ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2580 Хокимият Гулистанского района 28/02/2019 15/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Гулистон туманидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини ҳамда асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2580

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил               6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг Машина ва         асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг            асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 й) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й, 17-сон 229-модда) туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пункларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республиаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ҳамда асбоб ускуналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман инспекцияси катта инспектори (Д.Нуруллаев)га:

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатьий назар барча русумли қишлоқ хўжалик ва  мелиоратив йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл-қурилиш  техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тааъллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М.Хаитовга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл-қурилиш техникаларини, машина                асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги

5.Ушбу қарор кучга кириши билан туман ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги 429-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин

6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш тумани ҳокимининг  ўринбосарлари М.Хаитов ва Қ.Кенжаев зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинганидан ёки ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилганидан сўнг қонуний кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                Ш.Гафуров

Umumiy takliflar

661