ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2620 Министерство культуры Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисида
ID-2620

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида тўланиши инобатга олинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасинингмаданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамдаВазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментигаюклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
___” февралдаги____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган драматик ва мусиқий асарларни танлаш ва харид қилиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғига асосан амалга оширилади.

3. Комиссия маданият ва санъат муассасаларида юксак бадиий ғояга эга бўлган мусиқий ва драматик асарлар билан мунтазам бойитиб бориш ишларини амалга оширувчи ва асарларнинг ижодий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиловчи коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.

4. Комиссия малакали соҳа мутахассисларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан шакллантирилади ҳамда вазирнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тавсияси билан асосий иш жойидан белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.

5. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи тўлаш мақсадида тақдим этилган асарларни қабул қилиш, уларни рўйхатга олиш ва белгиланган тартибда Комиссияга тақдим этиш:

драматик ва мусиқали – драматик асарлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Репертуар-таҳририят шўъбаси томонидан;

мусиқий асарлар бўйича - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Репертуар-таҳририят шўъбаси ва Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Комиссиянинг ишчи органлари (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

6. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Маданият вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари

7. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ишчи орган томонидан тақдим этилган асарларни кўриб чиқиш;

тақдим этилган асарларни муҳокама қилиш ва унинг мазмун - моҳияти, бадиий, ғоявий, маънавий, маърифий, тарбиявий аҳамияти ва томошавийлигини баҳолаш;

асарларни яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш бўйича хулосаларни тайёрлаш;

тақдим этилган асарларни яратганлиги учун муаллифлик ҳақини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида белгилаш;

асарларни давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида саҳналаштирилиши ва ижро этилиши бўйича тавсиялар бериш;

асарларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тайёрланган хулоса
ва тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари

8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

асарлар муаллифларига асарларни қайта кўриб чиқиш ва киритиш тўғрисида тавсиялар ва таклифлар бериш;

асарларни кўриб чиқиш жараёнига соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб этиш;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссия ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни сўраб олиш.

9. Комиссия мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш бўйича қўйиладиган талаблар

10. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича барча асарлар белгиланган тартибда муаллифлар аризасига асосан тегишли Ишчи органига тақдим этилади.

11. Муаллифлик ҳақини олиш учун тақдим этиладиган асарлар билан биргаликда талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ва ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

12. Комиссия Ишчи орган томонидан тақдим этилган асарларни кўриб чиқиш тартиби, ҳар бир асарга қўйиладиган талаб ва мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

13. Комиссия томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилган ҳамда муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича ижобий деб топилган асарлар бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Комиссия томонидан киритилган оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича хулосаларига асосан белгиланган тартибда асар муаллифлари билан шартномалар тузиш масаласини кўриб чиқади.

Бунда, асар муаллифи Комиссия хулосасида қонунчиликда белгиланган асарни яратганлик учун муаллифлик ҳақи миқдорларида тўланишига розилик билдирганда, у билан белгиланган тартибда шартнома тузилади.

14. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича асар муаллифлари билан шартномалар:

муаллифлик ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;

муаллифлик ҳақи давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланганда – тегишли давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари томонидан белгиланган тартибда тузилади.

5-боб. Молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тартиби

15. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида ҳамда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

16. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш учун Комиссиянинг хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли буйруғи ҳамда унга асосан муаллиф билан тузилган шартнома асос бўлади.

17. Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш бўйича барча тузилган шартномалар ва улар бўйича амалга оширилган харажатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳисобхонасида алоҳида ҳисоботлар юритилиши зарур.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

18. Комиссия фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.

19. Комиссия томонидан асарларни яратганлик учун муаллифлик ҳақи тўлаш бўйича ижобий хулоса олган муаллифлик асарлари нусхалари Маданият вазирлигида сақланади.

20. Муаллифлик ҳақи тўланган асарлар 6-12 ой давомида давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида саҳналаштирилиши ҳамда ижро этилиши шарт.

21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Комиссия хулосасидан рози бўлмаса, хулоса тақдим этилган кундан 3 иш куни ичида Комиссияга ёзма равишда барча асосларни келтирган ҳолда хулосани инобатга олинмаслигини билдиради.

22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

641