ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2601 Центральный банк Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2601

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/6-сон қарори (рўйхат рақами 2994, 2018 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 14-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

             Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

                               ___-сон

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” __________ даги

___/___–сон қарорига

ИЛОВА

 

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 6-банддан “, ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 2-5-иловалардан “муҳр” деган сўз чиқариб ташлансин.

Umumiy takliflar

574