ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2624 Центральный банк Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-2624

ЛОЙИҲА

 

 

    

 

 

 

 

 

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банки раиси

                       М.Б. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2019 йил ___ __________ даги

____/___-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 52-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52. Нақд пул чек дафтарчалари “Давлат белгиси” Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан чоп этилаётганида, нақд пул чек дафтарчасининг ҳар бир варағига буюртма берган банкнинг номи қайд этилган бўлиши шарт. Банк томонидан хўжалик юритувчи субъектга нақд пул чек дафтарчасини бериш, мижознинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.”.

2. 109-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 “109. Мижознинг инкассация сумкасига (қопига) нақд пул тушумлари билан биргаликда тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари ҳам солинган бўлса, назоратчи ҳар бир ҳисоб-китоб чеки тўғри расмийлаштирилганлигини (унда имзолар мавжудлигини, сўз ва рақам билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мослигини, хўжалик юритувчи субъект масъул ходимининг имзоси чекда мавжудлигини) текширган ҳолда кассирлардан қабул қилиб олиши керак.”.

3. 126-бандда:                

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“50 000 сўмлик банкнотлар учун - эни 15 mm бўлган иккита кўк йўлли;”

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“100 000 сўмлик банкнотлар учун - эни 15 mm бўлган иккита тўқ жигарранг йўлли бўлиши шарт.”.

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. 132-банднинг биринчи хатбошидаги “ва 50 000” сўзлари “, 50 000 ва 100000” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 193-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“193. Кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдининг олд муқовасига мазкур Йўриқноманинг 30-иловасида кўрсатилган кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдининг шакли елимлаб қўйилади. Шундан сўнг, кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилди олд муқовасига зарурий маълумотлар қайд этилиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилади.”.

6. Йўриқномага 25-илова (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкнот ва тангаларини тўловга яроқли эканлигини аниқлаш мезонлари) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги “ва 50 000” сўзлари “, 50 000 ва 100000” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 8а, 9 ва 12-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин. 

Umumiy takliflar

658