ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2597 Центральный банк Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-2597

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг
1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ–4127-сон “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105 модда) билан тасдиқланган Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

               Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

                               _____-сон

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

Umumiy takliflar

621