ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2628 Центральный банк Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-2628

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш
қоидаларининг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нақд пул қабул қилинганда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ҳамда кассир томонидан имзоланган, кассир штампи (штамп мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган касса кирим ордери ёки касса аппаратининг изи туширилган чипта (слип) пул топширган шахсга берилади.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси         

                                   М. Нурмуратов

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

_____-сон

Umumiy takliflar

618