ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2629 Центральный банк Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2629

ЛОЙИҲАЛойиҳа

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банки раиси                                                             М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси
                Марказий банки Бошқаруви ва
                Давлат божхона қўмитасининг

                2019 йил “___” ________даги

                _________-сон қарорига

 

                ИЛОВА

 

 

 

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 6-банддан “муҳр ва” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказилади.”.

3. 25-бандидаги “Жамғарманинг” деган сўз “республика бюджетининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 28-бандидаги “Давлат божхона қўмитаси ва Жамғармага” деган сўзлар “Давлат божхона қўмитасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

Молия вазири                                                                    Ж. Қўчқоров

 

2019 йил “___” _________

Umumiy takliflar

600