ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2617 Хокимият Карманинского района 01/03/2019 16/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019 йилда тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2617

ЛОЙИХА

 

2019 йилда тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

ҚАРОР

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (келгусида “Низом”, рўйхат рақами 2452, 2013 й., 25 апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) асосан туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН :

 

            1.Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага ва техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            2.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят Кармана туман бўлими (К.Хасанов)га :

            техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрикдан ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

            техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этмаган техникалар юзасидан ёзма кўрсатма бериш;

            ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини ва асбоб-ускуналарни кўрсатмада белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказмаган ҳамда улардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техник хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкдорга нисбатан тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига тақдим қилинсин.

            3.Ҳисобида қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб-ускуналари мавжуд бўлган мулкдорларга ушбу техника ва асбоб-ускуналарни юқоридаги “Низом”да ва иш режасида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказиш юклатилсин.

4.Мулкдорлардан юқоридаги “Низом”нинг 3-қисмида белгиланган миқдорларда техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғим ундирилсин.

            5.Ушбу қарор “Karmana ovozi” газетасида расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

6.Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                                                 Ф.Умаров

Umumiy takliflar

462