ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
263 Хокимият Самаркандского района 16/08/2018 31/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849 сонли "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ сонли шу ҳақдаги қарорлари тўғрисида
ID-263

 

 

 

 

 

 

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги
ПҚ-3849 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ сонли шу ҳақдаги қарорлари ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги
ПҚ-3849 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил
21 июндаги 485-Қ сонли шу ҳақдаги қарорлари ижроси ва туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги
ПҚ-3849 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил
21 июндаги 485-Қ сонли шу ҳақдаги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур қарорлари билан:

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йул қўйилган камчиликлар ва масалалар комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий
уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ (Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган пшлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир ҳудуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул килинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар:

а) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқланганлиги.; Ушбу комплекс чора-тадбирларда:

вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилиши;

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари
5-иловага мувофиқ;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги.;

Вилоят комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилиши;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича – вилоят ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

вилоятнинг ҳар бир ҳудуди, тумани (шаҳри) бўйича бошқарма, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

 корхона ва ташкилотлар бўйича – туман ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди, маҳалласи бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

5. Туман ўринбосари Қ.Қурбонов:

тумандаги маҳаллалар ҳамда аҳоли пунктларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар ва канализация тармоқлари, маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин;

туман “Зарафшон” ЭТК (А.Шукуров), туман “Дўстлик” ЭТК (Ш.Саломов), Самарқанд ҳудудий газ таъминоти 2-сон участкаси (М.Пардаев) билан биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари (Қ.Қурбонов), туман “Зарафшон” ЭТК (А.Шукуров), туман “Дўстлик” ЭТК (Ш.Саломов), Самарқанд ҳудудий газ таъминоти 2-сон участкаси (М.Пардаев) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Раджабов) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Норов), туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (А.Зиёев), тумандаги корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида маҳаллалар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

9. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Восеев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

10. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (С.Шарипов) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

11. Туман комиссияси аъзолари туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

13. Туман ҳокимининг ““Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 24 июндаги 330-Қ-сонли шу ҳақдаги қарорлари тўғрисида”ги 2017 йил 7 июлдаги 1607-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Норов, Р.Раджабов, Х.Ўроқов, Қ.Қурбонов) зиммаларига юклансин.

 

Туман ҳокими                                                                                 Ш.Джамалов

 

 

 

 

 

 

----------------------------------------------------

* 1-илова рус тилида берилган.

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2018 йил

  ---- -июлдаги  ---- -Қ сонли қарорига

7-илова

 

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

21-июлдаги 485-Қ сонли қарори

билан тасдиқланган

 

Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси

 

ТАРКИБИ

 

 

Э.Турдимов                                      - вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи,
                                                                        комиссия раиси

 

Ш.Худойбердиев                             - вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Лавозимига кўра                              - вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
                                                                       капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал
                                                                       хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия
                                                                        раиси ўринбосари

 

Р.Қобилов                                         - вилоят ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

К.Қурбонов                                      - вилоят ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

А.Хушманов                                     - вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
 капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, комиссия котиби

 

Р.Сатторов                                        - вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
 бошқармаси бошлиғи

 

Р.Юлдашев                                       - вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

Н.Садинова                                      - вилоят мактабгача таълим бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

А.Жўраев                                          - вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

А.Насимов                                        - вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

                                                           бошқармаси бошлиғи

 

Х.Назаров                                         - вилоят ҳокимлиги Ҳудудларни комплекс
 ривожлантириш ва иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи

 

 

 

А.Тошпулатов                                  - вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

 

Б.Мирзаев                                         - вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси бошлиғи

                                                          

 О.Бойқобилов                                 - вилоят ДСЭНМ бош врачи

 

Ш.Махмудов                                    - Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий
 филиали директори

 

М.Пардаев                                        - “Самарқанд ХЭТК” АЖ директори

 

К.Юсупов                                         - вилоят “Сувоқова” ДУК директори

 

Ё.Қурбонов                                      - вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК директори

 

Ф.Хамидов                                       - “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК Бухоро узели
                                                                      бошлиғининг Самарқанд ҳудуди бўйича ўринбосари

 

Ф.Хусаинов                                      - “Темирйўлёнилғитаъмин” БЁОХ директори

 

С.Мирсаидов                                    - вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

И.Махсумов                                      - “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими

                                                           Бош технологи

 

О.Хошимов                                      - “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси вилоят

                                                           бўлими бошлиғи

 

З.Шарапов                                        - “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси
 Самарқанд минтақавий тоғ-кон инспекцияси бўлими

                                                           бошлиғи

 

Изоҳ:

1. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари комиссия аъзоси ҳисобланади.

2. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тасдиқланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 

    

 

 

 

Туман ҳокимининг 2018 йил

  ---- -июлдаги  ---- -Қ сонли қарорига

8-илова

 

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

21-июлдаги 485-Қ сонли қарори

билан тасдиқланган

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси

 

ТАРКИБИ

 

 

Ш.Джамалов                                     - туман ҳокими вазифасини бажарувчи,
                                                                        комиссия раиси

 

Ф.Норов                                            - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Қ.Қурбонов                                       - туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
                                                                       капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал
                                                                       хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия
                                                                       раиси ўринбосари

 

Р.Раджабов                                       - туман  ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Х.Ўроқов                                          - туман  ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Ш.Джумаев                                       - туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
 капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, комиссия котиби

 

С.Шарипов                                       - туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
 бошқармаси бошлиғи

 

Б.Мардонов                                      - туман ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

Д.Азизова                                         - туман мактабгача таълим бошқармаси

                                                           бошлиғи

 

Ф.Валиев                                          - туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 

А.Зиёев                                             - туман ҳокимлиги Ҳудудларни комплекс
 ривожлантириш ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи

 

 

 

А.Сулаймонов                                 - туман Ички ишлар бўлими бошлиғи

 

Ш.Восеев                                          - туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи

                                                          

 О.Бойқобилов                                 - вилоят ДСЭНМ бош врачи

 

М.Пардаев                                        - Самарқанд ҳудудий газ таъминоти  2-сонли участкаси бошлиғи

 

А.Шукуров                                       - “Зарафшон” ЭТК бошлиғи

 

Ш.Саломов                                       - “Дўстлик” ЭТК бошлиғи

 

М.Турсунов                                      - вилоят “Сувоқова” ДУК Самарқанд тумани
филиали директори

 

Ж.Рахмонов                                     -туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси

                                                           бошлиғи

 

И.Махсумов                                      - “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими

                                                           Бош технологи

 

Изоҳ:

1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тасдиқланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 

Umumiy takliflar

1770