги лицензиялар бўлиши мумкин.

Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига телекоммуникациялар соҳасида ягона шартлар ва талаблар асосида фаолиятни амалга оширишга чекланмаган доирадаги юридик шахсларга бериладиган лицензиялар киради.

Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар аниқ шароитларга қараб миқдори, муддати, амал қилиш ҳудуди, фаолият объектига кўра чекланади. Бунда якка тартибдаги лицензияларнинг амал қилиш муддати 5 йилдан кам бўлиши мумкин эмас.

7. Якка тартибдаги лицензиялар маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга берилади.

Халқаро тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга якка тартибдаги лицензия биринчи марта фақат битта даъвогарга берилади, унинг амал қилиш муддати тамом бўлгач фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишга якка тартибдаги лицензиялар бошқа даъвогарларга ҳам берилиши мумкин.

Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг айрим турларига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар) ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Танловлар (тендерлар) ўтказиш шартлари, тендер таклифларини кўриб чиқиш муддатлари, малака талаблари, лицензия талаблари лойиҳалари ва лицензия бериш учун даъвогарларни танлаш шартлари, мезонлари матбуотда эълон қилинади.

8. Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.

9. Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатишга лицензиялар, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига берадиган лицензиялардан ташқари, амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

10. Кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларида фойдаланиш ва хизматлар кўрсатишга лицензиялар 15 йилгача бўлган муддатга, бироқ 5 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш (трансляция ва ретрансляция қилиш)га лицензия 5 йил муддатга берилади.

11. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

12. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

13. Фаолиятнинг тегишли турларига лицензия талаблари ва шартларида уларнинг хусусиятига боғлиқ равишда якка тартибдаги ва намунавий лицензиялар учун умумий бўлган қуйидаги асосий маълумотлар, тавсифлар, талаблар ва шартлар бўлиши керак:

лицензия доирасида амалга оширишга рухсат бериладиган телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турлари;

лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга рухсат этиладиган ҳудуд чегараси;

асосий асбоб-ускуна ва иншоотларнинг техник тавсифлари;

радиочастоталарнинг ажратилган номиналлари ёки полосалари (телевизион каналларнинг номерлари, кўчма радио алоқа ва симсиз фойдаланиш стандартларининг номи ва бошқалар);

тармоқларни ривожлантиришни ташкил этиш режаси ва прогнози;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификациялашни таъминлаш;

кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиш;

тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек улар ўртасида ўзаро-ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби;

техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларнинг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифлари;

давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талаблар;

берилган номиналлар ёки радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш тартиби;

хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга етказиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти орқали етказиш;

телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;

фавқулодда ҳолатларда, шунингдек оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;

умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда лицензиатнинг иштирок этиши;

атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши хавфсизлик ва саноат санитарияси;

телекоммуникациялар тармоқлари, иншоотлари ва объектларини лойиҳалаш ва қуриш;

фаолиятни бошлаш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддати;

оператив-техник бошқарув тизими билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;

телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш;

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида беш йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида уч нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;

қурилиш меъёрлари ва нормаларига, идоравий техник лойиҳалаштириш меъёрларига риоя қилиш.

Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча равишда қуйидаги мажбурий талаблар ва шартлар бўлиши керак:

лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда кўрсатиладиган хизматларнинг номи;

белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;

умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш;

умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар).

 

3-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

14. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон равишда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

15. Лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг
2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги кўрсатилади.

16. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда – телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда – лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати;

б) тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони
ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);

в) лицензия даъвогари томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар:

объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси;

Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда);

бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Тасдиқлаш шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиш тарзида бўлиши мумкин.

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари, жумладан Интернет, маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олишда мазкур банднинг “а” ва “б” кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.

Лицензия даъвогаридан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

17. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, лицензия даъвогари маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

18. Лицензия даъвогари Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари лицензия даъвогари ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

19. Давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун амалга оширилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-рақамига ўтказилади.

20. Лицензия даъвогарида ЭРИнинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимнинг тўланмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

21. Лицензия даъвогари давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Лицензия даъвогари давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.

22. Лицензия даъвогари Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия даъвогарининг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 20 дақиқа ичида лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

23. Лицензияловчи орган сўровнома тушган кундан бошлаб 15 кун ичида лицензия даъвогарига лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилади ёки аниқ асосларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда лицензияни беришни рад этади.

24. Лицензияловчи орган томонидан лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг лицензия бериш учун давлат божи суммаси ва уни тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда хабарнома расмийлаштирилиб, лицензияловчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон равишда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома тушган куни бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

25. Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:

50 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;

50 фоизи - давлат бюджетига йўналтирилади.

26. Лицензия даъвогари томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг:

лицензияловчи орган бир кун ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади;

Давлат хизматлари маркази лицензия келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.

27. Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор қилиниши учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

28. Лицензия беришни рад этиш учун Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган ҳолатлар асос бўлади.

Лицензия беришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан лицензияни олиш учун қайта мурожаат қилиши учун етарли муддат кўрсатилади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда лицензияловчи орган 20 дақиқа ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

29. Лицензия шакллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

30. Лицензияни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳамда муддатини узайтириш Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан Давлат хизматлари марказлари томонидан ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.

4-боб. Якуний қоидалар

31.     Берилган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, амал қилиши тўхтатиб турилган ва тугатилган ҳамда муддатини узайтирилган лицензиялар “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.

32.     Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш ҳамда лицензиялар реестрларини юритиш Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

33. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

35. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

36. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ даги

___-сон қарорига

2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон  қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 11-сон, 73-модда) 2-банди ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2.  Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, __-модда) 5-илованинг 16-банди “б” кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й.,
    9-сон, __-модда).
  4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2005 йил 5 июлдаги 155-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 7-сон, __-модда) илованинг 1-банди “б”, “в” ва “г” кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Вазирлар Маҳкамасининг “Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, __-модда) 6-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)”ги 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, __-модда) 1-илованинг 30-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  7. Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2009 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, __-модда).
  8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)”ги 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, __-модда) илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)”ги 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, __-модда) 1-илованинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)”ги 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, __-модда) илованинг 9-банди “б” кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  11. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)”ги 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, __-модда) 1-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  12. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702 сон Фармони)”ги 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, __-модда) илованинг 10-банди “б” кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  13. Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига  (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, __-модда) 4-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар

кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Лицензия даъвогари

 
  1. Лицензияни олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш;

 

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровномани лицензияловчи органга юбориш.

 

1. 20 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Лицензияловчи орган

 

1. Лицензия даъвогарига лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилиши ёки аниқ асосларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда лицензияни беришни рад этиш.

2. Лицензияни бериш ҳақида лицензия бериш учун давлат божи суммаси ва уни тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда хабарнома расмийлаштирилиб, лицензияловчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон равишда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

 

1. 15 иш куни мобайнида

2. Қарор қабул қилингандан сўнг

     
             

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади

 

Хабарнома тушган куни

     
             

5-босқич

 

Лицензия даъвогари

 

Лицензияни олиш учун давлат божи тўловини амалга ошириш.

 

3 ой мобайнида

     
             

6-босқич

 

Лицензияловчи орган

 

Лицензия даъвогари томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштириш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштириш ҳамда уларни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юбориш.

 

1 кун мобайнида

     

 

             

7-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юбориш ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда бериш ёҳуд билдиришномани лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Лицензия ёки билдиришнома келиб тушган куни

     

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш,

қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини

амалга оширишни лицензиялаш бўйича давлат хизматларини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

 

I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот:

 

 

1. Тўлиқ номи:

 

 

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

 

3. Фаолиятни амалга ошириш жойи:

 

 

4. Почта манзили:

 

 

5. Электрон почта манзили:

 

 

6. Телефон рақами:

 

 

7. Банк муассасасининг номи:

 

 

8. Банкдаги ҳисоб рақами:

 

 

9. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури:

 

 

II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар, маълумотлар, тавсифлар, талаблар ва шартлар рўйхати:

 

1. Лицензия доирасида амалга оширишга рухсат бериладиган телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турлари:

 

 

2. Лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилиши:

 

 

3. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга рухсат этиладиган ҳудуд чегараси:

 

 

4. Асосий асбоб-ускуна ва иншоотларнинг техник тавсифлари:

 

 

5. Радиочастоталарнинг ажратилган номиналлари ёки полосалари (кўчма радио алоқа ва симсиз фойдаланиш стандартларининг номи ва бошқалар):

 

 

6. Тармоқларни ривожлантиришни ташкил этиш режаси ва прогнози мавжудлиги:

 

 

7. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификациялашни таъминлаш:

 

 

8. Кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш:

 

 

9. Фойдаланувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиш:

 

 

10. Тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек улар ўртасида ўзаро-ҳисоб-китоб шартлари ва тартибига риоя қилиш:

 

 

11. Техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларнинг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифлари:

 

 

12. Давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талабларга риоя қилиниши:

 

 

13. Берилган номиналлар ёки радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш тартибига риоя қилиш:

 

 

14. Хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга етказиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти орқали етказиш:

 

 

15. Телефон орқали сўзлашувлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш:

 

 

16. Фавқулодда ҳолатларда, шунингдек оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш (Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет, маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали провайдер хизматлари кўрсатиш фаолиятига лицензия олишда IP-адрес кўрсатилади):

 

 

17. Умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда лицензиатнинг иштирок этиши:

 

 

18. Атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилишга риоя қилиши:

 

 

19. Телекоммуникациялар тармоқлари, иншоотлари ва объектларини лойиҳалаш ва қуриш:

 

 

20. Фаолиятни бошлаш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддати:

 

 

21. Оператив-техник бошқарув тизими билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш:

 

 

22. Лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш:

 

 

23. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;

 

 

24. Телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш.

 

 

25. Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида беш йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида уч нафар мутахассиснинг мавжудлиги:

 

 

26. Қурилиш меъёрлари ва нормаларига, идоравий техник лойиҳалаштириш меъёрларига риоя қилиш:

 

 

Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча талаблар:

 

1. Лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда кўрсатиладиган хизматларнинг номи:

 

 

2. Белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш:

 

 

3. Умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш:

 

 

4. Умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар) мавжудлиги:

 

 

III. Илова қилинадиган ҳужжат:

 

1. Телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати:

 

 

2. Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати:

 

 

3. Тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар):

 

 

4. Лицензия даъвогари томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар:

 

 

5. Объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси:

 

 

6. Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда):

 

 

7. Бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат (шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини):

 

         

 

Мазкур сўровноманинг лицензия даъвогари томонидан тасдиқланиши, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилигини билдиради

 

 

Лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси

Umumiy takliflar

1217