ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2592 Верховный суд Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2592

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 162-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда баён этилиши мумкин, бундан ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судгача мажлис ўтказиш ҳоллари мустасно”;

2) қуйидаги мазмундаги 1631-модда билан тўлдирилсин:

 

1631-модда. Судгача мжлис

 

Зарур бўлган ҳолларда, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судья судгача мажлис ўтказиши мумкин.

Бунда судья:

1) даъвогарни ўзи арз қилинган талабларнинг моҳияти бўйича сўроқ қилади, ундан жавобгар билдириши мумкин бўлган эътирозларни аниқлайди ва, агар бу зарур бўлса, даъвогарга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади, шунингдек арз қилинган талабларидан воз кечиш ҳуқуқини ҳамда воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;

2) ишнинг ҳолатлари бўйича жавобгарни сўроқ қилади, даъвогарнинг талабига қарши унинг қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан тасдиқланиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек жавобгарга даъвогарнинг талабларини тан олиш ёхуд қарши талаблар қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради, алоҳида мураккаб ишлар бўйича эса, жавобгарга иш юзасидан ёзма тушунтиришлар тақдим этишни таклиф қилади. Жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда унинг томонидан ёзма тушунтиришлар ва далиллар тақдим этилмаганлиги ишни ишдаги мавжуд далиллар бўйича кўриш учун тўсқинлик қилмайди;

3) тарафлардан келишув битими ёки низоларни ҳал қилишнинг муқобил усулларини тузиш эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;

4) ишнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган илтимоснома ва ҳужжатларни топшириш муддатларини, агар мавжуд бўлганда гувоҳлар рўйхатини алмашишни назарда тутувчи суд муҳокамасининг прогноз жадвалини аниқлайди;

5) суд мажлисида ҳозир бўлган тарафлар ва бошқа манфаатдор шахслардан улар ўртасида ушбу ишнинг судга тааллуқлилиги масаласи бўйича келишув мавжудлигини, ушбу Кодекс 163-моддасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигини аниқлайди.

Судгача мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида тарафлар ва бошқа манфаатдор шахслар хабардор қилинганлик фактини қайд этадиган суд чақирув қоғозлари, буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

Судгача мажлис ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади: судгача мажлис ўтказилган йил, ой, сана ва жой; ишни юритаётган суднинг номи; судья ва мажлис котибининг (судья ёрдамчиси ёки катта ёрдамчиси) исми шарифи; тарафлар, бошқа манфаатдор шахслар ва уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар; тарафлар томонидан берилган тушунтиришлар.

Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда баённома тузилмайди.

Судгача мажлис ўтказиш билан ишни суд муҳокамасига тайёрлаш даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.

Ушбу Кодексда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, судгача мажлисда иш юритиш тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши мумкин”;

3) 171-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Суд кўзда тутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан:

тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган тақдирда;

агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса;

ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси, агар суд ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисобласа, келмаган тақдирда;

тарафнинг қўшимча далиллар тақдим этиш ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарурати билан боғлиқ ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича;

суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далил мавжуд бўлмаганда;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

иккинчи жавобгар ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда, суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.

Суд муҳокамаси уни кейинга қолдиришга асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган муддатга, ушбу Кодексда суд муҳокамаси учун белгиланган муддат доирасида кўпи билан ўн кунга қолдирилиши мумкин.

Суд муҳокамасини кейинга қолдиришлар сони уч мартадан ошмаслиги керак.

Суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Агар суд мажлисида тарафлар ҳозир бўлса, суд келган гувоҳларни суд муҳокамаси кейинга қолдирилгунига қадар сўроқ қилишга ҳақли. Бу гувоҳларнинг кўрсатувлари янги суд мажлисида ўқиб эшиттирилади. Ушбу гувоҳларни янги суд мажлисига такроран чақириш фақат зарур ҳолларда амалга оширилади.

Ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида белгиланган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.

Суд муҳокамаси кейинга қолдирилганидан сўнг давом эттирилади.

Зарурат бўлганда ишнинг муҳокамаси у қолдирилганидан кейин бошидан бошланади”;

4) 172-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Суд мажлисида танаффуслар сони уч мартадан ошмаслиги керак”;

иккинчи–тўртинчи қисмлар тегишинча учинчи–бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Президенти

Проект

 

ЗАКОН

Республики Узбекистан

 

О внесении изменений и дополнений в Экономический процессуальный кодекс Республики Узбекистан

 

Статья 1. Внести в Экономический процессуальный кодекс Республики Узбекистан, утвержденный Законом Республики Узбекистан
от 24 января 2018 года № ЗРУ–461 (Ведомости палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 2018 г., приложение 2 к № 1, 2018 г., № 7, ст. 433, № 10, ст. 672), следующие изменения и дополнения:

1) часть вторую статьи 162 изложить в следующей редакции:

«Действия по подготовке дела к судебному разбирательству могут быть изложены в определении о принятии искового заявления
к производству и возбуждении дела, за исключением случаев проведения досудебного заседания при подготовке дела к судебному разбирательству»;

2) дополнить статьей 1631 следующего содержания:

 

«Статья 1631. Досудебное заседание

 

В случае необходимости при подготовке дела к судебному разбирательству судья может произвести досудебное заседание.

При этом судья:

1) опрашивает истца по существу заявленных им требований, выясняет у него возможные со стороны ответчика возражения и, если это необходимо, предлагает истцу представить дополнительные доказательства, а также разъясняет право отказа от заявленных требований и его правовые последствия;

2) опрашивает ответчика по обстоятельствам дела, выясняет какие имеются с его стороны возражения против требований истца и какими доказательствами эти возражения могут быть подтверждены, а также разъясняет ответчику его право признать требования истца либо предъявить встречные требования, а также предлагает ответчику представить письменные объяснения по делу. Непредставление ответчиком письменных объяснений и доказательств, а также его неявка
в судебное заседание не препятствуют рассмотрению дела по имеющимся в деле доказательствам;

3) выясняет у сторон возможность заключения мирового соглашения или альтернативных методов разрешения спора и разъясняет их правовые последствия;

4) с учетом сложности дела определяет прогнозируемый график судебного разбирательства, предусматривающий в том числе сроки подачи в суд ходатайств и документов, имеющих значение для разрешения спора, обмена списками свидетелей при наличии таковых;

5) выясняет у присутствующих в заседании сторон и других заинтересованных лиц наличие между ними соглашения по вопросу подведомственности суду данного дела, необходимости совершения других действий, предусмотренных статьей 163 настоящего Кодекса.

О времени и месте досудебного заседания стороны и другие заинтересованные лица извещаются судебными повестками, заказными письмами, телефонограммами, телеграммами и другими средствами связи, обеспечивающими фиксирование факта извещения.

О проведении досудебного заседания составляется протокол,
в котором указываются: год, месяц, число и место проведения досудебного заседания; наименование суда, в производстве которого находится дело; фамилия и инициалы судьи и секретаря заседания (помощника или старшего помощника судьи); сведения о сторонах, других заинтересованных лицах и разъяснении им процессуальных прав
и обязанностей; данные сторонами пояснения.

В случае неявки сторон судья совершает действия, указанные
в статье 163 настоящего Кодекса. В этом случае протокол не составляется.

Подготовка дела к судебному разбирательству с проведением досудебного заседания должна быть проведена в срок не позднее десяти дней со дня принятия искового заявления к производству и возбуждении дела.

При наличии оснований, предусмотренных настоящим Кодексом, производство по делу в досудебном заседании может быть приостановлено или прекращено, исковое заявление оставлено без рассмотрения»;

3) текст статьи 171 изложить в следующей редакции:

«Суд вправе отложить судебное разбирательство при невозможности рассмотрения дела в судебном заседании в случае непредвиденных
и чрезвычайных обстоятельств, в том числе:

по ходатайству стороны, в случае ее обращения за содействием
к суду в целях мирного урегулирования спора;

если лицо, участвующее в деле, и надлежаще извещенное о времени и месте судебного заседания, заявило ходатайство об отложении судебного разбирательства с обоснованием причины неявки в судебное заседание,
в случае если рассмотрение дела без участия этого лица невозможно;

по ходатайству лица, участвующего в деле, в связи с неявкой его представителя в судебное заседание по уважительной причине;

в случае неявки кого-либо из участников судебного процесса, если суд считает невозможным рассмотрение дела без участия этого лица;

по ходатайству стороны об отложении судебного разбирательства
в связи с необходимостью представления или истребования у третьих лиц дополнительных доказательств;

в случае невозможности установления видеоконференцсвязи при проведении судебного заседания в режиме видеоконференцсвязи;

в случае неявки кого-либо из участников судебного процесса
и отсутствие доказательств надлежащего извещения указанного лица
о времени и месте судебного разбирательства;

в случае необходимости замены ненадлежащего ответчика надлежащим ответчиком;

в случае необходимости замены выбывшей стороны в спорном правоотношении ее правопреемником;

в случае необходимости привлечения к участию в деле второго ответчика или третьей стороны.

Судебное разбирательство может быть отложено на срок, необходимый для устранения обстоятельств, послуживших основанием для отложения, в пределах срока судебного разбирательства, предусмотренного настоящим Кодексом, но не более десяти дней.

Количество отложений судебного разбирательства не может превышать трех раз.

Об отложении судебного разбирательства выносится определение.

Если в судебном заседании присутствуют стороны, суд до отложения судебного разбирательства вправе допросить явившихся свидетелей. Показания этих свидетелей оглашаются в новом судебном заседании. Повторный вызов этих свидетелей в новое судебное заседание производится только в случаях необходимости.

О времени и месте нового заседания суда лица, участвующие в деле, но не явившиеся в судебное заседание, извещаются в порядке, предусмотренном статьей 127 настоящего Кодекса. Лица, участвующие в деле, явившиеся в судебное заседание, извещаются под расписку, приобщаемую к материалам дела.

После отложения судебное разбирательство продолжается.

В случае необходимости разбирательство дела после его отложения начинается сначала»;

4) в статье 172:

дополнить частью второй следующего содержания:

«Количество перерывов в судебном заседании не может превышать трех раз»;

части вторую–четвертую считать соответственно частями третьей–пятой.

 

Статья 2. Кабинету Министров Республики Узбекистан:

привести решения правительства в соответствие с настоящим Законом;

обеспечить пересмотр и отмену органами государственного управления их нормативно-правовых актов, противоречащих настоящему Закону;

обеспечить исполнение, доведение до исполнителей и разъяснение среди населения сути и значения настоящего Закона.

 

Статья 3. Настоящий Закон вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

 

             Президент

Республики Узбекистан

Umumiy takliflar

914