ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2595 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2595

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги
ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир                                                              Ш. Кудбиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ш.,
2019 йил “___”
__________
_____- сон

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2019 йил “     “_________

____ -сон буйруғига

 

ИЛОВА

 

 

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

 киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 2.10. – банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

2. 2.11. – банднинг иккинчи хатбошисидаги “ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 3.1.– банднинг биринчи хатбошидаги “ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади”.деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 6.1.– банднинг еттинчи хатбошидаги “ва сурғучли мухр” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 5 – иловадаги “М.Ў.” қисқартма чиқариб ташлансин.

 

 

 

 

Umumiy takliflar

1043